Liberalist


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Liberalist – eng ishonchli yangiliklar kanali!
Bizda:
🔥 So'nggi yangiliklar!
📑 Tahliliy maqolalar!
🌐 Statistik maʼlumotlar!
Murojaat uchun: @politic_uzbek

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


ҲАМАС гаровга олинган уч нафар исроиллик аёлни Халқаро Қизил хоч ташкилоти вакилларига топширди — Аl Arabiya

Қайд этилиши, асирликдан озод этилганларнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸 АҚШда TikTok'нинг фаолияти тикланишни бошлади

Бу ҳақда илованинг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида эълон қилинган баёнотда билдирилди.

"Хизмат кўрсатувчи шерикларимиз билан келишувга мувофиқ, АҚШ ҳудудида TikTok'нинг фаолияти тикланиш жараёнида", дейилган баёнотда.

TikTok бунинг учун АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга миннатдорлик билдирди.

Аввалроқ Трамп ўзининг TruthSocial ижтимоий тармоғида президентлигининг биринчи кунида TikTok'га қарши тақиқларнинг кучга киришини кечиктириш бўйича фармон чиқаришга ваъда берган эди. Шунингдек, у TikTok'нинг фаолиятини чекловчи тақиқни бузган компаниялар учун жазо чоралари қўлланилмаслигини ҳам таъкидлаганди.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸 Трамп инаугурацияси куни TikTok'ни блокдан чиқармоқчи

"Душанба куни мен TikTok'га қарши тақиқларнинг кучга киришини кечиктириш бўйича фармон чиқараман. Шунингдек, миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қилиш учун келишув тузишга вақт бераман", — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Шу билан бирга, Трамп, АҚШ TikTok'нинг 50% улушига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

"Менинг дастлабки таклифим — TikTok'нинг ҳозирги эгалари ёки янги эгалари билан қўшма корхона тузишдан иборат бўлиб, уни доирасида АҚШ қўшма корхона мулкида 50% улушга эга бўлади", — деди Доналд Трамп.

📰 Батафсил либералистда...


🇪🇺🇪🇪🇺🇸🇨🇳 Европа Иттифоқи ҳам АҚШ мисолида Хитойнинг TikTok иловасини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиши керак — Эстония Ташқи ишлар вазири Магнус Цахкна.

📰 Батафсил либералистда...


📅 20-ЯНВАР: ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

Бугун, 20-январ, тарих саҳифаларида қатор муҳим воқеалар билан ўрин олган. Ушбу санада қуйидаги ёдда қоларли ҳодисалар рўй берган:

🕰 Тарихий воқеалар:

1265-йил – Англия парламентининг илк сессияси ўтказилди. 🏛
1841-йил – Гонгконг расмий равишда Буюк Британия томонидан босиб олинди. 🇬🇧
1921-йил – Туркия Буюк Миллат Мажлиси томонидан биринчи конституция қабул қилинди. 🇹🇷
1990-йил – "Қора январ": Совет армиясининг Озарбайжондаги Боку шаҳрига бостириб кириши оқибатида юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди. 🇦🇿🕊
🎉 Туғилганлар:

1775-йил – Андрé-Марие Ампèре, електромагнетизм асосчиларидан бири. ⚡️
1899-йил – Ал Cапоне, америкалик машҳур жиноятчи. 🕶
🕊 Вафот етганлар:

1900-йил – Жон Рускин, инглиз ёзувчи ва файласуф. 📚
1936-йил – Жорж В, Буюк Британия қироли (1910–1936). 👑
Сиз учун қайси воқеа енг таъсирли бўлди? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг! 💬👇

📌 Бундай тарихий фактлар ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, каналимизга обуна бўлинг!

📰 Батафсил либералистда...


🇷🇸 Ғарб Сербияда талабалар орқали “рангли инқилоб” уюштиришга уринмоқда — Сербия президенти Александр Вучич

"Буларнинг барчасини хорижлик инструкторлар ташкил қилмоқда, биз бу ҳақдаги маълумотларни биламиз. Ғарб жосуслик тармоғи учун бу ифлос ишларни амалга ошираётганлар орасида Шарқ мамлакатларидан келганлар ҳам бор", — деди Вучич.

📰 Батафсил либералистда...


АҚШда TikTok блокланди.

Foydalанувчилар Xитойнинг ByteDance компанияси билан боғлиқ CapCut, Lemon8, Gauth ва Hypic иловалари ҳам ишламай қолганини айтмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


2024 йилда ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 1 миллиард доллар сармоя киритди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024 йилда Ўзбекистонга 938 миллион евро (960 миллион доллар) сармоя киритди. Маблағларнинг ярмидан кўпи яшил иқтисодиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

📰 Батафсил либералистда...


⚡️ Смартфонлар нархи кескин ошиши кутилмоқда: iPhone 16 Pro Max деярли $1800 га чиқади

Эндиликда импорт қилинадиган барча смартфонлар божхона декларациясидан ўтказилиши ва эгалари бунинг учун божхона тўлови (+30%) ва ҚҚС (+12%) тўлашлари шарт. Шунда:

iPhone 16 Pro Max нархи: 1200 доллар
+ Божхона тўлови: $360
+ ҚҚС: $187
Жами: $1747

📰 Батафсил либералистда...


❗️Ўзбекистонга янги мобил қурилма олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади.

Энди мобил қурилмани импорт қилишда декларация қилиш керак.

«Веб-сайтда рўйхатдан ўтишда божхона базасидан маълумотлар қидирилади. Агар базада маълумот бўлмаса, у ҳолда телефон божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш керак бўлади», 

Аэропорт орқали олиб кирилаётганда битта ёки иккита телефоннинг умумий суммаси 2000 доллардан ошмаслиги керак (поездда — 1000 долларгача, автомобилда — 300 долларгача). Агар сумма шартли равишда 2300 доллар бўлса, у ҳолда 300 долларга 30 фоиз бож қўлланилади

Шунингдек, агентлик фуқароларга бозорлар, савдо нуқталари ёки интернет-дўконлардан телефон сотиб олаётганда, албатта, UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтганини текширишни тавсия қилди. Агар телефон рўйхатдан ўтмаган бўлса, божхона божини ўзингиз тўлашингиз керак бўлади.

📰 Батафсил либералистда...


🇫🇷 Франциянинг янги бош вазири Франсуа Байру парламентда ишончсизлик вотумини енгиб ўтди

Вотумни қабул қилиш учун Миллий Ассамблеянинг 577 депутатидан камида 288 нафари уни қўллаб-қувватлаши керак эди, аммо фақат 131 нафар депутат буни ёқлаб овоз берди. Ишончсизлик вотуми ташаббускори радикал-сўл “Бўйсунмас Франция” (LFI) партияси бўлди, унга кейинчалик яшиллар ва коммунистлар қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида Франсуа Байрудан олдинги бош вазир Мишел Барнье ҳукумати ишончсизлик вотуми сабабли истеъфога чиққан эди.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇦🇷🇺 Украина 2024 йилда урушга 100 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлади — Володимир Зеленский

Украина президенти бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"2024 йилги уруш Украинага мудофаа кучларини таъминлаш нуқтаи назаридан 100 миллиард доллардан кўпроқ зарар келтирди. Бу маблағнинг 40 фоизини Украинанинг ўзи қоплаган бўлса, қолган 60 фоизи АҚШ ва Европа томонидан тақдим этилди", — дея аниқлик киритди Зеленский.

📰 Батафсил либералистда...


⚡️Биринчи марта муомалага чиқарилган 100 гр олтин қуйманинг нархи 116 603 000 сўм қилиб белгиланди.

Уларни банклардан бориб сотиб олиш мумкин.

📰 Батафсил либералистда...


💥💵 Бугун, 17-январь — Бенжамин Франклин куни!

17-январь — сайёрамизнинг энг машҳур шахсларидан бири, Америка Қўшма Штатларининг асосчиларидан бири, олиму ихтирочи Бенжамин Франклиннинг туғилган куни.

Бугун яқинларингизни хурсанд қилиш учун уларга Бенжамин Франклиннинг сурати туширилган “яшил қоғозлар”ни совға қилишингиз мумкин! 😁💵

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ Молия вазири лавозимига номзод Скотт Бесcент Украинадаги урушни тезроқ тугатиш учун Россиянинг нефт компанияларига нисбатан санкцияларни кучайтиришни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бесcент, шунингдек, Байден маъмуриятининг санкциявий босим чораларини "етарли эмас" деб ҳисоблашини билдирди.

"Шу билан бирга, Доналд Трамп, АҚШ санкцияларни жуда кўп қўллаётгани ва бу бошқа мамлакатларни Америка долларидан фойдаланишдан воз кечишга ундаши мумкинлигини тан олади", — дея қўшимча қилди АҚШ Молия вазири лавозимига номзод.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸🇨🇳 Хитойга алоқадор ҳакерлар АҚШ Молия вазирининг компютерини бузиб киришди

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Ҳакерлар Жанет Йелленнинг компютерида сақланаётган 50 дан ортиқ файлни қўлга киритишган. Бундан ташқари, вазирнинг икки ёрдамчиси фойдаланувчи компютерлар ҳам бузилган.

"Кибержиноятчиларни АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар, разведка ва халқаро ишлардаги роли қизиқтирган кўринади, таъкидланишича, улар вазирликнинг электрон почтаси ёки махфий тизимларига кира олишмаган", деб ёзади агентлик.

АҚШ махфий хизматлари маълумотларига кўра, Silk Typhoon ва UNC5221 ҳакерлик гуруҳлари ушбу киберҳужумга алоқадор.

📰 Батафсил либералистда...


Жаҳон Иқтисодий Форуми қуролли можароларни 2025 йилги асосий глобал хавф деб атади

Иккинчи ўринда экстремал иқлим ҳодисалари, учинчи ўринда геоиқтисодий қарама-қаршиликлар қайд этилди.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸 АҚШ Қимматли қоғозлар комиссияси (SEC) Илон Маскни судга берди

Колумбия округи судига тақдим этилган давога кўра, Маск Twitter'ни сотиб олишидан олдин компания акцияларига эгалик қилишини ошкор қилмаган. SEC бизнесмендан ноқонуний олинган даромадларни фоизлари билан қайтаришни талаб қилмоқда.

Тhe New York Times'нинг ёзишича, Илон Маск Twitter акцияларини 2022 йилнинг январ охирида сотиб олишни бошлаган ва март ўрталарига келиб унинг акциялари 5 фоизлик чегара даражасига етган. Қонунчиликк кўра, бу чегарадан ошгандан кейин маълумотни ошкор қилиш талаб этилади, бироқ Маск буни ўз вақтида бажармаган. Шундан кейин у яна акцияларни сунъий равишда пасайтирилган нархларда сотиб олган ва комиссия ҳисоб-китобига кўра, камида 150 миллион долларлик тўловлардан қочган.

Маскнинг адвокати Алекс Спиро даъвони "ёлғон" деб атади ва комиссиянинг бизнесменга қарши иш қўзғатишининг имкони йўқлигини таъкидлади.

📰 Батафсил либералистда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трампнинг маслаҳатчилари Украинадаги урушни ҳал қилиш учун бир неча ой ёки ундан кўпроқ вақт талаб қилиши мумкинлигини тан олди — Reuters

Агентлик бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти яқин атрофидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог тинчлик келишувига эришиш жараёни 100 кунгача давом этиши мумкинлигини айтган эди. Трампнинг маслаҳатчилари янги сайланган президентнинг урушни бир кунда якунлаш ҳақидаги сайловолди ваъдасидан чекинмоқда. Энди улар тинчлик келишувига "бир неча ой ичида" эришиш мумкин деб ҳисоблашмоқда.

📰 Батафсил либералистда...


🇩🇪 Германия ҳукумати ҳаво транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги қонунга Бундесверга шубҳали учувчисиз учиш воситаларини уриб туширишга рухсат берувчи ўзгартиришлар киритди, дея хабар бермоқда N-TV телеканали ҳукуматдаги манбаларга таяниб.


📰 Батафсил либералистда...

20 last posts shown.