Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди
Хонадонлардаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилиши айтилмоқда.
—Имтиёзли кредитлар ажратилмайди;
—Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади;
—Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017 йил 10 октябрдаги 3318-сонли қарорида томорқа ер участкаларидан фойдаланиш тартибини бузаётган ер эгаларига нисбатан ер солиғининг 3 баробар оширилиши, тегишли тартибда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланган эди.
Telegram | Facebook | YouTube