#Фиқҳи аҳкомлар
Савол: Саҳрода ёки бинода ҳожат учун ўтирганда орқасини ёки олдини қиблага қаратиб ўтириш ҳақида нима дейсиз?
Жавоб: Саҳрода ҳам, бинода ҳам олди ва орқасини қиблага қаратиб ўтириш макруҳдир.
Савол: Қандай ўринларга ҳожат учун ўтириш ман қилинади?
Жавоб: Сувга, сув ичиладиган жойларга, мевали дарахтлар тагига, сояли жойларга, одамлар ўтадиган йўлларга, шамол йўналишига қарши ва кавакларга сийиш ва турган ҳолатда сийиш ман қилинади. (Турган ҳолатда сийиш мусулмон одобига зид бўлиб, бу сийдикнинг уст-бошга сачрашига ёки қолиб кетган сийдик томчиларининг кийимга тегишига сабаб бўлади. Сийдикдан сақланмаган кишининг вафот этганидан сўнг қабр азобига дучор бўлиши ҳадиси шарифларда зикр қилинган).

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
Murоdulloh domla✅