ФИКР ЧАҚМОҒИ
Қадимги юнончадаги “Сенат” сўзи
аслида, “сен, айт!” деган иборадан келиб чиққан. Уятчан, одоб-андишали депутат ҳеч қачон биринчи бўлиб гапирмайди, ёнидагига “яхшиси, сен, айт” деб мулозамат қилади.
* * *
Агар “Рўзғор – ғор” деган гап тўғри бўлса, ўша ғорда ебтўймас аждаҳо борга ўхшайди. Бўлмаса, 40-50 йилда ҳар қандай ғорниям тўлдириш мумкин. Эндиги масала
— аждаҳонинг кимлигини аниқлаш.
* * *
Аллоҳга қулмиз, ота-онамизга қулмиз, нафсимизга қулмиз, фарзанду невараларга қулмиз. Тағин, “Мен озод инсонман!” — деб лоф урамиз.
Абдунаби ҲАМРО
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali