NAMANGAN SHAHAR YURIDIK MARKAZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Наманган вилоят адлия бошқармаси хузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази расмий телеграм манзили

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


❇️ Ҳужжат билан айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
●Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (06.10.2014 й. ВМҚ-279-с. 2-илова) 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди: "Давлат акциялари пакетлари "Тошкент" РФБ орқали хорижий инвесторларга чет эл валютасида сотилиши ва улар бўйича тўловлар шартномада кўрсатилган валютада амалга оширилиши мумкин";
●Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг яна бир мажбурий шарти белгиланди, бу тузилган шартнома доирасида юзага келадиган низо ва даъволарга нисбатан медиация тартиб-таомилини амалга оширишни назарда тутади. Низомнинг 93-бандига қўшимча киритилди;
●Низомнинг 96-бандига давлат акцияларини сотишда юзага келадиган низо ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда, медиация тартиб-таомили амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди;
📌Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Хусусан, энди улар қуйидагиларга ҳақли:
●Тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан, лекин текширув ўтказиладиган кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Президент вакилини албатта хабардор қилган ҳолда қалбакилаштириш ва контрафакт ҳолатларини, шунингдек мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотни маркировка қилиш қоидалари бузилишини текшириш. Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (07.01.2021 й. ВМҚ-1-с. 2-илова) 19-бандга қўшимча киритилди;
●Сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўладиган яна бир ҳолат қўшимча қилинди. Бундай ҳолат солиқ инспекторлари ўз вазифаларини бажариш чоғида рақамли маркировкалаш лозим бўлган қалбаки ва контрафакт маҳсулотни, шунингдек маркировкалаш қоидалари бузилишини аниқлаш ҳисобланади. Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 57-бандига тегишли қўшимча киритилди.
●Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 04.01.2025 йилдан кучга кирди.


👉 Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди.

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2024 илдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ВМҚ-891-сон қарори қабул қилинди.


❇️ Бу мақомни олиш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиш керак:
●туроператор – меҳмонхона – транспорт хизматлари фаолиятини тўлиқ қамраб олиш;
●кластер ҳудудида камида 40 кишига мўлжалланган туристларни жойлаштириш воситаларининг мавжудлиги;
●кластер ҳудудида камида битта миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш нуқтасининг мавжудлиги;
📌 туризмнинг қуйидаги турларидан бирини ташкил этиш:
-экотуризм (геотуризм);
-агротуризм (қишлоқ туризми);
-этнографик туризм;
-маданий ва тарихий туризм;
-рекреацион туризм;
-тиббий (соғломлаштириш) туризми;
-туристлар (экскурсантлар) хавфсизлигини таъминлаш;
-қўшимча кўнгилочар хизматлар яратиш (от, туя, транспорт, велосипед, қайиқ, катамаранлар ижараси ва бошқ.);
-жойлаштириш воситаларида жойларни олдиндан банд қилиш ва туристик хизматларни олдиндан буюртма қилиш имкониятини яратиш.

❇️ Туристик кластер мақомини олиш учун ариза топширилгандан сўнг, ваколатли орган жойига чиқиб, аризачининг талабларга мувофиқлигини ўрганади ва ўз хулосасини Комиссияга юборади. Комиссия Туризм қўмитаси ходимлари ва туризм соҳасидаги ННТлар вакилларидан иборат. Туристик кластер мақоми унинг қарори билан берилади.


👉 Туристик кластер мақомини қандай олиш мумкин.

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024 йилдаги "Туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ВМҚ-915-сон қарори қабул қилинди.

❇️ Ҳужжат билан Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❇️ Туристик кластер мақоми Туризм қўмитаси томонидан берилади.


❇️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
• тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш (тупроқнинг юқори қатламида умумий гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калийнинг оптимал даражасини таъминлаш);
• асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини белгиланган даражада сақлаш ва ошириш;
• сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш;
• яйлов айланмасини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
• тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни мелиорация қилиш;
• чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун яйловлардан фойдаланишнинг оптимал меъёрларини таъминлаш ва бошқалар.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 09.04.2025 йилдан кучга киради.


👉 Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024 йилдаги ВМҚ-914-сон қарори билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

❇️ Низомда қуйидагилар назарда тутилган:
• тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сув ресурсларини ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экишни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш;
• тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сув ресурсларини ҳисобга олган ҳолда яйлов айланмасини ташкил этиш орқали яйловлардан оқилона фойдаланиш;
• қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижалари бўйича хулосалар тузиш.

📌 Алмашлаб экиш – маълум бир вақт давомида ер участкасида қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда алмашлаб экиш.


🔰 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.

❇️ "Ўзсувтаъминот" АЖ 2025-йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг фоиз нисбати ҳақида маълумот берди.


Forward from: Namangan adliya/Uyda qoling
#Adliya_sarhisob

📊 2024-yilda davlat xizmatlarini rivojlantirish yoʻnalishida qanday oʻzgarishlar roʻy berdi?

📌 Kanalga ulanish


❇️ Олий мактабда таълим жараёни давлат гранти ва пуллик шартнома асосида кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклида ўзбек, рус, инглиз тилларида амалга оширилади. Таълимни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга давлат намунасидаги диплом топширилади.
❇️ Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
• Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Васийлик кенгаши таркиби;
• Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тўғрисидаги низом;
• Олий мактабга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 03.01. 2025 йилдан кучга кирди.


❇️ Президентнинг 04.04.2023 йилдаги ПҚ-108-сон қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини ташкил этиш назарда тутилган.
❇️ Олий мактаб фаолиятининг асосий устувор йўналишлари:
• магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим;
• вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари, ҳоким ўринбосарлари ва иқтисодиёт тармоқларидаги кадрларни замонавий иқтисодий билимлар бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
• "яшил" технологияларни жорий этишнинг институционал асосларини ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
• кичик инновацион бизнес ва стартап ғояларини лойиҳа даражасига етказишда, шу жумладан профессионал мутахассислар томонидан менторлик хизматларини кўрсатишда консалтинг хизматларини кўрсатиш.


👉 Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди.

🔰 Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2024 йил декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-904-сон қарорини қабул қилди.


❇️ Бу ислом мамлакатларидаги банклар томонидан фоизсиз битимларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган энг кенг тарқалган иш усулларидан бири (ислом қонуни судхўрлик ва пулни ссуда фоизлари эвазига бериб туришни тақиқлайди).
❇️ Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
●Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари бўйича молиялаштириш манбалари;
●Қўшимча тўловлар ва фоизларни ўз ичига олган ИТБ кредитлари бўйича тўловлар прогнози.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.01.2025 йилдан кучга кирди.


❇️ Кичик ва ўрта тадбиркорлик учун қўшимча имкониятлар яратиш, молиявий хизматларни кенгайтириш, исломий молиялаштириш салоҳиятини ошириш мақсадида 2024 йил 18 апрелда Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 30 млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Кредит битими имзоланди.
❇️ Кредит лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг "Бизнес ривожланиш банки" тижорат банки ва "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖга ажратилади.
❇️ Маблағлар кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини "Муробаҳа" тамойили асосида молиялаштиришга, шунингдек бизнес-инжиниринг ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишга йўналтирилади.
Маълумот учун: "Муробаҳа" – сотувчи сотилаётган товарларга қилинган харажатларни тўғридан-тўғри кўрсатадиган ва уларни бошқа шахсга (харидорга) дастлабки қийматига устама билан сотадиган битим бўлиб, бу устама харидорга олдиндан маълум бўлади.


👉 Ислом тараққиёт банки тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди.

🔰 Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2024 йилда "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 903-сон қарорини қабул қилди.


❇️ Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш билан бир қаторда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
●ахборот ташувчи қурилмаларнинг хотирасини кўздан кечириш;
●крипто-ҳамён манзили бўйича маълумотларнинг тақсимланган реестрини таҳлил қилиш;
●суд-компьютер-техникавий экспертизасини тайинлаш;
●қонунчиликда белгиланган тартибда хизматлар провайдерларига тегишли сўровларни юбориш;
●банк сири билан боғлиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар юбориш.

❇️ Крипто-активларни олиб қўйиш уларни суриштирув ҳамда дастлабки тергов органларининг крипто-ҳамён манзилига ўтказиш орқали амалга оширилади.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2024 йилдан кучга кирди.


❇️ Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар қуйидагиларда аниқланиши мумкин:
●ахборот ташувчи қурилмалар;
●крипто-ҳамёнлар (масалан, “Ledger”, “Trezor”, “KeepKey”, “Coldcard”, “Bitlox”, “Blochstech” ва бошқалар);
●қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувлар.

❇️ Мазкур нарса ва буюмлар олиб қўйилаётганда мутахассис иштирокида кўздан кечирилади ҳамда ашёвий, ёзма ёки рақамли далил сифатида эътироф этилиши мумкин.


👉 Терговга қадар текширув давомида крипто-активлар қандай олиб қўйилади.

🔰 ИИВ, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Бош прокуратуранинг «Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма буйруғи қабул қилинди (25.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3591-сон).


❇️ Мониторинг режали ва режадан ташқари ўтказилиши мумкин.

❇️ Режадан ташқари мониторинг ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
• жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органи томонидан очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатлари;
• бошқа давлат органларидан олинган маълумотлар;
• ОАВ ва Интернетда очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида хабарлар.

❇️ Мониторинг ўтказишнинг максимал муддати - 15 иш куни.

❇️ Мониторинг якунлари бўйича Агентлик қуйидаги таъсир чораларини қўллаши мумкин:
• давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги қоидабузарликларга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш;
• қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома чиқариш;
• маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.01.2025 йилдан кучга кирди.


❇️ Хужжат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли маълумотларни Интернетда жойлаштириш бўйича мажбуриятларга риоя этилиши юзасидан масофадан мониторинг ўтказиш тартибини белгилайди.

❇️ Маълумот учун: 16.06.2021 йилдаги ПФ-6247-сон Президент Фармони билан барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган.


👉 Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади.

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-910-сон қарори қабул қилинди.

20 last posts shown.