Факт 24 | Ахсикент йирик сайёҳлик марказига айланади
Давлат раҳбари
томонидан тасдиқланган
Ахсикент археология парки бош режаси асосида ҳудудда барпо этиладиган туристик мажмуа қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Унга кўра, бу ерда музей ташкил этилади.
Ахсикентнинг қадимий довруғини тиклаш мақсадида рамзий дарвоза қурилади.
Умаршайх Мирзо ва
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Камолиддин Беҳзод чизган суратлари асосида уларнинг
ҳайкали бунёд этилади. Сайёҳлар учун Сирдарё бўйлаб қайиқларда сайр қилиш, туяда кўҳна шаҳарни томоша қилиш имконияти яратилади.
Бир сўз билан айтганда, зарур инфратузилма, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиб, Ахсикент туризм манзилига айлантирилади.
#11feb #uzbekiston24 #axsikent #babur