Адвокатура нима учун нотижорат ташкилот эканлигини тушунишда ҳамон қийналяпмиз—адвокат Диёрбек Исламбеков!
Тўғри, адвокат ўз ишонч билдирувчилари ва ҳимояланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши шубҳасиз. Бироқ адвокатура нима учун нотижорат бўлиши керак? Бу, барибир, бизнес, юридик бизнес-ку, адвокат ўз меҳнати учун ҳақ олади. Мана шу масала бизга тушунарсиз бўлиб қолмоқда.
Нима учун давлат номидан қонун чиқарувчи, ваколатли органлар ҳам адвокатурани тижоратлаштириш масаласини кўриб чиқишмаяпти? Бу қандай ўзгаришларга олиб келган бўларди?
Биринчидан, адвокатларга ўқитувчилик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланиш тақиқланган. Худди амалдорлардек. Бироқ биз амалдор эмасмиз, давлат учун ишламаймиз-ку, нега бизга бошқа меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ман этилганини тушунмаймиз. Мана шу асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Иккинчидан, тафсилотларга чуқурроқ кирадиган бўлсак, бу солиққа тортиш масаласи, адвокатлик ташкилотидан фойда олиш масаласидир. Ҳозирги кунда адвокатура нотижорат ташкилот ҳисобланади, ундан дивиденд ололмайсиз. Яъни, сиз гонорар оласиз ва уни иш ҳақига ёки фирма харажатларига йўналтиришингиз мумкин. Агар уни иш ҳақига йўналтирсангиз, ижтимоий солиқларга 12%, даромад солиғига 12%, жами 24% йўқотасиз. Дивидендларни олиш имконияти йўқ, чунки бу масъулияти чекланган жамият эмас.
Бу ерда шериклик мавжуд, шериклар пул оладилар ва бу маблағларни ўзаро тақсимлайдилар. Аммо сиз барибир уларни дивиденд сифатида ололмайсиз. Демак, сиз фақат иш ҳақига йўналтиришингиз ва ўз гонорарингизнинг чорак қисмини солиқларга сарфлашингиз мумкин.
Манба.
@manifestcanal