Фёдор Достоевскийдан 22 иқтибос:
1. Фақат сенга муҳтож бўлганлар учун яшаш керак... Фақат ишончли инсонлар билан дўст бўлиш шарт… Фақат самимий одамлар билан мулоқот қилиш лозим… Ва фақат сени қадрлайдиганлардан миннатдор бўлишинг мумкин.
2. Ҳеч ким эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақида, улар бир- бирларини севадиларми ёки йўқми , билиши шарт эмас. Улар нима сабаб тортишиб қолишган бўлмасин, ҳатто оналарини ҳам ўртада ҳакамликка чақирмасликлари, бу ҳақда бошқаларга гапирмасликлари шарт. Улар ўзларининг ягона ҳакамларидир. Муҳаббат — илоҳий сирдир ва у нима бўлса ҳам бегона кўзлардан панада бўлиши лозим.
3. Хотирангизни гина - кудурат билан тўлдирманг, акс ҳолда у ерда гўзал дақиқалар учун жой қолмайди.
4. Инсон ҳамма нарсага, агар чин дилдан истаса, албатта вақт топади.
5. Биргина қуёш нури инсоннинг қалбида мўъжиза ярата олиши ажабланарли.
6. Болалар ёнида инсоннинг руҳи шифо топади.
7. Сен учун ҳамма нарсага тайёр бўлган инсонни ҳеч қачон оғритма.
8. Вақт ўтиши билан сен томон бир одим отмаган одамларга қўл узатишдан ҳам чарчайсан.
9. Ҳаётда ҳамма нарса вақтинчадир. Агар ишларинг яхши бўлса — қувон, чунки у абадий давом этмайди. Агар ҳаммаси ёмон бўлса — ғам чекма, чунки, у ҳам абадий эмас.
10. Бир куни ҳаётингда янги инсон пайдо бўлади ва у олдингиларни ғуборга айлантиради.
11. Ҳаётни ҳаёт моҳиятидан ҳам кўпроқ севиш керак.
12. Ҳамма гап шунда: агар совуққон бўлсанг — одамларни яралайсан. Агар кўнгилчан бўлсанг — одамлар сенга азоб беради.
13. Аксарият одамлар қўрқадиган учта нарса бор: ишониш, ҳақиқатни айтиш ва ўзингни борича кўрсатиш.
14. Инсон ақлли бўлиши мумкин, лекин оқилона ҳаракат қилиш учун фақат ақлнинг ўзи кифоя эмас.
15. Инсонни йўқ қилиш учун кўп нарса керак эмас: бунинг учун у амалга ошираётган ишлар ҳеч кимга керак эмаслигини айтиш кифоя.
16. Ҳеч ким биринчи бўлиб қадам ташламайди, чунки, аксар одамлар олдин бошқалар юришини кутади.
17. Ҳар нарсанинг босиб ўтиш хавфли бўлган чегараси бор; агар чегарадан ўтдингми, орқага қайтиш мумкин бўлмайди.
18. Ҳаётда мақсадсиз яшаш қийин.
19. Бирор фойдали иш қилмоқчи бўлган инсон, гарчи қўллари боғлаб ташланган бўлса ҳам кўп эзгуликлар қилиши мумкин.
20. Агар мақсад сари йўл олсанг-у, йўлда сенга ҳуруб чиққан ҳар бир итга тош отиш учун тўхтасанг, манзилга ҳеч қачон етиб боролмайсан.
21. Ҳар биримиз кимгадир ёки нимагадир содиқмиз.
22. Катталар билмайдиларки, ҳатто, энг оғир ишда ҳам болалар муҳим маслаҳат бера олишади.
Русчадан Юсуф Расул ўгирган.