Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тасаввуримизда ҳеч яхшиси бўлмаган ҳокимларимиз орасида Турдимов, дарҳақиқат, энг яхшисидек кўринади. Уста сиёсатчи эди, дейиш мумкин; унинг усталиклари ҳақида қанчадан-қанча афсоналар, баъзан видеодалиллар ҳам бор. Гапининг эга-кесими жойида, тили нисбатан ширали эди – иккиси ҳам чалажон сиёсий саҳнамизнинг исталган акторини бирдан машҳур қиладиган фазилат. “Ҳамма яхши нарсани меҳмонларга қилавермай, болаларингга ҳам стол-стул, каравот олиб берларинг”, деган (популистик) гап ҳамма ҳокимнинг хаёлида ҳам бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси ҳам Турдимовдек эсда қоларли қилиб айта олмас (эҳтимол, бошқаси: “Боламга алоҳида каравот, стол-стул олиб берганим билан, қишда ҳаммамиз бир танча атрофида зўрға жон сақласак, нима зарил бу харажат, демайдими одамлар?”, деб андиша ҳам қилишга ҳам қодирдир, ким билсин). Хуллас, интернетда ҳам бу ҳокимбува ҳақида ёмон гапдан кўра яхшиси кўпроқ.
Лекин айнан истеъфоси арафасида, гўёки васиятдек: “Самарқанд машиналар эмас, одамлар шаҳри бўлиши керак”, дегани ўзининг бир йил аввалги амалларига зид. Бир йил аввал Самарқанддаги Рудакий ва Гагарин кўчалари кесишмасида туннел қурилиши бошланаётганида фаол жамоатчилик, ҳатто Транспорт вазирлиги мутахассислари ҳам бу туннел кераксизлиги, у сабаб чорраҳа атрофидаги ҳаёт ўлиши ҳақида роса бонг урганди. Аммо ҳоким ўша вақтда берган бир интервьюсида бу гап-сўзларнинг ҳаммасини уюштирилган, норози одамлар аслида йўқ, ана, аввалги қурган (Бўстонсарой) туннелимиз қандай фойдали бўлди, буниси ҳам “Мюнхен туннелларидагидек фойдали бўлади”, қабилида гапирганди. Яъни, Турдимов ўшанда Самарқанд одамлар эмас, машиналар шаҳри бўлишини тилида ҳам, амалда ҳам қўллаб-қувватлаганди. Кўпригу туннеллар самарқандликлар ҳаётини кўп ҳам енгиллаштирмаётганини самарқандликлар ҳам тасдиқлаяпти.
Начора, ҳокимларимиз шунақа, бори шу, бошқаси йўқ. Шунинг учун ҳар ким улардан ўзича бир (балки ягона) позитив жиҳатни топиб, “шу ҳокимнинг шу қилиғи зўр-да”, деб қўяверади. Масалан, Фалончиев ғирт қовунчи ва тили заҳар (у айтаётган гапларни ҳажвчилар ҳам ўйлаб тополмайди-я, деб тан берасан), Пистончиев эса даво йўқ (аммо даъво кўп) ва шуниси билан ҳам қизиқ, Фалончижонов эса ичидан пишган писмий, лекин тили ширин – (аравани деярли ҳар сафар қуруқ олиб қочса-да) гапи қулоғингга хуш ёқади ва ҳоказо, ва ҳоказо, деб ўзингча ё унисига, ё бунисига симпатия билдираверасан.
Албатта, бу уларнинг фаолиятини оқлаш ёки уларга муҳаббат белгиси эмас. Ахир стендапчи айтган гапга, агар у ростан кулгили бўлса, унинг мухлиси бўлмаган одам ҳам кулиши мумкин-ку. Худди шунингдек, стендапчининг қайсидир гапи ёқса, бирдан унинг мухлисига ҳам айланиб қолмайсан. Ҳеч шубҳа йўқки, Турдимовнинг ҳокимликдан кетиши, худди бир вақтлар Ғаниевнинг ҳокимликдан кетиши каби ўзи шундоқ ҳам зерикарли сиёсий саҳнамизни янада ғариброқ қилади.