Шовотда беш йиллик 152 млн сўм алимент пули бир йўла тўлаб берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.
Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Шовот тумани бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда.
Натижада, шовотлик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 26.06.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Ю.дан ундирувчи Х.К. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Давлат ижрочисининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ў.Ю. уч нафар болаларининг таъминоти учун 2025 йил февраль ойидан 2030 йил февраль ойига қадар ҳисобланган 152.499.935 сўм алимент пулларини тўлаб берди.
Дилшод Матсапаев, Бюронинг Шовот тумани бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil