НМАЎЛЯПТИ – 7
Биродарлар, табриклаймиз! Пойтахтимиз яна энг иплос шаҳарлар бўйича дунёда тенги йўқ!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология вазирлиги ва ундан катталарига таклифимиз:
1. Шаҳардаги дарахтларнинг қолган-қутганини таг-тугидан кесиб ташлаш керак.
2. Озгина сув жилдираётган ариқчалар қолган бўлса, ёпиб, текислаш керак.
3. Кўчаларга умуман сув сепмаслик керак.
4. Бир қарич очиқ майдон бўлса, (ёрдамчилар бунақа ишга роса уста), сотиш керак: осмонўпар бинолар қуришсин.
5. Чириб кетган, ҳар қадамда ўсалдек йўталиб, тутун чиқарадиган машиналарни кўпайтириш керак.
6. Дод деб чиққан блогерларни оғзига уриб, 15 суткага тиқиш керак. (узайтириш “ерунда”)
Мана шунда иплослардан-иплос деган “номинация” бўлса ҳам биринчиликни бировга бермаймиз!
Олға шоввозлар!
– НМАЎЛЯПТИ?..
– ТОШКАНД ЎЛЯПТИ!
“Муштум” бобо
Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook