🌳 “Янги Ўзбекистон боғи”да кўчат экиш акцияси ўтказилди
💠Байрамона тус олган тадбирда сектор раҳбарлари, вилоятимиздаги барча меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар фаол қатнашди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик Кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, оқсоқолларнинг дуоси билан боғ ҳудудида кўчат экишга киришилди. Ҳар бир меҳнат жамоалари ўзларига ажратилган майдонларга ноёб манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар. Шу куннинг ўзида боққа 8 минг тупга яқин кўчат жойлаштирилди.
✅ Маълумот учун: кузги мавсумда вилоят бўйича 6 миллион тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган.