Кўп мактаб алмаштирганман, ҳар гал янги синфга кириб умуман бегона одамлар орасида қолиш, улар ичидан бирор дўст излаш осон кечмасди. Бухоро ҳам мен учун янги синфдек гап эди: ҳеч кимни танимасдим, билмасдим, ўрганганимдан мутлоқ айрича муҳит ва одамлар. Келин бўлиб тушгач, яна бегона синф эшигидан ичкарига киришни истамайдиган, ёт нигоҳларга хуркаклик билан қараб турадиган қизча ҳолига тушдим. Ўзим биринчи бўлиб қўл чўзмасдим, доим кутардим. Янги хонадонда эса узоқ кутишга маҳкум бўлмадим, бир меҳрибон дўст отадек қўл тутди. Бу қайнотам эди.
Ўйлаб кўрсам, қайнотам билан бошқа-бошқа олам бўлсакда, бир-биримизнинг дунёмизни тушунар ва ҳурмат қилардик. Ўша пайтдаёқ ёш қаламкаш эканимни англаган ҳолда баъзан ёлғизликни исташимни сўзсиз тушунар, кейин ҳам ҳар гал Бухорога борганимда менга уйда қулайлик яратиш учун ҳаракат қиларди. Янги китобимдан олиб борардим, ижодимдаги янгиликларни суриштирарди, менга мос мавзуларни топиб сўзларди. Қайнотамнинг энг яхши тарафи, хонадондаги аёл-қизларни доим ҳурмат қилар, сира камситмас, танбеҳ бермас, меҳр кўрсатар, уринтирмас эди. Тошкентга келганларида ҳам келиним ошхонада куймаланмасин, деб чоғроқ кафеда ўзимизга қизиқ мавзуларда гурунглашиб ўтиришни ёқтирарди.
Бугун туғилган кунлари. Лекин ҳар йилгидек қўнғироқ қилиб табриклолмаймиз. Тошкентга қачон келасиз, неваралар сизни соғинди, деёлмаймиз. Омон бўлганларида 66 ёшга кирардилар. Марҳумлардан қолган меҳр эса яшайвераркан. Бухоро журналистикасига катта меҳнати сингган устоз сифатида яна кўплаб қалбларда ёрқин хотира бўлиб қолдилар. Февралнинг илк санаси эса оиламиз учун Хотира кунига айланди.