NAMANGAN SHAHAR YURIDIK MARKAZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Наманган вилоят адлия бошқармаси хузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази расмий телеграм манзили

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Forward from: Oylik bot
#устама
#надбавка

Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида миллий ва халқаро сертификат учун устама олиши мумкинми?

➡️ https://idum.uz/uz/archives/23258

—————————

Может ли учитель одновременно получать надбавку за национальный и международный сертификат?

➡️ https://idum.uz/ru/archives/23258


📱 @oylikbot_uz
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш


Forward from: Икбол Хакимов
👉 “Kitob ulashish-ziyo ulashish” ijtimoiy loyihasi davom etmoqda!

✔️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Ma’muriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining mas’uliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish to‘g‘risida” 2024-yil 24-maydagi PF–80-son farmoni ijrosi bo’yicha “Huquqiy mahalla” tadbirini amalga oshirish doirasida Namangan shahar “Chinor” MFY hududida yashyotgan fuqarolar uchun uyma-uy yurilib “Kitob ulashish-ziyo ulashish” tadbiri o’tkazildi.

❇️ Tadbir davomida fuqarolarga turli mazmundagi kitoblar tarqatildi.


❇️ Эндиликда:
●давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;
●давлат органи мансабдор шахси ёки уни тақдирда, мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади.

❇️ Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитиш институти ҳам жорий этилмоқда, унда аризачининг талаблари аниқланади ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Дастлабки эшитиш муддати 20 кун.

❇️ Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик ва унинг ажримларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, маъмурий суд ишни мустақил равишда кўриб чиқиши мумкин.

❇️ Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

❇️ Маълумот учун: Кодекснинг биринчи таҳрири 2018 йилда қабул қилинган.

❇️ 2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби жорий этилади.

❇️ Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш концепсияси ҳам тасдиқланди.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2025 йилдан кучга кирди.


👉 Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланилади.

🔰 Президент томонидан 30.01.2025 йилдаги «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-33-сонли қарор имзоланди.


👉 Янги электромобиллар учун утилизация йиғими миқдори тўрт бараварга оширилмоқда.

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги «Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ВМҚ-52-сон қарори қабул қилинди.

❇️ 1 майдан электродвигателга эга бўлган транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди 870380) нисбатан утилизация йиғими миқдорлари:
●ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари;
●бошқа барча электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари ҳисобида белгиланмоқда.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2024 йилдан кучга киради.


❇️ Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари:
• қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналаридан фойдаланиш самарадорлиги, мелиорация тадбирларини амалга ошириш ва ирригация тизимларини бошқаришни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш;
• озиқ-овқат саноатини инновацион технологиялар ва ишланмалар билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш, унинг ташкилий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;
• озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларига ресурс тежовчи технологияларни кенг жорий этиш;
• озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёни сақлаш ҳамда ташиш инфратузилмасини ривожлантириш;
• озиқ-овқат хавфсизлиги мониторингини ўтказиш ва қонунчиликка мувофиқ ушбу соҳадаги бошқа тадбирлар.

❇️ Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлари асосида ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилади.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 06.08.2025 йилдлан кучга киради.


❇️ Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келган тақдирда ушбу соҳада тезкор чораларни белгилайди.

❇️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

❇️ Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади – мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёни ишлаб чиқариш ҳисобидан қондиришдан иборат.


❇️ Қонун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади ва аҳолини озуқавий қийматга эга бўлган маҳсулотлар билан таъминлаш, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёни ишлаб чиқаришга қаратилган.

❇️ Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги асосий тамойиллар:
• аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг барқарорлиги;
• озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлиги (ошкоралиги);
• озиқ-овқат маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш;
• аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда камситишга йўл қўймаслик.


👉 Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади.

🔰 03.02.2025 йилдаги "Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-1023-сонли Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.


Forward from: Икбол Хакимов
👉 “Huquqiy targ‘ibot kuni”

🔰 Namangan shahar “Dombog’ mahalla fuqarolar yig‘inida joylashgan adliya idoralari tomonidan otaliqqa olingan 24-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabida tahsil olayotgan yuqori sinf o‘quvchilari bilan darsdan tashqari o‘quv mashg‘uloti o‘tkazildi.
❇️ O‘quv mashg‘uloti davomida, “Nikoh” tushunchasi, uning shartlari, er-xotinning huquq va majburiyatlari, ota-ona va farzandlar o‘rtasidagi munosabatlar, shu bilan birga, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-apreldagi 180-sonli qarori bilan tasdiqlangan Nizom talablarining mazmun-mohiyati kabi mavzular qamrab olindi.
❇️ O‘quv mashg‘ulotini Namangan shahar adliya bo’limi Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi boshlig‘i I.Xakimov va FXDYo raxbari F.Ummataliyevalar olib bordilar.


❇️ Сертификатлаш ва уларга қўйиладиган талабларни белгилашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.

❇️ 2025 йил 1 майдан бошлаб SMIIC талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни "Ҳалол" белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.

❇️ Ариза берувчи сертификатлаш органига аризани электрон тарзда топширади. Сертификатлаш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқади.

❇️ Баҳолаш ишлари сертификатлаш органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган баҳолаш дастурига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жойида (объектда) олиб борилади.

❇️ Агар баҳолаш жараёнида ариза берувчи томонидан ишлаб чиқарилаётган ёки фойдаланилаётган маҳсулотнинг таркиби бўйича шубҳалар юзага келса, маҳсулот намуналари ариза берувчининг иштирокида олинади ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар ҳамда "Ҳалол" талабларига мувофиқ аккредитацияланган синов лабораториясида синовдан ўтказилади.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 02.05.2025 йилдан кучга киради.


👉 "Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда.

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2025 йилдаги 57-сон қарори билан "Ҳалол" талабларига мувофиқ маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❇️ Ҳужжат "Ҳалол" талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни даврий баҳолашни назарда тутади.

❇️ "Ҳалол" талабларига мувофиқ маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш органларини ташкил этиш режалаштирилган.


❇️ Платформада қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
●иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлганлар сони;
●давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари битирувчиларининг олий ўқув юртини тугатгандан кейин фаолият турлари бўйича расмий ишга жойлашиши;
●меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражалари;
●республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат, нодавлат ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари битирувчилари сони;
●бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш учун профессор-ўқитувчилар таркиби ва моддий-техник база бўйича мавжуд ресурслар ҳажми.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 30.01.2025 йилдан кучга кирди.


👉 Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади.

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2025 йилдаги 49-сон қарори билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❇️ Ҳужжат билан 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
●олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади;
●кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга шакллантирилади ва ҳар йили меҳнат бозоридаги ўзгарувчан тенденциялар, минтақалар ижтимоий муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрлар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда платформага тегишли тузатишлар киритилади.


Forward from: Oylik bot
Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қанча?

➡️ https://idum.uz/uz/archives/16745

————————————

Какая минимальная зарплата в Узбекистане?

➡️ https://idum.uz/ru/archives/16745


📱 @oylikbot_uz
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш


Forward from: Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1-fevraldan nimalar o'zgaradi.

💬 @Kuranbayev_K
📹 Instagram.com/Kuranbayev_K


❇️Президентнинг 03.05.2024 йилдаги ПФ-72-сон Фармонига мувофиқ 2027 йилга қадар пиллачилик соҳасида мавсумий бандликни 2 миллион кишига етказиш режалаштирилган.
❇️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси пиллачилик кластерлари билан биргаликда ишсиз аёлларни ипак қурти етиштириш агротехникаси ва уни қайта ишлаш кўникмаларини ўргатиш курсларига жалб қилмоқда.
❇️Бунда ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаган шахсларнинг бандлиги 105 минг гектар ер майдонида янги тут плантацияларини барпо этиш ва далалар четига янги тут кўчатларини экиш ҳисобидан устувор тартибда таъминланади.
❇️Ўқув курсларини видеоконференцалоқа орқали ўтказишда иштирок этиш учун Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон, Япониядан пиллачилик мутахассисларини таклиф этиш режалаштирилмоқда.
❇️Пиллачилик соҳасида банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар "yangiish.mehnat.uz" платформасига киритилади. Шу ерда курсларда таълим олган ва доимий ҳамда мавсумий ишга қабул қилинган аёллар сони ҳисобга олинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 30.012025 йил кучга кирган.

17 last posts shown.