МАВЛОНО ЖАЛОЛУДДИН РУМИЙ (қуддиса сирруҳу)
ҲИКМАТЛАРИ
* * *
“Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонга етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар”.
* * *
Асҳобидан бирини малул ва ғамгин ҳолда кўрдилар ва дедилар: “Барча малолат- ғамгинлик бу оламга кўнгил боғлаганинг сабаблидир. Ҳар дамки, бу жаҳондан озод бўлгайсан ва ўзингни ғариб билгайсан, ҳар рангки – боқгайсан ва ҳар неъматники тотгайсан, билсангки, унинг билан қолмагайсан ва ўзга томон кетгайсан, у ҳолда ҳеч малолат ва ғамгинликка ўрин қолмагайдир”.
* * *
У зот хизматкор-ходимдан: “Уйда ҳеч нима борми?” деб сўрасалар, у: “Ҳеч нарса йўқ”, деса, шод ва хурсанд бўлиб, шукр қилар ва: “Бу кун бизнинг уйимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларига ўхшабди!” – дер эдилар. Агар ходим: “Овқат муҳайё!” – деса, хижолат бўлиб: “Бу кун бу уйдан Фиръавн уйининг иси келяпти!” – дер эдилар.
“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф:
Устоз Мирзо Кенжабек.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•