бир куни ҳаммаси ўзгаради.
беҳуда оқиб кетаётган умрингнинг қайсидир қисми бирдан ёришиб кетади. юзингдаги пардозни ортиқ кўз ёшларинг ювмайди. нигоҳларингдаги қайғулар аста-секин тарқаб, ўрнини порлаб турган қувонч эгаллайди. лабларинг ҳам аввалгидек жонсиз эмас, аксинча, уларни табиий табассум безаб туради. бедор тунларингдаги хонангда жаранглаган йиғи овози ўз ўрнини хотиржам ва тиниқ уйқуга бўшатади.
бир куни барчаси ўзгаради.
энди психологогик травмаларингдан сочларинг азият чекмайди, уларни ҳавф-ҳатарларсиз ўсишига рухсат берасан. бир куни сен ўзингдаги ҳеч кимникига ўхшамайдиган кўзларингга эътибор берасан, киприкларинг узун бўлмаса ҳам ўзингга ярашиб туришини пайқайсан. сен ўзингни аросат енгли, ортиқча безакларсиз кўйлаклар ва баланд пошнали қора туфлилар орасидан топасан. сен албатта ўзингни қабул қиласан.
бир куни ҳаммаси ўзгаради. муносабатларда улғайганингни, айнан нима хоҳлаётганингни тўлақонли англашингни ҳис қиласан. сенда ўзгачаликни сеза олган кимдирни учратасан ҳали. баъзан ёшболадек беғубор, баъзан катта одамдек жиддий бўлиб қолишинг, шовқинли жойларни ёқтирмаслигингни билиб, сени тинч жойларга олиб боришларини жудаям хоҳлашинг, яна пианино чалишни бирга ўрганишга шерик қидираётганингдан хабар топишади, кўрасан. бир кун сен нимагадир интилиб яшамайсан, сен шунчаки борига шукур қиласан ва лаҳзаларда яшаб қолишни уддалайсан.
ҳаммаси ўз-ўзидан ўзгаради.