Forward from: SHOM.UZ
Сўзсиз термуласан қаршимда,
Биламан - кўп менга айтаринг.
Ўкинма. Йиғлама. Сўзлама.
Бари таниш, кўҳнадир бари...
Сўзсиз термуласан қаршимда,
Нигоҳимни этасан таъқиб.
Ҳаммасига рухсат берилган,
Ҳаммасига қўйилган таъқиқ...
Сўзсиз термуласан қаршимда,
Кўзларингда мингйиллик гина.
Бадар кетган ошиқлар каби
Ўтаяпман сассиз, жимгина...
Сўз демайман. Кетасан ғамгин,
Изларингдан тўкилади оҳ.
Бу ҳам бахтдир - соқовдек яшаб,
Ўзинг билан сўзлашиб ўтмоқ...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Биламан - кўп менга айтаринг.
Ўкинма. Йиғлама. Сўзлама.
Бари таниш, кўҳнадир бари...
Сўзсиз термуласан қаршимда,
Нигоҳимни этасан таъқиб.
Ҳаммасига рухсат берилган,
Ҳаммасига қўйилган таъқиқ...
Сўзсиз термуласан қаршимда,
Кўзларингда мингйиллик гина.
Бадар кетган ошиқлар каби
Ўтаяпман сассиз, жимгина...
Сўз демайман. Кетасан ғамгин,
Изларингдан тўкилади оҳ.
Бу ҳам бахтдир - соқовдек яшаб,
Ўзинг билан сўзлашиб ўтмоқ...
Шуҳрат ОРИФ
@shomuz - Yo‘limiz bir!