ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
24 декабр куни молиявий муаммоларингизни ўз кучингиз билан ҳал этишингизга тўғри келади. Ажабланарлиси, қариндош-уруғлар дарҳол ўзларини сиздан нари олиб қоча бошлашлари мумкин. Ваҳоланки, сиз ўз вақтида уларга кўп маротаба моддий кўмак бергансиз. Кун давомида режалаштирилмаган харидларни амалга оширишингиз керак бўлиши мумкин. Рўзғорингизда муаммолар фавқулодда пайдо бўлиши мумкин. Саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратишингиз талаб этилади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
24 декабрда сизга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатувчиларнинг саноғи бўлмайди. Омадингиз бор экан. Бугун бажарадиган ишларингиз анча оғир эди. Оилада ҳам турли кўнгилсиз вазиятлар таъқиб этиши эҳтимолга яқин. Меҳнат таътилида бўлсангиз, ўзга шаҳарларга саёҳат уюштириш учун бугун янги имкониятлар туғилиши кутилади. Фойдаланиб қолинг. Башарти пул масаласида муаммо бўлса, у ҳолда саёҳатни келаси ойларга қолдириб туришдан бўлак чора йўқ. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқишади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Агар бугун ҳар жабҳада «иштаҳа»нгизни бир муштлаб жойига ўтқазиб қўймасангиз, кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз аниқ. Ёлғизлар ҳам дунёдаги энг гўзал қизнинг муҳаббатига эришиш фикридан йироқ бўлишлари тавсия этилади. Сиз яшашингиз лозим бўлган инсоннинг қалби гўзал бўлса бас. Ҳаётингиз шунда ҳам ажойиб тарзда кечади. Бугун бизнес, ижод ва саломатлик соҳалари билан боғлиқ масалаларни реал ҳаётга тадбиқ этиш муваффақиятли кечади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугун истакларингиз ёруғ дунёга сиғмас даражада кўп бўлади. Еттинчи осмонларгача кўтарилиб парвоз қилишга ошифта бўласиз. Аммо бу истакларни амалга ошириш учун керак бўладиган имкониятлар чегараланган. Куннинг иккинчи ярмида бир кимса билан гап талашиб қолишингиз мумкин. У бор кайфиятингизни йўққа чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Устига устак ишларингиз ҳам ҳадеганда унум бера қолмаслиги алам қилади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Балки шунда кайфиятингиз кўтарилар.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Қовға буржи остида туғилган аёлларнинг айримлари ортиқча вазндан безовта бўлсалар бунинг сира қийин жойи йўқ. Парҳез бошланг. Парҳез нафақат ортиқча юкдан халос бўлишда, балки ошқозонингиз бир маромда ишлашида ҳам жуда фойдали. Агар вақт топа олсангиз, врач қабулига боринг. Керакли таҳлилларни топширинг. Молиявий муаммолар ҳақида ўйламанг. Бугун ҳарқалай бу муаммолар ечими билан бирга бошингизга ёғилади.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун кучли эмоциягина сизнинг ашаддий душманингизга айланиши мумкин. Шахсий ҳаётда «мен»дан кечиб, барча ишларни, масалаларни яқинларингиз билан бамаслаҳат ҳал этинг. Олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, ортга суришингиз тавсия қилинади. Ҳатто, асосий даромад ўша сафардан келишини билсангиз ҳам барибир ортга суринг. Кечқурун фақат уйда, оила даврасида вақт ўтказинг. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашишингиз сўралади.