ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун севимли инсонингиз билан орангизда жиддий келишмовчиликлар юзага келиш эҳтимоли сезиляпти. Бунда иблисни айбдор қилиб ўтиришнинг сира ҳожати йўқ. Гапларни, ўзингизни тутиш қоидаларини яна бир бор эслаб олсангиз, босиқликка эътиборни кучайтирсангиз, бундай кўнгилсизликларнинг олдини олса бўлади. Иш жойингизда бугун сизни хизмат сафарига жўнатишлари кутилмоқда. Бу сафар сизга моддий манфаат ҳам олиб келади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 май куни оилангизда анчадан бери давом этиб келаётган ёқимсиз лаҳзаларни йўқ қилиш учун қулай фурсат туғилади. Башарти бунга биринчи бўлиб ўзингиз сабабчи эканингиз ёдингизга тушса, узр сўраш, тавба қилишдан уялманг. Моддий манфаат кўриш учун ҳар бир ишга ижодий ёндашишингиз талаб этилади. Кечқурун саломатликни асранг, дуч келган таомни истеъмол қилманг. Ухлашга ётишдан олдин албатта кечки салқинда сайр қилинг, тоза ҳаво олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун тадбиркорлар ҳамкорлари билан кутилмаганда келиша олмай қолишлари мумкин. Албатта, келишмовчиликка пулдан бўлак яна нима сабаб бўлиши мумкин. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ён бермасангиз, иш ажрашишгача бориб етиши ҳеч гап эмас. Бу муаммони ҳал этишда дўстлар ҳам яқиндан кўмак беришлари эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун соғлиғингиз панд бера бошлаши кутилади. Иссиқ ҳаво туфайли лоҳаслик пайдо бўлиши мумкин. Врач кўригидан ўтишга эринманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 май куни оила қурмаганларга бўлғуси жуфтини учратишлари учун бир талай сабаблар кўндаланг бўлади. Асосийси, уйда ўтириб қолманг, меҳмонга чақирсалар, рад этманг. Иш жойингизда бажариладиган барча юмушларни жамоавий тарзда амалга оширинг. Бадавлат дўстлардан бири сизга молиявий тарафдан ёрдам беради. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси омадли кечади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Юлдузлар жиддий огоҳлантиради. Қовға буржида таваллуд топганлар бугун моддий йўқотишлар, алданиб қолишларга дуч келишлари кутилмоқда. Бундан ташқари кун давомида ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз мумкин. Бу айни кунда қайта пайдо бўлган магнит бўронлари таъсири ҳам бўлиши ҳеч гап эмас. Яхшиси, тушдан кейин уйга кетинг, ёки табиат қўйнида дам олинг. Шунда саломатлигингизга жиддий путур етмайди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 май куни ишларингиз бароридан келишини юлдузлар башорат қилишган. Неки ишга қўл урманг, албатта моддий манфаат кўрасиз. Айниқса, тижоратчи ва тадбиркорларнинг куни туғади. Шахсий ҳаётингиз осуда кечади. Кечқурун кимдир сизни оилавий меҳмонга таклиф этиши мумкин. Саломатлигингиз бугун безовта қилмайди.