Ma'rifat manzili


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали
Савол ва таклифлар учун:
@marifat_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЪУЗУ ВА БАСМАЛАНИ АЙТИШ
#Қуръон

❓1525-CАВОЛ: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди. (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ مَا جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осон бўлур, Сен хоҳласанг, қийин нарсани ҳам енгил қилурсан».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъалул ҳазна изаа ши`та саҳлан», дедилар.
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 974)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook


#Саҳобалар

Бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим...


Пайғамбар алайҳиссалом ва асҳобларига Мадинага кўчишга изн берилганида уларнинг энг аввалги сафида Абдураҳмон ибн Авф ҳам бор эди. Мадинага келиб жойлашишганидан сўнг Сарвари олам маккаликлар билан мадиналикларни ака-ука тутинтириб қўйдилар. Абдураҳмон билан Саъд ибн Робиъ ал-Ансорийни тутинган ака-ука, деб эълон қилдилар.
Шунда Саъд янги укасига бундай деди: – Эй ука, мен Мадинадаги энг бой одамман, иккита боғим бор. Бундан ташқари, хотиним ҳам иккита. Боғларимдан хоҳлаганингни танла, қайси бири ёқса сенга берай… Хоҳласанг, хотинларимдан сенга ёққанини талоқ қилай, унга уйлан.
Абдураҳмон унга миннатдорчилик билдириб, «Аллоҳ молинг ва бола-чақангга барака берсин, сен яхшиси менга бозорнинг қаердалигини кўрсатиб қўй», деди. Саъд Абдураҳмонга бозорни кўрсатиб қўйди. Абдураҳмон тижоратини бошлаб юборди. У ҳалол савдо қилар, тушган фойдадан уйланиш учун маҳрга пул ажратар эди. Кўп ўтмай у уйланди ва ҳамма ёққа хушбўй атир ҳидини таратиб, Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келди.
— Нима бўлди, эй Абдураҳмон? – Расули акрам таажжубланиб сўрадилар.
— Уйландим…– деди у ийманибгина.
— Хотинингнинг маҳрига нима бердинг? – сўрадилар Фахри коинот.
— Данакча келадиган олтин.
— У ҳолда бир қўй сўйиб тўй қил, – дедилар у Зот ва ортидан «Аллоҳ молингни баракали этсин», деб дуо қилдилар. Абдураҳмон шундай хотирлайди: «Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим».

http://t.me/marifat_manzili


Содиқ дўстлар антиқа буюмга ўхшайдилар. Вақт ўтган сари қиймати ошиб бораверади. Сохта дўстлар эса чойга ўхшайдилар. Вақт ўтиши билан дами чиқиб бораверади...

Араб халқ мақоли

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


ТАНДИР ВА ЎЧОҚЛАРНИ ЎРНАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тандир ва ўчоқларни оғзини қиблага қаратиб ўрнатиш мумкинмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бу масалани динга алоқаси йўқ. Тандир ва ўчоқларни исталган томонга қаратиб ўрнатиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


http://t.me/marifat_manzili


#Ҳадисни қалбга муҳрла!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эр ўз аёлини тўшагига чақирганда у келмаса ва аёл (эри) ундан ғазабланган ҳолда тунаса, фаришталар уни тонг отгунча лаънатлайдилар».

Муттафақун алайҳ.

Икковларидан қилинган бошқа бир ривоятда:
«Агар хотин кечаси эрининг тўшагидан узоқлашиб ётса, фаришталар уни тонг отгунча лаънатлаб чиқишади», дейилган.

http://t.me/marifat_manzili


Юксак мақом сабаби...

Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир аёл келиб деди:
— Менинг якка-ю ягона қизим ўлди. Бу мусибатга чидай олмаяпман. Сиздан илтимос, менга бир дуо ўргатинг, қизимни ҳеч бўлмаса тушимда кўрай.
Ҳасан Басрий аёлга истаганини ўргатдилар. Аёл кетди, лекин эртаси куни кечагидан ҳам қаттиқроқ йиғлаб келди:
— Қизимни тушимда кўрдим, аммо жуда ҳам қаттиқ азобланаётган ҳолда эди. Устига оловдан бўлган либос кийдиришаётган экан.
Бу гапларни эшитган ҳазрат ва шогирдларининг кўзларига ёш келди...
Орадан бир неча кун ўтгач, Ҳасан Басрий тушларида ўзларини вафот этиб, жаннатга тушганлари, муҳташам қаср ва у ерда бир қиз сайр этиб юрганини кўрдилар. Қиздан сўрадилар:
— Сен қайси пайғамбарнинг аёли ёки қизисан?
— Ҳазрат, мен яқинда ҳузурингизга фарёд уриб келган аёлнинг қизиман, – жавоб берди у.
— Онанг сени азобланаётганингни тушида кўрганини айтган эди, сен эса бу ерда, бундай мақомдасан. Қандай қилиб бу мартабага эришдинг?
— Биз қабр ҳаётидаги беш юз эллик киши азобда эдик, – сўз бошлади қиз. – Бир киши қабристонга келиб, ўн бир марта Ихлос, ўн бир марта Фалақ, ўн бир марта Нос сураларини ўқиб, савобини қабристонда ётган барча мўмин-мўминаларнинг руҳларига бағишлади. Шунда Аллоҳ таоло азоб фаришталарига: «Оятларим ва исмларим ҳурматидан мар­ҳумлардаги азобни тўхтатиб, уларга юқори мақом беринг», дея амр этди. Бу мартабага шундан кейин эришдим...

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.


САФАР ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Сафарнинг фойдаси кўп. Ҳусайн Воиз Кошифий булардан ўн биттасини келтиради:
✅ Биринчидан, таннинг сиҳатига фойдали, чунки сафарда ҳаво алмашади ва аъзолар чиниқади, зеро, ҳаракат бадан рутубатини кетказади, қон айланишини яхшилайди;

✅ Иккинчидан, улуғ инсонлар, атоқли олимлар, азиз-авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилишнинг савоби бор;

✅ Учинчидан, сафар танбаллик, дангасаликни бартараф этади, чунки бир одам бир мақомда истиқомат қилса, сустлик ва касаллик кучаяди, баданнинг озуқалари (модда алмашинуви) ва суви юришмай қолади;

✅ Тўртинчидан, ғам ва маҳзунликни (хафаликни) кетказади, негаки киши қанчалик ғамга ботмасин, сафарга чиқса, кўнгил чигили ёзилади, ташвишларини унутади;

✅ Бешинчидан, сафарда нафс тарбияланади, қийинчилик ва машаққатлар одамни сабрли, чидамли, кенгфеъл бўлишга ўргатади;

✅ Олтинчидан, сафарда умр осойишта ўтади, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги фикрлар тиниқлашади;

✅ Еттинчидан, сафарда илм ўрганиш имкониятлари кенгаяди, ўзга юртдаги устозлардан кўп нарса ўрганиш мумкин;

✅ Саккизинчидан, турли тоифа одамлардан турли касб-ҳунарлар ва одоб-ахлоқ ўрганиш йўллари очилади;

✅ Тўққизинчидан, улуғларнинг, аҳли донишнинг суҳбатига эришилади;

✅ Ўнинчидан, ота-она, яқинлар ва дўстлардан ажралиб, улар соғинилади, одамлар қадри, ватан қадри ортади;

✅ Ўн биринчидан, ғариб-мусофирлар қадрига етилади, кўнгилда раҳм-шафқат ортади.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.

http://t.me/marifat_manzili


#BugunJuma

• Бугуннинг ҳар бир дақиқаси Аллоҳ таолонинг марҳаматига тўлган бир кундир.
• Бугунги кунингизни ҳар кунингиз каби оддий ўтказманг.

Яна эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолиб кетманг!

• Бугун дуоларда мустаҳкам туринг.
🤲🤲
• “Каҳф” сурасини ўқинг.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтинг.

| Аллаҳумма солли ва саллим аъла нибийина Муҳаммад |

• Ғусл қилиб покиза кийим кийинг.
🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳа айтганча, онангизга опа-синглингизга кичик бўлса ҳам бир ҳадя олинг ва уларни ҳурсанд қилинг.

Бугунги амалларимизни Аллоҳ қабул қилсин. Амалга шошилинг!

🌿ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК АЗИЗЛАР🍃🍃

💐 t.me/marifat_manzili


Forward from: Hidoyat yo'li
💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2025-йил 21-Февраль
1446-йил 22-Шаъбон

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


​​ЁШЛИКДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ТЎЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1522-CАВОЛ: Мен ёшлигимда қўшнимизга катта молиявий зарар етказганман. Шуни тўлаб беришим керакми? Орадан 40 йилдан ортиқ вақт ўтган.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда зиён кўрган киши билан гаплашиб, зарарни қандай қоплашни келишиб олинади.
Шаръий қоидаларга кўра ўзгаларга қасддан етказилган зарарларни қоплаб бериш лозим бўлади. Бола балоғатга етмаган вақтда зарар етказган бўлсада, уни тўлаб бериш шарт бўлади. Ёшлик чоғида тўлашга имкони бўлмаса, имкон бўладиган вақтгача кутиб турилади, лекин унинг ота-онасидан ундирилмайди.
Маълум бир маҳсулотга зарар етказилган бўлса, тўлаш пайтида шу маҳсулотни бериш ёки унинг ўрнига бошқа бирор буюм беришни ўзаро келишиб олиш ҳам мумкин. Агар зарар кўрган киши ҳеч қандай тўловларсиз рози бўлса, бу унинг ихтиёридаги ишдир. Бу билан зарар етказган киши қарздан қутилади. Аммо зарар кўрган кишини зарардан кечишга мажбур қилинмайди (“Раддул муҳтор”, “Мажаллатул аҳкамил адлийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).


http://t.me/marifat_manzili


​​Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради.

Кекса ёшли киши институтнинг дарсхонасига кириб келди. Талабалар уни ўқитувчи деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши савол назари билан қараган талабаларга юзланиб, шундай деди: Мен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган эди, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: «Дада, гапга аралашманг, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!» Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўконимда ҳаммасини ўқиб ўзлаштирдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса олийгоҳга кириш ниятида китоблар сотиб олдим. Уларни уч йил ўқиб таёрландим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Мана бугун эса институга ўқишга келдим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираманда, уларга: «Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?», дейман!


http://t.me/marifat_manzili


ХОТИРА

❗️Хотираси пастлигидан
шикоят қиладиганлар учун

Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам, қўлида китоб бўлмас эди. Лекин у биз ёдлай олмаган нарсаларни ҳам ёддан билар эди. Мен бундан ажабланиб:
-  “Эй Вакиъ! Ҳеч китоб кўтариб юрмайсиз ва қоғоз ҳам қораламйсиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз” -  деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб:
  - “Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?” -  деди. Мен:
- “Аллоҳга қасамки, ҳа” -  дедим.  Шунда у:
- “Бу – гуноҳлар ва маъсиятларни тарк қилишдадир. Аллоҳга қасамки, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтириш учун манфаатлироқ нарсани кўрмадим” -  дедилар.


Нолидим хотирамдан Вакиъга,
У “Гуноҳ қилма!” - дея уқтирди менга.
Сўнг айтди илм илоҳий нур эканин,
Осий эса бундан маҳрум эканин.

(Шофеъий девони)

http://t.me/marifat_manzili


ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз

❓1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


Китоб ўқиш - тарихдаги энг ақлли инсонлар билан суҳбатлашиш имкониятидир.

http://t.me/marifat_manzili


Оқшомгача яшашимни билмагандим...

Макка кўчаларидаги супалардан бирида ёш йигит билан кекса киши суҳбатлашиб ўтиришибди. Шу пайт ёнларига бир одам келди ва йигитнинг олдига олтин тўла халтача қўйди.
— Биродар, менга пул керак эмас, – деди йигит
— Олавер, хоҳласанг, ўзинг ишлат, хоҳласанг, бирор фақирга бериб юбор.
Йигит ҳақиқатан ҳам эҳтиёжи йўқлигини айтиб, пулларни эгасига қайтарди.
Ўша куни оқшомда йигитга пул беришни истаган киши унинг бошқа бировдан ёрдам сўраётганини кўрди. Ҳайрон бўлиб сўради:
— Тонгда сенга пул беришни истаганимда, керак эмас деб қайтаргандинг. Нега?
— Чунки оқшомгача яшашимни билмаган эдим.


http://t.me/marifat_manzili


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 УМР ВА РИЗҚҚА БАРАКА КИРГИЗУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ТАКБИРИНИ ТАРК ҚИЛИШ
#намоз

❓1517-CАВОЛ: Витр намозида 3-ракатда қунутга такбир айтиш ёдимдан кўтарилиб, қунут дуосини ўқиб, шу билан намозни тугаллабман. Шундай ҳолатда намозим тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозида қунут дуосини ўқиш намознинг вожиб амалларидан саналади. Дуодан олдинги такбир борасида эса, фиқҳий манбаларимизда турлича маълумотлар келтирилади. Хусусан, “Дуррул мухтор”, “Табйинул ҳақоиқ”, “Жавҳаратун наййира”, “Лубоб”, “Фатовои Оламгирийя” каби китобларда бу такбирнинг вожиб эканлиги келтирилган бўлса, “Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор”, “Фатҳи боби иноя”, “Умдатур риоя” китобларида қунут дуоисидан олдинги такбирнинг вожиб эмаслиги айтилган. Ушбу масалани батафсил ўрганиб чиққан уламолар бу такбир намоздаги бошқа такбирлар сингари суннат эканини айтганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар униб чиқмайди?

Олимлар ўрганиб кўришса, чумоли ер остига тўплаган дон ва уруғларни иккига бўлиб қўяр экан. Уруғлик дон иккига бўлиб қўйилса, ер ҳар қанча унумдор бўлмасин, униб чиқмас экан. Лекин маълум бўлишича, чумоли кашнич донини икки эмас, тўрт бўлакка бўлиб қўяр экан. Таажжубга тушган олимлар кашнич уруғи устида тажриба ўтказиб кўришса, ажойиб кашфиёт қилишди. Кашнич дони иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан, тўрт бўлакка бўлинсагина ўсиб чиқмас экан.

Чумолига буни ўргатган Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсонлардан покдир.

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра уни тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир»
(Тоҳа сураси, 50 оят).

http://t.me/marifat_manzili

20 last posts shown.