Forward from: POLICE UZ 👮🏽♂️ | Расмий канал
#Респект
МИБчилар алимент олувчи оналарни байрамолди йўқлашмоқда
@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽
МИБчилар алимент олувчи оналарни байрамолди йўқлашмоқда
Мажбурий ижро бюроси ходимлари бу йил 8 март-Халқаро хотин-қизлар байрами олдидан Республикамиз бўйлаб, эҳтиёжманд, кам таъминланган ва ҳозирда қарздор алимент тўловчилари жавобгар бўлган (алимент тўлашдан бўйин товлагани учун) ёки хорижда бўлган ундирувчи ҳолидан хабар олишмоқда.
Энг қизиғи гул совғалар ичидан болалар ва жаҳон адабиётлари ҳам борлиги кишини қувонтиради.
Мисол учун, МИБ Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан фарзандларини ёлғиз ўзи тарбия қилаётган оналарга ҳамда уларнинг фарзандларига қизиқарли ва фойдали китоблар совға қилинди.
Китобларнинг ҳар бири, она-фарзанд ўртасидаги маънавий боғланишни мустаҳкамлаш, билим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида танланган эди.
МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари эса, Ангор туманининг “Марказ” ва “Карвон” маҳалларидаги бир нечта эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида моддий-маънавий кўмак кўрсатишди.
Тадбирда, эҳтиёжманд оила вакилларининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида ишлов берилмаган томорқа ер майдонлари экин экишга тайёрланиб, жами 120 кг уруғлик картошка еткиздириб берилди ҳамда мевали дарахт кўчатлари ҳам ерга қадалди, 4 та кам таъминланган, ногиронлиги бор оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бундан ташқари, МИБ Жиззах вилоят бошқа ва туманларда хизмат қилаётган ходимлар ҳам Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин ва Мирзачўл туманларда яшовчи эҳтиёжманд аёллар ҳолидан хабар олиб, фарзандлари ва ўзлари учун гул, китоб, ва бошқа байрам совғаларини улашишди.
Тадбир давомида оналарнинг юзларидаги табассум, уларнинг меҳнати ва сабрига бўлган миннатдорчилик туйғулари билан бирга, бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли қанчалик муҳим эканлигини яққол намоён этди.
Бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽