Бошингда хоҳи мақтов, хоҳ таъна-маломат бор,
Ҳозир бўл, қиёматдан ҳар лаҳза аломат бор,
Олдингда сўнг нафас бор, қабр бор, қиёмат бор,
Раббинг раҳм айласин, иймонда саломат бор! –
Замин бўлдинг, на бўлдинг; осмон бўлдинг, на бўлдинг?
Ҳазин бўлдинг, на бўлдинг; шодмон бўлдинг, на бўлдинг?
Фақирий-Шаҳрисабзий
Форсчадан Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•