Posts filter


Тошлар аро ёрилиб, ёриб, чираниб чиққан гул, тўфонларга бардош бера олмасмидия?

Ҳар қорнинг, ҳар ёмғирнинг ортидан Қуёш чиқажак.

Баҳор келганини билиб қолдим мана)


Қандай баҳор бошланиб қолганини унча сезмадим.

Худди болаларимни болаликда қачон катта бўлишларини кутганим, катта бўлганларини сезмай қолганим каби.

Жажжи пайтларида Хумоюн “нафасимиз нафасимизга тегиб турсин она” дерди. Комрон болам эса жуда хушёр , худди катталардек маъсулиятли эди.

Орадан 20 йиллардан зиёд вақт ўтибти.

Болаларнинг ёшлигида ўзимиз ҳам ёш эдик. Кўтара олардик дардларни, оғирликларни, ҳар озорларини, шўхликларини.

Улар катта бўлгач соғинчларини кўтара олмаяпмиз хатто..

Хатто кўп- кўп қийинчиликларни кўтара олганмиз, бугун озгина бўлсада узоқликларини кўтара олмаяпмиз.

Болалигида хатоларини кўтара олардик. Энди хатто хатолари оғирлик қиляпти.

Лекин улар соғ, омон, тинч. Шуни шукри бошқа ношукрликларга кифоядир.

Ҳали бу кунлар унут бўлади. Лекин улар болаликдан улғайиб катта бўлгани каби , биз катталар қарилик ва холсизликка айланамиз.

Ҳали янаям яхши кунлар олдинда деймизу.. шу яхши кунларда биз бўламизми..?

Хатто қор остидан Баҳор келганини пайқамай қолибман…


Бир ажойиб синглим бор.

Ва унинг ажойиб касби бор.

Врач проктолог.

Унинг сўзи шифо, унинг табассуми шифо, Унинг ўзи шифо.

Яқинда қайнона ойижониси оламдан ўтиб қолганларида, менга смс хабар йўлладилар.

Ўша вақтда сабр тиладим, таскин бердиму, шундан сўнг бошқа ёзолмадим. Гўё хол аҳвол сўрасам ярасини янгилагандек бўламан, деб ўйладим.

Сабабини айтайми?

Қайнона ойижонисини шунчалик яхши кўрардиларки, мен ўйлардим бу гўзал таърифлар ўз оналари ҳақида бўлса керак..

Қайнона - бу бир сўз,лекин талқини турли. Кимдир куюниб, кимдир суюниб сўзлайди.

Бу гўзал хоним эса, шунчаки гапирмас, бол қўшиб, новвот қўшиб сўзларди..

Қаранг, меҳр ҳам, қахр ҳам инсониятга хос.. лекин энг катта илм бу-ахлоқ (хусни хулқдир) .

Илмини , динини ва инсонийликни олийсини кўрсата олган шундай Онажонларга Аллоҳнинг раҳмати , мағфиратм бўлсин.

Дилбар келин бўлмиш дўхтир синглимга эса сабр тилайман. Келажакда қайноналаридан кўрган гўзал оқибатни келинларига қўллайдилар, ин шаа Аллоҳ.

Рамазонда яна кичик эслатма:

Келинларимизга ҳам худди биздек рамазон фарз қилинган, намози фарз..

Ошхона на фарз, на суннат эмас!

(Мен 30 кун ош дамлаганман).. шунда ҳам бандаларини миннатдор қила олмайди киши.

Янги аср келинларига эса битта айтарим бор:

Сизлар бахтлисизлар. Сизларда неъматлар кўп. Агар хизмат қилсангиз ҳам рози бўлиб,Аллоҳ учун қилинг. Шунда сизни бизга, бизни сизга суюкли қилиб қўяди.

Аллоҳ барча келинларимиздан рози бўлсин!

944 0 22 4 29

Жуда тез унутиласан.

Одамлар “У яхши одам эди”, дейди балки, балки демас..

Уйингдаги ўтирган ўрнинг билинар , балки унча билинмас..

Бу дунёда бирон ўлган одам ортидан ўлворганни кўрмадик.

Чунки Аллоҳ тоқатни шундай берган.

Балки эсланарсан, балки йўқ..

..Фақат Сен билан кетувчи амалларинггина муҳим. У абадул ҳамроҳинг ё жаннатда ё ..

Қолгани бир қиличнинг учи каби ҳеч нарса эмас..!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қиз болани 18-20 ёшга етгунича ота онаси учун қанча қийинчилик даврлар ўтади.

Ўқитади, инжиқликларини кўтаради, кўча куйда бўлса хавотири шунча бўлади.

Кўпинча биз қайнона бўлгичлар орзу хавасни ўғилларимиздан кутамиз, гўё қиз фарзанд ортидан фақат “тиниб-тинчиб ўтирса бўлди” шиорини ўзи етади.

Келин !

У ҳам инсон, У бировнинг жондек боласи, кимнидир кўзини оқу қораси, дилбанди, эркаси, кўзи қорачиғи!

Келинлик бу шарафми, ё хорлик?

Унинг сабабидан зурриёдлар кўпайса, авлоддан илмлилар чиқса, оиланинг бори қувончи шу эмасми?

Келинингизга ўғлингизни аёли эмас, бир дилбандингиз қаторидаги дилбанд деб қараб кўрингчи?


Рамазон ажойиб салқин ва жоиз бўлса қорли хаволар ила кириб келди. Бирам ёқимли. Куни қисқа, тунлари барокатли .

Ва бундан ортиқ имкон бўлармиди?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муфтий Нуриддин Холикназаров: Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Курьон ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб,
Ҳамма масжидларда хатми Қурьон 27 кун бўлишини айтди.

Намозхонлардан эса бу ойда имкон қадар саховатли ва таровеҳ пайтида машиналарсиз келишлик имкони ҳақида гапирди.

Юртимиз масжидларидаги энг гўзал таровеҳ намозларини хотиржам адо этиш учун хизмат қилаётган барчадан Аллоҳ рози бўлсин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ал-Аксо масжидида илк Таровех, намози
Фаластинлик мусулмонлар муборак Рамазон ойининг
биринчи таровех намозини Ал-Аксо масжидида адо этишди.
Минглаб намозхонлар мукаддас масжидга йигилиб,
ибодат ва дуолар килишди.

Рамазон ойининг илк кечалари Ал-Аксо масжидида рухий
юксалиш ва бирдамлик мухитида утди.
Ал-Аксонинг химояси ва Фаластин халки учун дуолар қилинди.

Эслатиб ўтиш жоизки, юртбошимиз халқаро майдонларда , Фаластин ўз ерларига эга бўлиши кераклиги ҳақида чиқишлар қилган. 100 лаб Фаластинликлар Ватанимизга олиб келиниб, ижтимоий ҳимояга олинган.


Хилол кўринди.

Эртага Рамазон.

Эй Аллоҳ бизни рамазонга етказганинга шукур.

Ўзинг тавфиқ бериб кечирилиб чиқиш бахтини бергин. Дунё ва охират яхшиликлари билан сийлагин.

Бутун дунёдаги мазлум мусулмонларга Ўзинг нажот бер, осон қил.

Касалларга шифо, қарздорларга осонлик бер

Ватанимизда ҳамиша тинчлик бўлсин!

Рамазон муборак!


Ҳозиргина бир яқин опам: Рамазонда бир-биримиздан хабардор бўлиб турайлик, эслатма бўлайлик, мағфиратда чиқайлик дедилар.

Ва👇

Бир аъробийга:
"Сен ҳам Роббингга чиройли дуо қилишни биласанми?" - дейилганида, у: "Ҳа, биламан!" - деб, қўйидаги дуони айтган экан:

"Аллоҳим, Сендан сўрамасак ҳам, бизга Ислом неъматини ато этдинг, энди Сендан сўраб турган ҳолимизда бизни жаннатдан маҳрум этма!"


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сафар албатта яхши.

Сафардан ўз уйинга қайтиш ҳаммасидан яхши)


Мен Алишерни жуда хурмат қилар эдим.

Опа европага бордим, сиз ҳақиқий шоколад қандай бўлади дегандиз, сизга Белгияни ҳақиқий шоколадини олиб келдим, деб ишхонамга йўқлаб келган эди.

У ўта самимий, қалами ўткир, жамият ва халқ учун куюнувчи, ота онаси, аёлнинг хурматини олийга кўтара олган йигит эди.

Охирги бир йил уни учратмадим. Демак касалликда бўлган.

Кеча шу хабарни ўқиб..

Одамзотнинг умрини билолмас эканмиз.

Аллоҳ мвғфират этсин. Яқинларига сабр берсин


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Довюрак ва фидойи журналист эдинг

Алишер ёзиб қолди: “Умид ака, Андижонда “снос” бошланибди, мавзу жуда долзарб, ёняпти… Бугуноқ кечаси йўлга чиқамиз оператор билан, тонг саҳар бориб ишни бошлаймиз, кечга ортга қайтиб, кечаси билан материални монтаж қилиб, тонгда чиқарамиз сайтга...”

👉 https://kun.uz/kr/06169458

Kun.uz расмий канали


Баъзи инсонларнинг бутун вужуди қалбдан иборат бўлади.

У тез хурсанд бўлади, яшин тезлигида хафа бўлади.

Агар озорлар кўпайиб кетса, ўз қобиғига ўзи ўралади.

Шикоятини эса Роббисигагина айтади..!

“Эй Роббим! Ҳолимизга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз?!”


Ҳар неьматни бир- бир эмас, бирда жамлаб беришига нима дейсиз?

Масалан фироқ. Лекин унинг оқибати муҳаббатдир!

Надомат, унинг сўнгиси хотиржамлик.

Изтироб.. ундан сўнгра топинмоқ..дир!

Бугун ..

Қор, денгиз ва соғинч!

Кўп-кўп неъматлар, кўп изтироблардан сўнг , очилган эшикдан келади.

Унгача сабр Азизам, деганмидим?


Истанбулни нимага яхши кўрасан?

Азонларига)!

Мен яна Хуш келдим!)


Охирги вақтлар ўзимнинг қулоғимга ўзим пичирлаб;

Сабрлиларга хушхабар беринг..


Сабр қилганларга хушхабар беринг- дейман негадир


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰

🛫Rasmiy Umra litsenziyasiga ega "UT-0009 Musaffo Turizm xizmati" kompaniyasidan Ramazon oyi reyslari

🤲 Sayohat sanalari:
👌👌👌👌👌👌👌👌
⏺04.03.2025
⏺11.03.2025
⏺18.03.2025
⏺25.03.2025


👌👌👌👌👌👌👌👌
⏺ 08.03.2025
⏺ 09.03.2025
⏺ 19.03.2025
⏺ 20.03.2025

Paketga kiritilgan xizmatlar:
▫️Borish va qaytish aviachiptalari
▫️Rasmiy Umra vizasi 🤲
▫️Haramga yaqin joylashgan qulay mehmonxonalar (Madina va Makka)
▫️Zamonaviy transport xizmati
▫️Har kuni 2-3 mahal issiq ovqat
▫️Malakali elikboshi (Musulmonlar idorasi tomonidan tasdiqlangan)
▫️Ziyoratlar: Makka va Madina

Ziyoratlar

🕋 Madina
▫️Masjid an-Nabaviy
▫️Qubo masjidi
▫️Uhud tog‘i
▫️Ravza
▫️Ikki qibla masjidi
▫️Qur'on bosmaxonasi
▫️Hurmo bog‘i

🕋 Makka:
▫️Hiro g‘ori
▫️Savr g‘ori
▫️Arofat tog‘i
▫️Muzdalifa
▫️Jamarot

🤲 Qo'shimcha bonuslar:
- Rojihiy bog'ida O'zbek oshi
- Qizil dengiz bo'yida unutilmas sayohat
- Umra safariga maxsus nimcha va sumka
- Qur'oni Karim kitobi
- Muqaddas 🤲 suvi

🤲 Kerakli hujjatlar ro‘yxati:
🤲 Xorijga chiqish pasporti

Eslatib o'tamiz📝
Viloyatdagi hamyurtlarimiz shartnomalarni o'z viloyatlaridan turib Online tarzda hamda to'lovlarni «Payme» ilovasi orqali amalga oshirishlari mumkin.


Narxlar haqida quyidagi raqamlar orqali bilib olishingiz mumkin



👌👌👌👌👌




🛫 Musaffo Tour – Sizning ishonchli safaringiz hamrohi!


Ҳозир бир ажойиб гап ўқидим;

Молингдан сенга насиб қиладигани фақат кафанликдир..!

Унгача қиладиган югур-югурлар, уйқусиз ва хотиржамсиз кунлар..

…Фақат Кафанликдир..


Денгиз ва иккита қуёш🥰

20 last posts shown.