Фарғона шаҳрида қарздор жамият ихтиёрий муддатда 300 млн. сўм солиқ қарздорлигини бартараф этди.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра шаҳарда фаолият юритиб келаётган “Я.Х» МЧЖдан ўз вақтида тўланмаган жами 300 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.
Қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди.
Давлат ижрочилари томонидан қарздор жамият раҳбари огоҳлантирилиб, белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик бартараф этилса ортиқча тўловларсиз ҳам ўзига ҳам давлат бюджетига наф келтирилиши тушунтирилди.
Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган жамият раҳбари ижро ҳужжатида белгиланган солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.
Шундан сўнг, қарздор жамият ҳисоб рақамларига қўйилган инкассо талабномалари бекор қилиниб, ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарздорликларини ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
✍🏼Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ш.Васижонов
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram