Kashonota jome masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти Каттақурғон тумани "Кашонота" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!


Хайрли тун! 🌙

♻️Бошқаларга УЛАШИНГ.

https://t.me/Koshon_ota


Эй иймон келтирганлар!        
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 5 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил  5 РАЖАБ) Якшанба куни учун намоз вақтлари
Кашонота жоме масжиди
               ТАҚВИМИ


    Қуёш чиқиш вақти    07:58

                         Азон       Такбир
Бомдод         06:35 |   | 07:05
Пешин           12:55 |   | 13:00
Аср                 15:45 |   | 15:50
Шом               17:30 |   | 17:35
Хуфтон          18:55 |   | 19:
00

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:25

06:29 Саҳарлик
08:30 Ишроқ*
10:45 Зуҳо*
17:55 Аввобийн
17:29 Ифторлик



https://t.me/Koshon_ota


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.


https://t.me/Koshon_ota


#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!


https://t.me/Koshon_ota


#Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚


https://t.me/Koshon_ota


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

https://t.me/Koshon_ota


СЎЗЛА, ҚУЛОҚ СОЛУРМИЗ!

Умар ибн Хаттоб халифалик даврида Салмон Форсий розияллоҳу анҳу масжид тўла одамлар орасида уни тўхтатиб қўйди. Ҳақ сўзни эса ҳеч ким инкор эта олмади.
Форс ерлари фатҳ этилиб, ўлжалар тақсим қилинганидан кейин Умар розияллоҳу анҳу одамларга қараб:
– Эй инсонлар, қулоқ солинглар ва итоат этинглар! – деди.
– Эй мўминларнинг амири! Қулоқ солиш ҳам, итоат этиш ҳам бўлмайди! – деди.
– Эй биродарим, нима учун? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Чунки сен ўлжадан бизларга биттадан кийим бердинг. Ўзинг эса иккита кийиб олибсан!
– Эй Абдуллоҳ! Тур, гувоҳлик бер! – деди халифа ўғлига юзланиб. Абдуллоҳ ўрнидан турди ва ойдинлик киритди:
– Отам кийиб олган иккинчи кийим меники!
– Ундай бўлса, сўзла, биз қулоқ соламиз! – деди Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


@Koshon_ota jomi masjidi


​​НОПОКЛИК ВА ЖУМА УЧУН БИТТА ҒУСЛ
#ғусл #намоз

❓1505-CАВОЛ: Жунуб шахс тонгда ғусл қилса, шу ғусл ҳайит ёки жума намози учун ҳам ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши ғусл қилаётганда жунубликдан покланиш ва жума ёки ҳайит намози учун ғусл қилишни ният қилса, улар учун ўтади ҳамда бу учун бериладиган савобларга эга бўлади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини бажараётган эркак етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#намоз

❓1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

❓1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда марҳумларнинг руҳига савобини бағишлаш мақсадида маросим қилиш бор. Бу маросимни “Вазима” эҳсони дейилади. “Вазима” эҳсонини муайян кунда қилиш шарт эмас. Шундан келиб чиқиб, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, бирор кунга қайдламасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида эҳсон қилиши жоиз. Зеро, вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз.
Аммо, мазҳабимизга оид фатво китобларда "уч", “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби муайян кунларга қайдлаб маъракаларни ўтказиш макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar






Дўзахга киритувчи 4 амал

Қиёматда гуноҳкорлардан дўзахга киришларининг сабаби сўралса: “улар айтурлар: “Бизлар (дунёда яшаганимизда) намозхонлардан эмас эдик...”
“...мискинга,
(Аллоҳ бизга берган бойликдан) таом берувчи ҳам бўлмадик”...
“Бизлар
(беҳуда гапларга) берилиб кетувчилар билан бирга (гапга) берилиб кетар...”
“...ва жазо кунини
(қиёматни) ёлғонга чиқарар эдик” (Муддассир сураси, 42-46 – оятлар).

- Намоз ўқимаслик;
- бечораларга таом улашмаслик;
- бекорчи сўзлар билан машғул бўлиш;
- қиёматни инкор этиш каби амаллар жаҳаннамга киритади.

♻️Бошқаларга УЛАШИНГ.

https://t.me/Koshon_ota


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам: "Жаннатга кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам олдимда ....... турибди"-дедилар. Шу саҳобия аёл ким?
Poll
  •   Хадича розиялллоҳу анҳо
  •   Оиша розиялллоҳу анҳо
  •   Умму Сулайм розиялллоҳу анҳо
  •   Энди билиб оламан
46 votes


"Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир", деб айтганлар.  Бу сўзларнинг муаллифи ким?  
Poll
  •   Баҳоуддин Нақшбандий
  •   Абдуллоҳ ибн Муборак
  •   Жалолиддин Румий
  •   Энди билиб оламан
32 votes


Куръони каримда битта оятда бир хайвон номи уч марта келади?
Poll
  •   Бақара сураси, 90-оят
  •   Анкабут сураси, 24-оят
  •   Каҳф сураси, 22-оят
  •   Энди билиб оламан
44 votes


  🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА🕌 РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
        ☀️АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
☀️

Ушбу уч нарсага ишончинг комил бўлсин:

➡️ Ҳеч ким сенга Роббингдан кўра меҳрибон бўла олмайди.

➡️ Ҳеч ким сенинг ғам-ташвишларингни Роббингчалик билмайди. 

➡️ Роббингдан бошқа ҳеч ким сендан зарарни бартараф қила олмайди.

Шундай экан, Аллоҳдан ёрдам сўраб, унинг ўзига талпингин. Шунда ҳамма нарса ўйлаганингдан ҳам афзал бўлади.

ХАЙРЛИ ТОНГ❤️ХАЙРЛИ КУН

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Koshon_ota


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХАЙРЛИ ТУН🌙

✨Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
✨Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
✨Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
✨Рaсулуллоҳ ﷺ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
🌙

♻️Бошқаларга УЛАШИНГ.

https://t.me/Koshon_ota


Эй иймон келтирганлар!        
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 4 ЯНВАР  (1446 ҳижрий йил  4 РАЖАБ) Шанба куни учун намоз вақтлари
Кашонота жоме масжиди
               ТАҚВИМИ


    Қуёш чиқиш вақти    07:58

                         Азон       Такбир
Бомдод         06:35 |   | 07:05
Пешин           12:55 |   | 13:00
Аср                 15:45 |   | 15:50
Шом               17:30 |   | 17:35
Хуфтон          18:55 |   | 19:
00

Нафл намозлари вақти:

Таҳажжуд  02:25

06:28 Саҳарлик
08:30 Ишроқ*
10:45 Зуҳо*
17:55 Аввобийн
17:28 Ифторлик



https://t.me/Koshon_ota

20 last posts shown.