«Вайлдфил Холл ижарачиси» – инглиз адибаси Анна Бронтенинг 1848 йилда нашр этилган эпистоляр романидир. Асар нашрдан кейин катта муваффақиятга эришди. У аёлларнинг жамиятдаги мавқеини кўтарувчи асарлардан бири ҳисобланади. Романнинг композицияси ҳикоя ичидаги ҳикоядир. Унинг нашр этилиши ўз даври учун жуда дадил қадам бўлган ва бугунги кунда ҳам долзарбдир.
Узоқ вақтдан бери қаровсиз ётган кўхна уй – Вайлдфил холлда тўсатдан қора кийимдаги ёш аёл пайдо бўлади – ёлғиз, мустақил ва чиройли. Қўшнилар қизиқишдан ичларига сиғмаяпти, лекин гўзал нотаниш жувон ўз ўтмиш сирини очишга шошилмайди... Мутолаа давомида бу аёлнинг оғриқли ўтмиши билан танишар экансиз, у ҳам оддий бахтга муносиб эди, деб ўйга чўмасиз. Атрофингизда ҳамон шундай аёллар яшаётганини кўриб, сергак тортасиз.
Шу асар ўзбек тилига таржима қилинди. Таржимон Василахон Ортиқова, мен эса муҳаррир. Нашриёт изланмоқда, дўстлар. ✋