РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқда "Карбонат" заводи ишчилари ўз ҳақларини қачон олади?” номли мурожаат эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувида қарздор “Карбонат” АЖдан ундирувлар билан боғлиқ жами 385 та 7 млрд. 18 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.
Қарздор “Карбонат” АЖнинг ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси қўйилиб, унга тегишли барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.
Жумладан, 15 турдаги (6 та автотранспорт, 4 та техника, 2 та тепловоз, 2 та кўчмас, 1 та ускуна мулк) мол-мулклари электрон-онлайн аукцион савдосига чиқарилган.
Ижро ҳаракатлари давомида 28.10.2024 йилда қарздорга тегишли 1 та “HОWО” русумли автотранспорт воситаси сотувидан тушган 611 млн. сўм пул маблағлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддаси талаби асосида ундирувчиларга тақсимланган.
Мазкур иш ҳақини туламаганлиги учун келиб чиққан компенсация пулларини ФИБ Фориш туман судининг 12.12.2024 йилдаги ажримига асосан жами 258 та фуқароларнинг 4 млрд. 467 млн. сўмлик компенсация пуллари 2025 йил 1 июлига қадар кечиктирилганлиги аниқланган.
Ҳозирда аукцион савдосига қўйилган 1 та ЭКГ-5А русумли Экскаватор сотувидан тушган 661 млн. сўм пул маблағи ундирувчиларга тақсимлаш чоралари кўрилмоқда.
ФИБ Фориш туман судининг қароридаги иш ҳақи суммасига ундирувчиларнинг “my.gov.uz” сайти орқали олинган иш ҳақи маълумотномаси асос қилиб, “солиқ ва мажбурий тўловларни чегирилмаган ҳолда” ортиқча ҳисобланганлиги ҳамда “КАРБОНАТ” АЖ томонидан киритилган аризасига асосан Вилоят судига келтирилган кассация протести сабабли, ушбу иш ҳақлари “солиқ ва мажбурий тўловларни чегирилган ҳолда” суд қарорлари кўриб чиқилиб қайта ундиришга келиб тушаётганлиги тарафлар билан таққослама ўтказишни тақозо қилмоқда.
Мисол тариқасида, бўлим иш юритувдаги ФИБ Фориш туман судининг 29.05.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “КАРБОНАТ” АЖдан ундирувчи А.Э фойдасига 16 млн сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ундирувчига 16 млн сўм пул маблағи ўтказиб берилган.
Бироқ, юқори инстанция судининг 23.09.2024 йилдаги ажримига асосан юқоридаги Суд ҳужжатидаги сумма 14 млн. сўм ундирилсин деб ўзгартирилган. Келгусида ортиқча ундириб берилган 2 млн. сўм иш ҳақини корхона ҳисоб-рақамларига қайтариш ҳар иккала томоннинг ортиқча ҳаракат ва харажатларига сабаб бўлмоқда.
Бу каби ҳолатлар бугунги кунга қадар 74 та ижро ишида аниқлангани, қарздор жамият томонидан ундирувчиларга тўлаб берилган иш-ҳақларини ҳисобга олиш ҳамда ундирувчи ишчи- ходимларнинг келгусида ортиқча оворагарчилиги йўл қўймаслик мақсадида ўтказилаётган таққослама тез кунда якунига етиши ҳамда сотувдан тушган 661 млн. сўм пул маблағи ундирувчиларга тақсимлаб берилиши таъминланади.
Бюронинг Фориш тумани бўлим бошлиғи ҳамда мазкур ишга алоҳида бириктирилган масъул давлат ижрочиси ижро ҳужжатлари доирасида тарафларни қабул қилиб, уларнинг телефон қўнғироқларига доимий жавоб бериб келмоқда.
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда.