#Йўқлов
Эл ардоғидаги аёллар байрам арафасида йўқланмоқда
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида бўлиб, "Чусткўприк" маҳалласида яшовчи Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаевани 8 март-халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўқлади.
Онахоннинг хонадонида бўлиб ўтган самимий мулоқот чоғида Шавкатжон Абдураззоқов бугунги кунда фермерларга яратилаётган шароитлар ва эришилаётган натижалар, янгиликлар ҳақида сўз очди. Ҳаётини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган Халчахон ая ўз тажрибаларини ёшларга ўргатишга тайёрлигини, бугунги йўқлов учун миннатдорлигини, бундай эътибор кексаларнинг умрини узайтиришини билдириб, дуога қўл очди.
Ҳудди шундай йўқловлар Наманган туманида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси, "Меҳнат шуҳрати" ҳамда "Фидокорона хизматлари учун" орденлари соҳибаси Фарида Аҳмедова, Давлатобод туманининг "Елхон" маҳалласида яшовчи I даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Хосият Аҳмедова хонадонларида ҳам бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube