Янги Наманган тумани прокурори фуқаролар муаммоларини ўрганди
Янги Наманган туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Бу галги қабул туманнинг “Маънавият” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман прокурори масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида маҳаллий аҳоли билан учрашди.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан соғликни тиклаш учун ордер бериш, имтиёзли кредит олиш, бандликка кўмаклашиш, фарзандларини боғчага жойлаштириш каби масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат бўйича прокурор масъулларга тегишли топшириқлар бериб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишга хизмат қилиб, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.