🕋 🕊БАЙТУЛЛОҲ🌷
Бир илоҳий нурлар тўлиб, дилимга,
"Бисмиллаҳ" ни муҳр қилиб, тилимга,
"Лаббайка" ни айтиб, тушдим йўлингга,
Ҳаёлимни шавқинг олди, Байтуллоҳ!
Сенга илк бор кўзим тушгани замон,
Борлиғимни титратган ҳис - ҳаяжон,
Хотиримдан ўчмас энди ҳеч қачон,
Юрагимда нақшинг қолди, Байтуллоҳ!
Каъбапўшга босганимча юзларим,
Тўлиб-тўлиб, тўйиб-тўйиб йиғладим,
Аллоҳимга дилда борин сўзладим,
Кўзларимда ашкинг қолди, Байтуллоҳ!
Ул заминнинг аҳлига қилдим ҳавас,
Гўдакликдан бағрингда ўқир намоз,
Кеча-кундуз сенинг билан ҳамнафас,
Ўшал элда рашким қолди, Байтуллоҳ!
Жуда ҳам тез ўтди дийдор дамлари,
Юрагимга тушди, ҳижрон ғамлари,
Оҳ, сўнмаса нетар висол шамлари,
Қалб тубида ишқинг қолди, Байтуллоҳ!
Дерлар, бормаганга бўлар бир армон,
Бориб келганларга эса минг армон,
Ҳаёл қўймас ундайвериб сен томон,
Дилда оташ тафтинг қолди, Байтуллоҳ.
Умидворман, яна бир бор кўрмоққа,
Ҳузур билан тегранг аро турмоққа,
Сабрим етармикин соғинч - қийноққа,
Ҳаловатим шаштинг олди, Байтуллоҳ!..
Муножот Каримжон қизи ✍
Бир илоҳий нурлар тўлиб, дилимга,
"Бисмиллаҳ" ни муҳр қилиб, тилимга,
"Лаббайка" ни айтиб, тушдим йўлингга,
Ҳаёлимни шавқинг олди, Байтуллоҳ!
Сенга илк бор кўзим тушгани замон,
Борлиғимни титратган ҳис - ҳаяжон,
Хотиримдан ўчмас энди ҳеч қачон,
Юрагимда нақшинг қолди, Байтуллоҳ!
Каъбапўшга босганимча юзларим,
Тўлиб-тўлиб, тўйиб-тўйиб йиғладим,
Аллоҳимга дилда борин сўзладим,
Кўзларимда ашкинг қолди, Байтуллоҳ!
Ул заминнинг аҳлига қилдим ҳавас,
Гўдакликдан бағрингда ўқир намоз,
Кеча-кундуз сенинг билан ҳамнафас,
Ўшал элда рашким қолди, Байтуллоҳ!
Жуда ҳам тез ўтди дийдор дамлари,
Юрагимга тушди, ҳижрон ғамлари,
Оҳ, сўнмаса нетар висол шамлари,
Қалб тубида ишқинг қолди, Байтуллоҳ!
Дерлар, бормаганга бўлар бир армон,
Бориб келганларга эса минг армон,
Ҳаёл қўймас ундайвериб сен томон,
Дилда оташ тафтинг қолди, Байтуллоҳ.
Умидворман, яна бир бор кўрмоққа,
Ҳузур билан тегранг аро турмоққа,
Сабрим етармикин соғинч - қийноққа,
Ҳаловатим шаштинг олди, Байтуллоҳ!..
Муножот Каримжон қизи ✍