Муҳаммад Шакур (Шокир Шарипов)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроил олов ичида қолди. Ўрмон ёнғинлари тутқич бермаяпти

Қуддус тоғлари яқинида бошланган офатни ҳамон бартараф эта олишмаяпти. Полиция атайин ўт қўйиш вариантини ўрганмоқда.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Бизга Худо берди” – қайта-қайта ўтказилган мақбуллаштиришни ҳокимлар шундай қабул қилишди — Чорихон Қодиров

Ўзбекистонда тўрт марта ўтказилган ерларни мақбуллаштириш тадбири минг-минглаб қонунбузарликлар билан кечди ва соҳани тиз чўктирди. “Ҳар бир туман ва вилоят судида мақбуллаштириш юзасидан берилган ғарам-ғарам шикоят аризалари ётибди”, – дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров. Бундай “мақбуллаштириш” мега-коррупцияни юзага келтирди ва келтирмоқда, деҳқонларни ердан совутмоқда, ернинг ўзи эса ғамхўрсиз қолмоқда.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

Ери тортиб олинган фермер, қонунбузарликдан қўрқмайдиган ҳоким, назар-писанд қилинмаётган суд қарорлари, томошабин ролидаги МИБ ва прокуратура. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Kun.uz студиясига келган уч фермер бошдан кечирганларини сўзлаб берди. “Мақбуллаштириш жараёнидаги қонунбузарликлар оммавий тус олган”, дейди Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Исломий инвестициялар потенциали – 4 триллион доллар. Унга очилиш учун эса бизда экотизим йўқ — мутахассислар

Kun.uz'да чиққан мултфилм ортидан деҳқонлардан кўплаб қўнғироқлар бўлди: “салам шартномасини тузиш учун қаерга мурожаат қилайлик?” Бу имконият ҳали бизда мавжуд эмас, деб жавоб беришга тўғри келди. Хўш, Ўзбекистон исломий молия потенциалидан фойдаланишда кечикяптими? Kun.uz мавзу юзасидан мутахассисларни саволга тутди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда

Тошкент вилоятининг Бўка туманида касаначи аёлларга 5 йил аввал 25 гектар ер бўлиб берилган, оилалар у ерда 100 мингдан ошиқ тут ўтқазишган, энди эса тутзор "кимгадир" керак бўлиб қолди... Жиноят аломатлари кўзга ташланган мазкур ҳолат прокуратура текширувига муҳтож.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Forward from: ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ
❤️‍🔥Бекободга янги хоким тайинланди.

❗️Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзоди тасдиқланди.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шухрат Бегимқулович йўл қўйган хатолик ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

ЭСИНГИЗДА БЎЛСА ЯҚИНДАГИНА КАНАЛИМИЗДА БЕКОБОД (СОБИҚ) ХОКИМИ ТАНҚИД ҚИЛИНГАН ЭДИ, УНДА ГУРУХДОШИМИЗ НАЗИРА ОПА (ТЕМИР ХОТИН) УНИ БЕКОБОД ХОКИМИ ҚАНДАЙ ЧУВ ТУШИРГАНИНИ АЙТИБ БЕРГАН ЭДИ.
https://youtu.be/L2oXDDp21JU?feature=shared

Шунан сўнг бу холат бўйича депутатлик сўрови ҳам амалга оширилган ЭДИ.


Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

Қишлоқ хўжалигини тўғри ислоҳ қилиш, эски даврдан қолиб кетган услублар ва бошбошдоқликдан воз кечиш давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифалардан бири. Kun.uz таҳририятга келган бекободлик икки фермернинг дардини тинглади. Айтиш мумкинки, бу фермерлар гапириб берган муаммолар бошқа туманларда учрамайди, деб бўлмайди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Коинот қандай юзага келганини билиш қизиқ. Шу билан бирга нега баъзи намояндаларимиз Ислом ва мусулмонларни жуда ёмон кўриб қолганини, мусулмонларга азият етса хурсанд бўладиган, имкон бўлганда уларни қийнашни ўйлайдиган, сионистларнинг мусулмонларни бомбалаётганидан-да хурсанд бўладиган (мен шунақаларни биламан) бўлиб қолганини билиш қизиқ.

"Ҳа энди уларни Худо урган-да" деб қўйиш билан чекланиш – илмий ёндошув эмас, ўта омиларнинг иши ва ҳечнарсага ёрдам бермайдиган ёндошув.

Мавзу ўта кенг тадқиқотни талаб қилади. Мен шунчаки баъзи мулоҳазаларимни айтаман.

Ва, энг муҳими: ҳар нарсани тадқиқ қилишда холис бўлиш кераклигини эсда тутиш керак. Яъни ўзимиздан ҳам камчилик топиш жасоратига эга бўлишимиз керак. Акс ҳолда БУ БЕФОЙДА МАШҒУЛОТ.

Эътибор қилганим шуки, “қаҳрамонларимиз” алам билан юради, алам билан яшайди. Аминманки бу аламнинг тагида болаликдаги травмалар ётади – уларни ҳафа қилишган. Ва уларни ҳафа қилганлар ўзларини “мусулмон” сифатида намоён қилишган, ва қурбонларининг онгида улар айнан “мусулмон” сифатида гавдаланган.

Тан олиш керак, ҳукмронлар томонидан сал нафас олишга имконият берилганда бизда бир гуруҳ каттаради – мусулмонликни гўзал одоб билан ўзида уйғунлаштиришдан йироқ бўлган гуруҳ. Типа намоз ўқийди-ю аммо чиройли хулқдан йироқ, диннинг АСОСИЙ нарсаларини билмайди, динни нафсига мослаштириб олган. Айнан шулар ОДАМЛАРНИ ҲАФА ҚИЛАДИ. Энг ачинарлиси улар хуник қилиқларини “мусулмон”лигини бўрттириб кўрсатиб, қилади.

Улардан ҳафаб бўлганлар эса аламини ичида сақлаб, бир кун катта одам бўлади. Кўплари ўқишга зўр беради сабаб катта лавозим ёки нуфузга эришади. Ана кейин кўраверинг...

Яъни бу ерда айбдор томонлардан бири – сафимизда шунақа кўчинский – одамларни ҳуда-беҳуда ҳафа қиладиган “мусулмонлар” кўплигига қўйиб берган – биз, жамоат.

Бир куни машҳур диний олим ҳузурида эдим. Қарасам, шогирдлари анави – шайтоний хулқи билан машҳур бўлган микродажжолимизнинг мухлиси экан... Ва олим буни маъқуллар экан... Кўзим катта бўлиб кетди!

Аламзада тоифа ҳозир катта лавозимларда ва ҳар қандай “повод”ни кутиб яшаяпти мусулмонларнинг ҳолини янада ёмонлаштириш учун... “Повод”ни эса ким беради? Ҳа, яшанг – ўша – беахлоқ “мусулмон”ларимиз. Микродажжолнинг уринишлари билан сони миллионга қараб кетаётган гуруҳ!

Шу гуруҳ катта бўлмаганда аламзадаларга поводлар етарли даражада пайдо бўлмасди. Ишонинг.

Нусрат келиши учун биз ЎЗИМИЗНИ тафтиш қилишимиз керак. Бўмаса ҳолимиз ўзгармайди. “Ўзингни ўзгартирмасанг...” у ёғи нима эди?

https://t.me/muhammadshakur_07

559 0 5 10 12

Тузалиш (тикланиш) ўз ШАХСИЙ камчиликларни тафтиш қилишдан бошланади, киши учун ҳам шу, жамоа учун ҳам, уммат учун ҳам.

https://t.me/muhammadshakur_07


Ўша яҳудий аёл Фейсьукда ёзяпти, ChatGPT таржимаси:

Тўрт ой олдин мен Исроилни тарк этдим.

Бу диктатор ва унинг ҳукумати туфайли эмас.

Ҳар бир хавф сиренаси янграганидан сўнг соатлаб ётоқхонадаги паноҳхона остида титраб турган қизим сабаб ҳам эмас.

Бу Кнессетдаги Гудо лагерида бизга ҳужум қилган бибистлар сабаб эмас эди. Ёки биздан бор-йўғи кичик гуруҳ одамларнинг гаровда қолганлар учун олиб борган умидсиз кураши мени синдиргани эмас.

Мен Исроилни дўстларим сабабли тарк этдим.

Мени учоққа чиқарган ва юзлаб километр узоққа олиб кетган нарса — бу айнан менга яқин бўлган, севимли одамлар эди.

Мен улар оғзидан нима чиқишидан қўрқиб қолган эдим.
Бир вақтлар либерал бўлган, аммо бир ярим йил давомида тоқат қилиш мумкин бўлмаган босимда яшаб, ким эканликларини унутган исроилликлар.

Ва энди улар учун "Ғазода айбсизлар йўқ" деган сўзлар ҳайратли туюлмай қолган.

Айни пайтда Ғазода оммавий қатл амалга ошмоқда.
Буни бошқача таърифлаш — бу гўзал ёлғон бўлади.

Бу қатлда масъулият даражалари бор:

Диктатордан тортиб, ҳарбий бош қўмондон ва юзлаб фуқароларга бомба ташлаётган учувчиларигача — ҳаммаси бирор "мақсадлар банки" деган ёлғонга асосланган.

Ва шу билан бирга биз ҳам, бу каби янгиликларга эрталаб кўз очганимиз учун, масъулмиз.

Мен ҳам масъулман.

Мен учоққа чиққанда ўйлаганманки, кетиш билан бу ерда содир бўлаётган барчасидан ўзимни тозалашим мумкин бўлади.

Лекин бугун янгиликлар олдида ўтириб англадим:
ҳатто агар мен коинотдаги қутқарув жамоасига қўшилсам ҳам,
менинг "исроиллигим" ва шу билан боғлиқ масъулиятни ювиб ташлашнинг иложи йўқ.

Ҳа, бу нарса менинг номимдан ҳам содир бўляпти.
Мени диктатор қизиқтирмайди.

Эртага бўладиган намойиш ҳам қизиқ эмас.
Бу намойиш Исроилда энди йўқ бўлган қадриятларни ҳимоя қилишга уриниш.

Мени қизиқтирадиган нарса — бу биз ўзимиз.
Бу сафар биз чизиҡ қўямизми?

Ёки яна бир бор диванда ўтириб, ич-ичимизда яна бир парча ўлиб кетса ҳам, сукут саҳифасида қолаверамизми?

"Қирувчи бола" китобида профессор ўқувчиларини ўтмишдаги нацизм судига олиб боради.

Суддан чиққанда, талабалардан бири унга бақиради:
"Бу иккиюзламачилик! Ахир ҳаммангиз шунда қатнашгансиз!"

Шунда у столни уриб, ғазаб билан бақиради:
"Бир нарсани тушунмайман: нега сизлар ҳалигача ўзингизни ўлдирмагансизлар?"

Энди ростини айтиш вақти келди:
Мен ва Исроил фуқаролари Ғазодаги қатлда фаол қатнашчилар, сукутда қўллаб-қувватловчилар ёки немисча "қулоққа совуқ тушириш" билан кифояланган қаршилар бўлдик.

Бу доғни ҳеч нарса ювиб ташлай олмайди.

Аммо ҳозир, биз олдин нима қилганимизнинг аҳамияти йўқ.
Бугун янги қотиллик тўлқини бошланаётганда,
аҳамиятга эга бўлган нарса — энди нима қилишимиз.

Бу Ғазодаги айбсизлар учун муҳим (ҳа).
Бу бизнинг фарзандларимиз учун муҳим.

Чунки бир кун улар ҳам биздан жавоб сўрайди.
Аскарлар, командирлар, учувчилар, захирадаги ҳарбийлар,
уларнинг хотинлари, уларнинг оналари, ёзувчилар, стэндап артистлари, IT-мутахассислар, "Wolt" курьерлари,
Исроилда ва хорижда яшовчи исроилликлар,
ҳар ким ўз йўлида, ўз имкониятига қараб,
бугун ҳар биримизнинг ягона масъулияти:
бунга рад этиш!


https://t.me/muhammadshakur_07


Kun.uz`га бир иқтисодчини чақириб, ҳафталик Иқтисодий дайжестни йўлга қўйгандик. Шунчаки иқтисодий янгиликларни ёритиб туриш учун. Учта кўрсатув чиқди. Кейин ўша иқтисодчи ишлайдиган унивеситет раҳбарияти уни чақириб, "гаплашипти". Ишидан ажралиб қолишдан қўрқиб иқтисодчи кўрсатувни обборишдан воз кечди...

Кўппала нуқта.

Худо хоҳласа Ўзбекистонга президент бўлсам барча кабинетларни "уборка" қиламан. Жуда кўплаб зах босиб чириган кабинетларни эса йўқотаман.


https://t.me/muhammadshakur_07


Бугун бир фермер билан гаплашдим. Ҳоким кластердан олган коррупцион пулни "отработка" қилиш учун унинг - фермернинг буғдойига сув бермай қўйипти - ШАХСАН ўзи далага бориб сувни бандлапти.

Чунки бу фермер шериклари билан бирлашиб, кооператив тузишган - ўз пулига пахта етиштиришмоқчи, кластерга қарам бўлишни исташмаяпти.

Уларнинг бу иши амалга ошса бошқа фермерлар ҳам кооперативга бирлаша бошлайди ва мустақил ишлай бошлайди, кластер қулсиз қолади. "Бунга йўл қўйиб бўлмайди". Шунинг учун ҳоким кластердан олган пулини "отработка" қиляпти.

Ерга қараб ўйланииб туриб фермер бир гапни айтди: "булар соғ эмас, элнинг рисқига (буғдойга) соғ одам бунақа муносабатда бўлмайди". Ростдан, булар соғ эмас.

https://t.me/muhammadshakur_07


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Кунлар совийди. Деҳқон нима қилиши керак?

Мартнинг бошланиши учун аномал ҳолат бўлган ҳозирги иссиқдан кейин мамлакатимизга совуқ оқим кириб келяпти. Деҳқон бу вазиятда нима қилиши керак? Ерга уруғни қачон қадаши лозим? Шу ва бошқа саволларга Kun.uz студиясида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов жавоб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Айнан сен ўзингнинг устингдан ишламаётганинг, нафсингни покламаётганинг ва тоза қалб ила дуо қилолмаётганинг сабаб Умматнинг ҳоли ўзгармаётган бўлиши мумкин.

(аввало ўзимга хитоб)

https://t.me/muhammadshakur_07


“Хитой компартиясининг геосиёсий амбициялари йўқ, АШҚда бор, Россияда бор, аммо Хитойда йўқ, ўлай агар. Хитой компартияси фақат адолатли савдо қилишни истайди, холос. Демпинг қилиб бозорни эгаллашдан у МУТЛАҚО йироқ. Чунки Хитой адолат тарафдори. Ҳамиша шундай бўлиб келган. У ҳуқуқларни ҳурмат қилади, поймол қилмайди, ўлай агар! У ҳеч бир давлатни қарзга ботириб, ерини (портини) олиб қўймаган, бу туҳмат! Хитой агар бирон-бир майда давлат элитаси ўз миллий манфаатларини унга сотишга уринаётганини билиб қолса, дарров у билан алоқани узади. Ахлоқий кодекси шунақа Хитой компартиясининг, ўлай агар. Хитойда инсон ҳуқуқлари ҳам жойида, сўз эркинлиги ҳам чекланмаган, ҳукуматни бемалол танқид қилса бўлади, ўлай агар. Уйғурлар? Уйғурлар бахтли ҳаётга киритиляпти просто, Хитой халқи қучоғидаги бахтли ҳаётга. Концентрацион лагерлар – жаннат, мазза қилиб яшашяпти у ерда. Ва, яна – Хитойнинг геосиёсий амбициялари йўқ, АҚШда бор, Россияда бор, Хитойда йўқ. Хитой компартияси АҚШ ва Россиянинг амбицияларини қоралайди ва агар яқин келажакда геосиёсий катаклизм юз бериб, катта давлатлар майдаларини юта бошласа, Хитой бундан ўзини тияди, гарчи 10 миллион ҳарбий роботлари бўлса ҳам. Чунки Хитой компартиясининг маънавий кодекси шунақа.”

“Ҳаммасижойидачи”ларнинг гапларини мантиқий таржима қилдим, қўлдан келганча.

https://t.me/muhammadshakur_07


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/muhammadshakur_07


Қишлоқ хўжалиги - Ўзбекистон иқтисодиётини юқорига қараб тортиб кетиши мумкин бўлган соҳа. "Мумкин бўлган", аммо бўлмай турган соҳа. Kun.uz`даги асосой йўналишим қишлоқ хўжалигига бағишланган. Шу учун ҳам қилган метариалларимни шу ерга қўйиб бораман.


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Чигит экадиган пайт келди, аммо барча ҳудудларда эмас

“Сурхондарё экишга тайёр, бошқа ҳудудларда ҳарорат ҳали паст” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Kun.uz студиясида об-ҳаво билан боғлиқ жорий вазиятни таҳлил қилди ва Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари чигит экишга тайёр экани борасида маълумотлар билан бўлишди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хитойда пахтачилик қандай қилиб ривожланиб кетди? Ўзбек мутахассисининг хулосалари

"Хитой фермерининг энг катта ютуғи – харид нархи: бир кило пахтани 1 долларга сотади. Иккинчиси – фермер жуда эркин, ҳокимиятнинг аралашуви нима билмайди. Шунинг орқасидан Хитой пахтачилиги ривожланиб кетди”, – дейди Генетика институти катта илмий ходими Хуршид Тўрақулов.

📹 Тўлиқ суҳбатни томоша қилинг


Хитой хавфини асослашда давом этамиз.

Бизда алигархик капитализм ҳукм сурмоқда – ресурслар ўғирланиб, миллиард-миллиард доллар “жой-жойига” кетиб ётипти. “Хўш, энди бу жараёнга хитойликлар қўшилса нима бўлипти, барибир кетиб ётипти-ку миллиардлар, нима фарқи бор?” – дейишингиз мумкин. Фарқи бор.

Гап шундақи, маҳаллий ўғриларнинг тизгини уларнинг нафсига уланган ва шу нуқтада тугайди. Ҳар бир хитойлик тадбиркорнинг ипи эса Пекин деган Мордорга ва унинг мислсиз ресурсига
бориб уланган. Тушуняпсизми? Тушунмадингизми?

Маҳаллий ўғрилар тарқоқ хаотик мувофиқлашмаган бир модда. Хитой тадбиркорлари эса жангчи чумолилар каби, ҳаммаси Она чумолига сўзсиз бўйсўнади, энг оддий тадбиркор ҳам алал-оқибат Онанинг стратегик режасини амалга оширади ва қўним топган жойида керакли пайтда Она буйруғи билан керакли ҳаракатларни амалга оширади.

Хитойнинг аналитик марказлари вазиятни баҳолаб туради ва ҳаракатлар керакли даражада фаол бўлишини бошқариб туради. Бу шунчаки гап эмас, Ўзбекистонда хитойлик тадбиркорлар ўзини қандай тутиши кераклиги мавзусида махсус йиғинлар бўлиб туради, ўзим ўқидим бундай конференция кун тартибини.

Маҳаллий ўғриларимизнинг фаолияти тартибсиз “нарса ташиш” бўлса, Хитойнинг жанги чумолилари керакли пайтда мега-ҳаракатларни амалга оширишга қодир бўлган ва алал-оқибат шунга сафарбар қилинган колоссал тизимлашган кучдир.

Энди тасаввур қилинг, жорий геосиёсий вазиятни, дунё ҳозирда бўлиб олинаётганини, ҳар лаҳзада катта геосиёсий катаклизм юз бериши мумкинлигини, Ўзбекистоннинг муҳим географик жойлашувини, Хитой компартиясининг мусулмонларга муносабатини, Уйғурларнинг ҳолини, биз фуқаровий жамият эмаслигимизни – ҳаммасини ҳисобга олиб, “чумоли”ларнинг ўрни қанчалик муҳимлигини тасаввур қилинг. Ва бу ҳаммаси эмас.

Энди кимдир “ундай эмас” десин-да, нега ундай бўлмаслиги кераклигини ўзи учун асосласин. Хитойнинг услуби, қилиб келаётган ҳаракатлари, компартиядагиларнинг зеҳниятини – ҳаммасини қўшиб, нега ундай бўлмаслигини ўзи учун асосласин.


https://t.me/muhammadshakur_07

20 last posts shown.