Forward from: NamDU «Press klub»
ҲАМДАРДЛИК
Вилоят жисмоний маданият ва спорт соҳаси оғир жудоликка учради. Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини спорт соҳаси ривожига бағишлаган таниқли мураббий, енгил атлетика бўйича қатор халқаро турнирлар ғолиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Людмила Музаффарова бугун - 6 декабрь куни 75 ёшида вафот этди.
Людмила Музаффарова 1949 йилнинг 17 июлида Наманган шаҳрида туғилди. У умрини жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга сарфлади.
Людмила Музаффарова тажрибали педагог сифатида фидокорона меҳнат қилди. 50 йилдан зиёд давом этган иш фаолияти мобайнида бой билим ва ҳаётий тажрибасини, куч-ғайратини етук кадрлар тайёрлаш ишига бағишлади. У ўз соҳасининг ҳақиқий билимдони, меҳнатсевар, камтарин ва ватанпарвар инсон сифатида таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. Ёшларни она-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатди.
Тажрибали мураббий кўплаб иқтидорли шогирдлар тайёрлаб, спорт соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ҳам ибрат намунасини кўрсатди.
Фидокор, шижоатли, жонкуяр мураббий сифатида шогирдлар меҳрини қозонди.
Наманган давлат университети жамоаси устоз Людмила Музаффарованинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Марҳуманинг охирати обод бўлсин. Людмила Музаффарованинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.
С. Турғунов, Д. Холматов,
Н. Деҳқанов, Р. Имомов,
Т. Файзуллаев
Наманган давлат университети
«Пресс клуб»