***
– Нега шеър ёзмай қўйдинг? – Дейди дўстим.
– Нега ёзай? – дейман мен.
– Ахир, сен шоирсан!
То тирик экансан, ёзишинг керак,
Фақат ёзишинг!
– То тирик эканман, – дейман мен, –
Яшашим керак эди, фақат яшашим!..
Ахир, эплолмаганим учун бу ишни
Шеър ёздим!..
Ахир,
Шеър – мен яшай олмаган ҳаёт,
Яшай олмай,
Ичимга ютган аччиқ ҳаётдир, дўстим!..
Улуғбек ҲАМДАМ
– Нега шеър ёзмай қўйдинг? – Дейди дўстим.
– Нега ёзай? – дейман мен.
– Ахир, сен шоирсан!
То тирик экансан, ёзишинг керак,
Фақат ёзишинг!
– То тирик эканман, – дейман мен, –
Яшашим керак эди, фақат яшашим!..
Ахир, эплолмаганим учун бу ишни
Шеър ёздим!..
Ахир,
Шеър – мен яшай олмаган ҳаёт,
Яшай олмай,
Ичимга ютган аччиқ ҳаётдир, дўстим!..
Улуғбек ҲАМДАМ