Memoirs


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


I write about my life ,experience and interesting materials in this channel
● Statements (personal) 📝
● My life | Experience
● Studies , IELTS
● Progress 📈
● Plans
● About books
● GPA : 90+
●IELTS 6.5

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Code-Recipes-2.34-Pro.apk
4.2Mb
Code Recipes Pro— dasturlash tillarini o'rganayotganlar yoki IT sohasida ishlayotganlar uchun ajoyib yordamchi ilova.

— Java, Python, Javascript, PHP, C++ va boshqa mashhur tillar hamda ma'lumotlar bazalari bilan ishlash bo'yicha ko'plab namuna kodlar, sintaksis xatolarni tuzatish usullari va shunga o'xshash qulayliklarga ega bo'lgan android dastur.

✅ Holati: Premium
📥 Play Marketda: link
🔰 VirusTotal: xavfsiz


Forward from: The Stranger
​​Evolutsiya nazariyasi haqida

Bu mavzuni iloji boricha chetlab oʻtishga harakat qilaman, chunki bu bahslashiladigan mavzu emas. Xalqaro miqyosdagi barcha ilmiy doirada qabul qilingan nazariya. Koʻpchilik gipoteza bilan adashtiradi. Gipoteza nisbatan tahmin, evolutsiya esa mutlaq isbotlangan va bugungi ilm-fan va tibbiyot yadrosi hisoblangan nazariya.

Shu darajada aniq boʻlsa, unda nega hamon bahs mavzusi boʻlib kelmoqda? Bunga biolog olim Baxtiyor Sheraliyev yaxshi javob bergan: ijtimoiylashuv natijasida. Ya'ni ilmga tegishli fakt shu ilmdan tashqaridagilarning tiliga tushgan. Ular ilmdan tashqarida boʻlgani uchun oʻz-oʻzidan fikrlar xilma-xilligi vujudga keladi. Chunki ular soha mutaxassisi emas, ularning har biri oʻzicha asoslar topadi. Misol uchun, karantin tugash jarayonida vaksina olish bahsli masalaga aylandi. Kimdir olish kerak dedi va asos keltirdi, kimdir olmaslik kerak dedi va asos keltirdi. Holbuki vaksina umumjahon miqyosidagi ilmiy doirada shak-shubhasiz foydali deb topilgan.

Evolutsiyani koʻpchilik, aniqrogʻi sohadan xabarsiz odamlar faqat Darvin bilan bogʻlaydi. Bu nazariya Darvindan oldin ham boʻlgan, u shunchaki oʻzidan oldingi izlanishlar va oʻz ilmiy ekspeditsiyasi natijalarini bir tizimga solib, sohani aniq yoʻnalishga solib yuborgan. Evolutsiyaning ilmiy asoslari keyingi olimlar tomonidan qoʻyilgan va bugungi kunda evolutsiya aniq fan sifatida faqat oʻz ichidagi jarayonlar haqida izlanish olib boradi, uning oʻzi toʻgʻrimi-yoʻqmi degan masala kun tartibida umuman yoʻq.

Darvin maymundan tarqaganmiz deganmi? Yoʻq. Maymunlar hech qanaqasiga bizning ajdod boʻlolmaydi, chunki ular bilan bir vaqtda yashab kelyapmiz. Biz ular bilan umumiy ajdoddan tarqaganmiz. Ya'ni bir nuqtadan yoʻlga chiqqan ikki liniyadamiz. Soddaroq tushuntirsa, siz amakivachchangiz bilan qay darajada qarindosh boʻlsangiz hozirgi maymunlar hozirgi insoniyat bilan shunday qarindosh. Ammo aytish kerakki, oʻsha umumiy turdan tarqagan ajdodlarimiz inson boʻlmagan, aynan hozirgi insoniyat ajdodi – homo sapiens bir necha million yillardan soʻng shakllangan.

Umid qilamanki, shuncha narsani oʻqigandan soʻng sizda "Unda nega hozirgi maymunlar insonga aylanmayapti?" degan ahmoqona savol paydo boʻlmaydi. Evolutsiya bir yoʻlni ikki marta bosib oʻtmaydi. Umuman olganda esa, evolutsiya umuman toʻxtamaydi va tashqi muhit ehtiyojlariga qarab har doim davom etadi. Ya'ni hozirgi maymun yoki antilopa boshqa nimagadir aylanayotgan boʻlishi mumkin, ammo buning natijasi bir necha million yillarda koʻrinadi. Insoniyat ongli tarixi boshlanganiga endi bir necha oʻn ming yilgina boʻlganini hisobga olsak, bu jarayonni koʻz bilan, har holda oddiy omi odam koʻzi bilan koʻrib kuzatishning iloji yoʻqligini anglash kerak. Ammo shu joyidan bizga ilmiy metodlar va ilm-fan yordamga keladi. Jamiyatda hamon evolutsiyani inkor qiladigan ahmoqlar borligiga qaramay fan uchun umrini berayotganlarga esa rahmat aytish kerak.

Hozir ulamolikka da'vo qiluvchi diniy blogerlaru, ularning koʻr muridlarini nazarga ilmasa ham boʻladi. Ammo oʻzim sal-pal hurmat qiladigan Shayxning tirikligida Darvinday olimni alkashlikda ayblab, evolutsiyani ichvolib, kayfda toʻqigan degan ma'ruzasini eshitib butunlay koʻnglim qolib ketdi. Evolutsiya nazariyasi inkor qilish u yoqda tursin, bahslashiladigan mavzu ham emas. Vassalom.

@salimov_blogi


Sochlar


Doktor Strenjni


Forward from: MJ
Co-Learning Centerda bepul darslarga qabul boshlanibdi. Saralashdan o'tib, yaxshi natija ko'rsatganlar jamoada ishga olinishlari yoki hamkor kompaniyalarga tavsiya qilinishlari mumkin ekan.

Backend (Python, Django)
https://t.me/colearninguz/504

GameDev
https://t.me/colearninguz/509

Imkoniyatdan foydalanib qolinglar.


#Хаёт_мотивацияси

ОРҚАГА ЙУЛ ЙЎҚ, ЎГИРИЛМАНГ!

Бу ҳафтада камида бир марта ўқилиши керак!

Билиш, охиригача ўқиш ҳамма учун фойдали.

Регина Бретт, Кливленд, Огаё штати, 90 ёшли ёзган:

"45 ёшимни нишонлашни истаб, ҳаёт менга ўргатган 45 сабоқ тўпладим.

Бу мен ёзган энг кўп сўраладиган рукн.

Мен 90 га бордим ва мана мен буларни кетма кетликда ёзиб қолдираман:

1. Ҳаёт адолатсиз
лекин, яшаш ҳам яхши.

2. Агар шубҳангиз бўлса, олдинга яна бир қадам ташланг.

3. Ҳаётни нафратга сарфлаш учун жуда қисқа.

4. Касал бўлганингизда иш сизга ғамхўрлик қилмайди.

Бу сизнинг қариндошларингиз, дўстларингиз ва ота-онангиз томонидан амалга оширилади.

Ушбу муносабатларни қадрланг.

5. Ҳар ой кредит қарзингизни тўланг.

6. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишингиз шарт эмас.
Шунчаки рози бўлинг ёки рози бўлманг.

7. Бирор киши олдида йиғлайверинг. Бу ёлғиз йиғлагандан кўра яхшироқ.

8. Аллоҳ олдида ғазабни кўрсатиш жоиз. У тушунади.

9. Биринчи маошдан пенсия учун жамғармани бошланг.

10. Шоколад ҳақида гап кетганда, қаршилик кўрсатиш бефойда.

11. Ўтмишинг билан яраш, токи у бугунги кунингни бузмасин.

12. Фарзандларингиз олдида баъзан йиғлай олашинг мумкин.

13. Ўз ҳаётингизни бировнинг ҳаёти билан солиштирманг.

Улар аслида нималарни бошдан кечираётганини билмайсиз.

14. Агар муносабатлар махфий бўлиши керак бўлса, унда сиз иштирок этмаслигингиз керак.

15. Кўз очиб юмгунча ҳамма нарса ўзгариши мумкин.

Лекин ташвишланманг:
Худо ҳеч қачон хеч нарсани кўздан қочирмайди.

16. Чуқур нафас олинг. У ақлни тинчлантиради.

17. Сизга фойдали, чиройли ёки завқли бўлмаган ҳамма нарсадан халос бўлинг.

18. Сизни ўлдирмаган нарса, сизни кучлироқ қилади.

19. Бахтли болаликни ўтказиш учун ҳеч қачон кеч эмас.

Бироқ, иккинчи болалик фақат сизга боғлиқ.

20. Бу ҳаётда чиндан ҳам севган нарсангизга эргашиш ёки эришиш вақти келганида, йўқ деманг.

21. Шам ёқинг.
Яхши чойшабдан фойдаланинг.
Чиройли ички кийим кийинг.
Махсус кун учун ҳеч нарса сақламанг. Бу махсус кун бугун ва хар кун.

22. Завқ билан тайёрланинг, кейин нима бўлса бўлар.

23. Ҳозир эксцентрик бўлинг. Ёрқин қизил кийим кийиш учун қари бўлишни кутманг.



25. Сизнинг бахтингиз учун сиздан бошқа ҳеч ким жавобгар эмас.

26. Ҳар қандай фалокат деб аталадиган вазиятда савол беринг:
“беш йилдан кейин бу муҳимми?”

27. Доим ҳаётни танла.

28. Ҳамма нарсани ва ҳаммани кечир.

29. Бошқалар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни хавотирга солмаслиги керак.

30. Вақт деярли ҳамма нарсани даволайди. Вақтга вақт беринг.

31. Вазият ёмонми ёки яхшими фарқи йўқ - у ўзгаради.

32. Ўзингизни жиддий қабул қилманг. Ҳеч ким буни қилмайди.

33. Мўъжизаларга ишонинг.

34. Аллоҳ сизни бирор нарса қилганингиз ёки қилмаганингиз учун эмас, балки У Аллоҳ бўлганлиги учун севади.

35. Ҳаётни ўрганишга ҳожат йўқ.
Сиз унда пайдо бўласиз ва имкон қадар улгурганингча ҳаракат қиласиз.

36. Ёшликда ўлишдан кўра, қариган яхши муқобилдир.

37. Фарзандларингизнинг келажаги битта ва сиз бош мураббий.

38. Охир-оқибат муҳим нарса шундаки, сиз севгини бошдан кечирдингиз.

39. Ҳар куни сайрга чиқинг. Мўъжизалар ҳамма жойда содир бўлади.

40. Агар биз барча муаммоларимизни бир жойга жамлаб, уларни бировники билан солиштирсак, тезда ўзимизникини олган бўлардик.

41. Ҳасад - вақтни беҳуда ўтказиш.
Сизда аллақачон керак бўлган ҳамма нарса бор.

42. Бироқ, энг яхшиси ҳали олдинда.

43. Ўзингизни қандай ҳис қилишингиздан қатъи назар, ўрнингиздан туринг, кийининг ва жамоат жойига чиқинг.

44. Таслим бўлишни билинг.

45. Ҳаёт бантик билан боғланмаган бўлса-да, у барибир совғадир.
***
Статистик маълумотларга кўра, одамларнинг 93 фоизи ушбу хабарни ўқийди ва уни ҳеч кимга узатмайди.

Агар сиз бошқаларга бахт тилаган 7% одамлар орасида бўлсангиз, ушбу хабарни дўстларингиз билан баҳам кўринг.

Бу фойдали маслаҳатлар занжирини бузманг.

ЎГИРИЛМАНГ! ФАҚАТ ОЛҒА!

https://t.me/buni_umr_derlar




huawei matebook




​​"28 kun" 1080p
Oʻzbek tilida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Blokidi vaqt ketmidd












Ёнимга келишган эди тунов кун,
Қарасам, иккиси анча ҳорибди.
Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,
Дардларки, юракка қадар борибди.
Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,
Анордек юзларни ажин ёрибди.
Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

Қарилик дардини беркитолмас зеб,
Атрофдан сержило ёшлик арибди.
Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

Йилларни ямлайди биттагина ғам,
Битта дард сочларга қорлар қорибди.
Беш кунлик экан-да дунё ростан ҳам -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

... Ёнимга келишган эди тунов кун,
Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.
Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен -
Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

©️ Хайрулла Ҳамидов


Asgar Farxadining A Separation


Forward from: Лöттибозь
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Film
🎬Kino nomi:Sputnik
📅Yili:2020-yil
🇺🇿Tili:Oʻzbek tilida
🇺🇸Davlati:AQSH
💽Hajmi:267.1
💾Sifati:Oʻrtacha (480p)
🎞Janr:#Ujas #Qorqinchli

​​

20 last posts shown.

2

subscribers
Channel statistics