#Саҳобалар
Бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим...
Пайғамбар алайҳиссалом ва асҳобларига Мадинага кўчишга изн берилганида уларнинг энг аввалги сафида Абдураҳмон ибн Авф ҳам бор эди. Мадинага келиб жойлашишганидан сўнг Сарвари олам маккаликлар билан мадиналикларни ака-ука тутинтириб қўйдилар. Абдураҳмон билан Саъд ибн Робиъ ал-Ансорийни тутинган ака-ука, деб эълон қилдилар.
Шунда Саъд янги укасига бундай деди: – Эй ука, мен Мадинадаги энг бой одамман, иккита боғим бор. Бундан ташқари, хотиним ҳам иккита. Боғларимдан хоҳлаганингни танла, қайси бири ёқса сенга берай… Хоҳласанг, хотинларимдан сенга ёққанини талоқ қилай, унга уйлан.
Абдураҳмон унга миннатдорчилик билдириб, «Аллоҳ молинг ва бола-чақангга барака берсин, сен яхшиси менга бозорнинг қаердалигини кўрсатиб қўй», деди. Саъд Абдураҳмонга бозорни кўрсатиб қўйди. Абдураҳмон тижоратини бошлаб юборди. У ҳалол савдо қилар, тушган фойдадан уйланиш учун маҳрга пул ажратар эди. Кўп ўтмай у уйланди ва ҳамма ёққа хушбўй атир ҳидини таратиб, Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келди.
— Нима бўлди, эй Абдураҳмон? – Расули акрам таажжубланиб сўрадилар.
— Уйландим…– деди у ийманибгина.
— Хотинингнинг маҳрига нима бердинг? – сўрадилар Фахри коинот.
— Данакча келадиган олтин.
— У ҳолда бир қўй сўйиб тўй қил, – дедилар у Зот ва ортидан «Аллоҳ молингни баракали этсин», деб дуо қилдилар. Абдураҳмон шундай хотирлайди: «Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим».
http://t.me/marifat_manzili