𝗠𝗮𝗯𝗿𝘂𝗿.𝘂𝘇


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани "Холид ибн Валид" жоме масжиди имом-хатиби Муродуллоҳ домла Ғойибназар хожи ўғлининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари

🌙  Ҳижрий 1446 йил 7- РАЖАБ  кун
🗓 Милодий  2025  йил 7- ЯНВАРЬ куни тақвими⌚️



⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 06:24 🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:49 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇  АСР - 15:29 🕰

🌆  ШОМ - 17:13 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:32 🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Xолид ибн Валид жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!


⏰  БОМДОД - 07:00 فَجْر
⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر
⏰  АСР - 15:30+⁵ عَصْر
⏰  ШОМ - 17:15 مَغْرِب
⏰  ХУФТОН - 18:50+¹⁰ عِشَاء

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🌐 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram


#Фиқҳ_сухбати

📗Мавзу: Намозни бузадиган нарсалар баёни

Пайшанба кунги фиқҳи сухбатдан лавҳалар.

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murоdulloh domla✅


#Фиқҳ_сухбати

📗Мавзу: Намозни бузадиган нарсалар баёни

Душанба кунги фиқҳи сухбатдан лавҳалар.

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murоdulloh domla✅


#Ақида

Халилуллоҳ учун ёндурдилар нор,
Қадам қўймай, ўшал ўт бўлди гулзор.


Шарҳ: Намруд алайҳил-лаънани амри билан неча кун ҳамма фуқаролар ўтин йиғиб катта ўт ёндирдилар. Ва Ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломни манжаниқ ёрдамида ўтга отдилар. Амри Илоҳий билан ул киши ўтга қадам қўймай ва оёғ босмай туриб, ул ўт гулзор бўлди. Қиссалари машҳурдур.
(Қуръони Каримда исми шарифи кўп зикр қилинган зотлардан бирлари Иброҳим алайҳиссаломдирлар, десак муболаға қилмаган бўламиз. У зотнинг муборак исмлари каломи илоҳий олтмиш тўққиз марта зикр қилинган экан. Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари ҳам Қуръони Каримда энг кўп келтириладиган қиссалардандир. Бақара, Мариям, Анкабут, Наҳл, Нисо, Анъом, Зарият ва бошқа сураларда Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги ояти карималарни тиловат қиламиз. Шунингдек, каломи илоҳийнинг бутун бошли бир сураси ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом номлари билан аталишини ҳам таъкидлаб ўтмоғимиз лозим.)

Давоми бор .........


🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murdulloh domla✅


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Фиқҳий маслак

Лек бар қовли дигари Нўъмон,
Сояйи ҳарчи гашт як чандон.


Лекин имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида ҳар бир нарсани сояси, сояйи аслидан ташқари бир баробар бўлгунча экан.

Шарҳ: Иккинчи ривоят Хасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинган. Унга кўра, ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг аслий соясидан ташқари бир мисл баробарига етса, пешин вақти ниҳояланади ва аср вақти киради. Икки имом, Имом Зуфар ва Имом Шофеъий раҳимамуллоҳнинг мазҳаби мана шудир.
Учинчи ривоят Асад ибн Амр ва Али ибн Жаъд раҳимаҳумуллоҳдан нақл қилинган бўлиб, унга кўра, ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг аслий соясидан ташқари бир мислга етса, пешин вақти тугайди. Лекин аср вақти кирмай туради. Балки аср вақти ҳар бир нарсанинг сояси икки мислга етган вақтда киради. Бу ривоятга кўра, пешин ва аср намозлари ўртасида муҳмал (бўш) вақт мавжуд экани маълум бўлади.(Ҳидоя шарҳи)

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murdulloh domla✅


#Улуғлар_тарихи

Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ Жузжоний;
Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёзий;
Нусайр ибн Яҳё Балхий;
Муҳаммад ибн Муқотил Розий ва бошқалар.
Ушбу олимлар Имом Мотуридийни Имом Абу Ҳанифагача бўлган санадини боғловчи устозлар ҳисобланади. Чунки Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхийлар ҳижрий 200 (милодий 816) йилда вафот этган Абу Сулаймон Мусо Жузжонийнинг шогирдларидир. Бу зот эса Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг шогирди бўлган.
Имом Мотуридийдан кейин кўплаб шогирдлари у зотнинг ишларини давом этказиб, бу таълимотни ривожлантирганлар. Масалан:
Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий.
Имом Абулҳасан Али ибн Саъийд Рустуғфаний.
Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий.
Имом Абу Муҳаммад Абдулкарим Паздавий.
Ушбу шогирдлари Абу Мансур Мотуридийнинг қарашларини оммага тушунтириб ва асарларини шарҳлаб мотуридия таълимотини ривожлантириш йўлида хизмат қилганлар.

Давоми бор ..........

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murоdulloh domla✅


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.

🌹ХАЙРЛИ КУН!!!🌹

🌹 Роббим сизга
🌹 Кучли иймон
🌹 Гўзал ахлоқ
🌹 Зикр этувчи тил
🌹 Шукур қилувчи қалб берсин!

Ҳикмат.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Иблис шундай деди:
"Мен Одам болаларини гуноҳлар билан ҳалок қилсам, улар мени истиғфор ва "Ла илаҳа иллаллоҳ" билан ҳалок этдилар. Буни кўргач, мен уларнинг ораларида бузуқ эътиқод ва тушунчаларни ёйдим. Натижада улар гуноҳ қилиб, тавба қилмайдиган ва ўзларини чиройли-яхши амал қилаётан кишилар, деб ҳисоблайдиган бўлдилар".

("Мифтаҳу дарис саъада", 1/142)

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murоdulloh domla✅


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари

🌙  Ҳижрий 1446 йил 6- РАЖАБ  кун
🗓 Милодий  2025  йил 6- ЯНВАРЬ куни тақвими⌚️



⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 06:24 🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:49 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇  АСР - 15:28 🕰

🌆  ШОМ - 17:12 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:31 🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Xолид ибн Валид жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!


⏰  БОМДОД - 07:00 فَجْر
⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر
⏰  АСР - 15:30+⁵ عَصْر
⏰  ШОМ - 17:15 مَغْرِب
⏰  ХУФТОН - 18:50+¹⁰ عِشَاء
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🌐 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram


#Саждаи_саҳв_рисоласи

Савол: Бугунги аср намозини ўқиб турган эдики, қуёш қизариб қолди, агар сужуди саҳв вожиб бўлган бўлса, соқит бўладими?
Жавоб: У ҳолда сужуди саҳв соқит бўлмайди, лузуман сужуди саҳв қилади. Чунки қуёш ботаётган вақтда бугунги аср намозини ўқиш жоиздур ва сужуди саҳв қилмоқ ҳам жоиздур.
Савол: Сужуди саҳв соқит бўлган суратдан кейин, бу сужуди саҳвни қайта бажармоғи лозим бўладими?
Жавоб: Агар сужуди саҳв намозхонни ўз феъли билан соқит бўлган бўлса (масалан, таҳоратни қасдан синдириш ёки қаҳ-қаҳ уриб кулиш каби), унга сужуди саҳвни қайта бажариш лозим бўлади. Агар ундай бўлмаган суратда сужуди саҳвни қайта бажариш лозим
эмас.

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murоdulloh domla✅


#Истинжо

Биз юқорида истинжо ҳақида қисқача таништириб ўтган эдик. Энди истинжони батафсил ўрганиб чиқамиз.
Истинжо икки хил бўлади:
1. Истинжои хок.
2. Истинжои об.

Истинжои хок деб хожат чиқаргандан кейин, кессак, тош, туфроқ, қумга ўхшаш нарсалар билан тозаланишлик айтилади. (Чор китоб. Маслакул муттақин. Мубайян.) Бунга далил Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳожатга чиққан эдилар, ортларидан бордим. У зот бундай пайтда ён-ат­рофга қарамас эдилар. У кишининг олдиларига яқинлашиб борган эдим, менга: “Тошлардан олиб кел. Улар билан истинжо қиламан (ёки шунга ўхшаш нимадир дедилар). Лекин суяк ва тезак олиб келма”, дедилар. Бас, мен кийимим этагида тош келтириб, у зот олдиларига қўйдим ва ўгирилиб турдим. У зот ҳожат чиқариб бўлгач, кетидан ўша тошларни ишлатдилар”
(Бухорий, “Ал-жамиъус саҳиҳ”­да ва Байҳақий “Ас-сунанул кубро”да ривоят қилган.)

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murodulloh domla✅


#Фиқҳий аҳкомлар

Савол: Бу миқдор битта маҳсиданми ёки иккала маҳсидан олинадими?
Жавоб: Битта маҳсидаги йиртиқлар ҳисобга олинади. Иккита маҳсидаги йиртиқлар жамланмайди. Агар ҳар бир маҳсида ёки битта маҳсида учта кичик бармоқ сиғадиган тешик бўлса, унда иккала маҳсига ҳам масҳ тортиш дуруст бўлмайди.

Савол: Маҳсига қандай масҳ тортилади?
Жавоб: Масҳ тортиш учун қўл бармоқларини ҳўллаб, иккала маҳси учига босиб, болдир томон тортилади, масҳ тортадиган қўл бармоқлари сони учтадан кам бўлмаслиги лозим.


🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murodulloh domla✅


4. Савол: Намозхон унутиб уч марта сажда қилса, унга саждаи саҳв қилмоқ вожиб бўладими?
Poll
  •   Йўқ, бўлмайди. Чунки у фарзни тарк қилмади.
  •   Ҳа саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки у рукнни такрор қилди.
  •   Бундай ҳолда намозхон ихтиёрли
  •   Энди билиб оламан
95 votes


#Улуғлар тарихи

Абу Мансур Мотуридийнинг тўлиқ исми шарифи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий Самарқандий Ансорий бўлган. Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра бу зотнинг насаби улуғ саҳобий Абу Аййуб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун бу зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган.

Абу Мансур Мотуридийнинг қайси йилда туғилгани аниқ маълум эмас. Аммо устозларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Муқотил Розий ҳижрий 248 (милодий 862) йилда вафот этгани айтилган. Шунга кўра, Абу Мансур Мотуридий ҳижрий 240 (милодий 854) йилдан олдин туғилган, чунки Муқотил Розийдек фақиҳ, муҳаддис олимдан таълим олиш учун шогирд камида ўн ёш атрофида бўлиш керак, дейилган.

Имом Мотуридий кўплаб устозлардан таълим олган бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидаги олимлардир:

1.Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ Жузжоний;
2.Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёзий;
3.Нусайр ибн Яҳё Балхий;
4.Муҳаммад ибн Муқотил Розий ва бошқалар.

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murodulloh domla


‎بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух
         
🤲 Аллоҳим;

🍀Сендан баҳор ёмғиридек ёқимли хушхабарни,

🍀Маҳзунликни кетказадиган шодликни,

🍀Ва ҳар бир сабр қилганларга нажотни,

🍀Ҳар бир беморларга шифони,

🍀Ҳар бир вафот этганларга раҳматни,

🍀Ҳар бир дуо қилганларга ижобатни сўраймиз!

«Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан»
(Оли Имрон: 26 оят)

       ☀️ ХАЙРЛИ КУН!


🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг
Murodulloh domla


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари

🌙  Ҳижрий 1446 йил 5- РАЖАБ  кун
🗓 Милодий  2025  йил 5- ЯНВАРЬ куни тақвими⌚️



⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 06:24 🕰

🌅  ҚУЁШ - 07:49 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:33 🕰

🌇  АСР - 15:27 🕰

🌆  ШОМ - 17:11 🕰

🌃  ХУФТОН - 18:30 🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Xолид ибн Валид жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!


⏰  БОМДОД - 07:00 فَجْر
⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر
⏰  АСР - 15:25+⁵ عَصْر
⏰  ШОМ - 17:10 مَغْرِب
⏰  ХУФТОН - 18:50+¹⁰ عِشَاء

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🌐 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram


#Ақида

Нечукким, тутти тўфон дашту тоғи,
Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёги.


Шарҳ: Қандоғким, тўфон суви дашту саҳро ва тоғу тошларни ҳаммасини тутти, лекин Ҳазрат Нуҳ алайҳиссалом ва уларга эргашганларни ҳатто оёғлари ҳўл бўлмади. Ва кемага чиқиб саломат қолдилар. Қиссалари машҳурдур.

(Қуръони Каримда номлари кўп зикр қилинган пайғамбарлардан бири Нуҳ алайҳиссаломдирлар. У зот каломи илоҳийда қирқ уч жойда эсга олинганлар. Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари Қуръони Каримнинг бир қанча сураларида муфассал равишда тилга олингандир. Жумладан, Аъроф, Ҳуд, Мўминун, Шуаро ва Қамар сураларида. Бунинг устига каломи шарифнинг бутун бир бошли сураси У зотга аталиб, «Нуҳ» сураси номини олган.)

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murodulloh domla✅


#Фиқҳий аҳкомлар

Савол: Бир кеча-кундуз ёки уч кеча-кундузнинг вақтлари маҳсини кийган вақтиданми ёки таҳорат синган вақтидан бошланадими?
Жавоб: Бу вақт таҳорат сингандан бошлаб эътиборга олинади. Мисол учун, бир киши пешин вақтида таҳорат олиб, маҳси кийса, сўнг шу таҳорати шом вақтида синса, масҳ муддати шомдан бошланади.
Савол: Ғусл вожиб бўлган кишига масҳ тортиш жоизми?
Жавоб: Йўқ, жоиз бўлмайди, балки у кишига барча аъзоларини ювганидек, оёғини ҳам ювиши фарздир.
Савол: Маҳсининг тешиклари бўлса, масҳ тортса бўладими?
Жавоб: Маҳсида оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлса, масҳ тортиб бўлмайди, агар ундан кичик бўлса, жоиздир.

🔗@mabruruz | Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг

Murodulloh domla✅

18 last posts shown.