Кинопуб


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Фильмлардан иқтибослар: @iqtibosmovie
Мурожаат учун @kinopubuz_bot
Архив: https://t.me/+VdID3pAazcRHw4Z-

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Анора (2024)

Анора йилнинг энг яхши фильмларидан бири бўлди. Умуман олганда фильм Золушкани эртак эканлигини, у каби ҳодисалар фақатгина эртакларда бўлишини исботловчи картина. Фильмдаги барча қаҳрамонлар комик образда намоён бўлади ва уларнинг ҳар бир ҳаракати кулгингни қистатади. Лекин шу билан бирга фильмни тўлақонли комедия деб атаб бўлмайди. Фильм реалликка жуда ҳам яқин ва айнан шу сабаб билан бўлса керак танқидчиларни олқишига сазовор бўлди. У ҳудди реал ҳаётимиздек — кичик-кичик кулгили, бахтли ва мўжизавий ҳодисаларга бой ва аввалига бизнинг ёрқин келажакка бўлган оптимистик қарашларимиз ортиб боришига хизмат қилади, сўнгра иллюзияга берилганимизни юзимизга солиб, эртакнамо Нарния салтанатига киришимизга йўл қўймай эшикни юзимизга ёпади. Анора — бу мўжизалар рўй бермаслиги ҳақидаги комедия. Унинг ҳаётий эканлиги ҳис қилгач уни комедия эмас трагедия сифатида қабул қиламиз.


Время жить (2024)

Фильмнинг номи бежизга - яшаш вақти эмас, чунки фильм ҳаёти тугашини билган одамнинг яшаш вақти ҳақида.

Онкологик касалликка чалинган аёл кўпчилик тутган ишни қилишга иккиланади. У балки уч йил кимётерапия билан азобланиб яшагандан 3 ой одамга ўхшаб яшаганим маъқул деб ўйлай бошлайди. Албатта у қайси қарорга келганини фильмни кўриб биласан.

Ижодкорлар томошабинни ўйлантира олади. Улар ўзларининг таъсирли ҳикояси билан: сизлар қачон яшашни бошлайсизлар ландавурлар, албатта ўладиган кунларинг аниқ бўлганини билгач яшашга киришсизларми? Балки ҳозирдан ўзингни кичик орзуларинг сари интиларсан, балки ҳозирдан "яхшироқ" инсон бўлиш ҳаракатига тушарсан?

Охирги йилларда одатий ромкомларни янада таъсирли чиқиши учун қаҳрамонларни бирини ўладиган касал қилиш одат тусига кирмоқда. Бу фильм ҳам улар билан битта қовурғадан яралган десам хато бўлмаса керак, шунчаки, озгина бошқача фалсафани ҳам томошабинга таклиф қила олган. Ва яна режиссёрнинг вақт чизиғини "Помни" ёки "Криминальное чтиво" каби фильмларга ўхшатиб оёғини осмондан қилиб ташлаганини ҳам инобатга олиш керак. Бу шунчаки жанр учун ноодатий ва ўз навбатида янги нарса. Балки кимгадир ёқар, кимгадир эса тушунарсиздек туюлар.

Умумий олиб қаралганда фильм менга ёқди. Мелодрама, комедия, трагедия ва энг асосийси ўйлантира оладиган фалсафа бор.

7/10
@kinopub_uz


Forward from: Prizma
ушбу мўжизанинг номи: IMAX’да Интерстеллар’ деб номланади


День Шакала киллерлар ҳақидаги энг зўр сериал(ми)?

Маньяклар ҳақида сериаллар кўп. Улар одатда бош қаҳрамоннинг руҳий носоғломлигига эътиборни қаратади ва томошабинда “аслида у сизлар ўйлаганчалик ёмон одам эмас” деган фикрни тарғиб қилади. Шу баҳонада биз учун унинг қотилликлари нафратдан ҳам кўпроқ симпатия уйғотади.

Бу сериалда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Шунчаки бизнинг қаҳрамон кайф қилиш учун одам ўлдирмайди, одам ўлдиргани учун кайф қилади (пул оладида чунки). Ҳамма қатори оддий, оилапарвар, уйим-жойим дейдиган, британ армиясининг собиқ зобити. Шунчаки баъзи-баъзида иш юзасидан узоқ сафарларга кетиб қайсидир Европа давлатида, қайсидир катта амалдор ёки миллиардерни ўлдириб туради. Чунки у - профи. Профиларга эса доим бозор чанқоқ.

Бу орада унинг ортидан кимсан ЦРУ, Моссад, КГБ бўлмаса ҳам, обрў жиҳатидан улардан қолишмайдиган Британия разведкази - MI6 профессионаллари овни бошлайди. Икки томондаги профессионалларнинг ўта профессионалча қувлашмачоғи томошабинга завқ бағишлайди.

Эдди Редмейннинг перфомансига айланиб кетган сериал томошабинни қўйиб юбориши қийин. Ижодкорлар киллерни шу даражада “крутой” қилиб тасвирлаганки, уни ҳар бир ҳаракатидан эстетик завқ оламиз. Бу нарсани ўтган йили Финчер ўзининг Қотил’и билан қилганди, энди тасаввур қилинглар ўша крутой фильм 10 қисм давом этсачи?

Киллерларга муҳаббат уйғотувчи, уларнинг аслида биз ўйлаганчалик ёмон одам эмаслигини тарғиб қилувчи навбатдаги пропаганда. Сен уни кўриш давомида қотилни қувувчиларга эмас, қотилни ўзига жон куйдирасан. Ахир қотил унчалик ёмон эмасда! Битта камчилиги бор, ҳар-ҳар замон дунёни энг ёмон одамлари пулга ўлдириб туради, хўш нима бўпти? Ҳаммада бўлиб туради бунақа камчиликлар, деган фикр билан сериални тугатиб қўйишинг ҳеч гап эмас.

Энг муҳими сериал ўзини вазифасини аъло даражада бажарган. Уни бир ўтиришда тугатиб қўйиш мумкин (как раз ҳамма қисми чиқди, менга ўхшаб чўзиб ўтиришга мажбурмассизлар). Сюжетдаги озгина мантиқсиз жойларни сезиб қола олсанг балки таъбинг хира бўлар, лекин уни сезмай ўтказиб юбориш эҳтимолинг катта. Шундай экан сериал — муваффақиятли.

9/10

@kinopub_uz


Присяжный номер два

Сюжет. Ўз севгилисини ўлдирганликда ноҳақ айбланаётган эркакни судига маслаҳатчи қилиб аслида аёлни тасодифан ўлдириб қўйган эркак тайинланади.

Бу нарсалар спойлер эмас, чунки фильмнинг бошидаёқ ҳаммаси аниқ бўлади. Энди эса келинг озгина мулохаза қиламиз.

Жиноий фаолият билан шуғулланувчи банданинг аъзоси севгилисини ўлдирганликда айбланмоқда. У ҳақиқатдан ҳам жиноятчи лекин, фақатгина бу ҳолатда эмас. У доимий жиноят билан шуғулланиб келади лекин севгилисини ўлдирмагани рост.

Уйим-жойим дейдиган туппа-тузук оилали эркак тасодифан аёлни машинада уриб юборган ва буни ўзи ҳам билмаган. Тушиб қараб ҳеч нарсани топа олмагач бирор ҳайвонни цриб юбордим деб бу воқеани унутиб ҳам юборган. Орадан бир неча ой ўтгач эса у ўзи ўлдириб қўйган аёлни ўлдирганликда айбланаётган эркакни устидан ҳукм чиқариши керак. Зўр-а?

Округ прокурори лавозимига сайланишга жуда ажойиб вазият топилганидан хурсанд бўлган прокурор бу ишни ўз бўйнига олади ва деярли барча фактлар айбланувчига қарши ишни ютишига юз фоиз ишонади. Лекин ишни якунламасдан унда ҳам шубҳалар пайдо бўла бошлайди ўз ишини адолатлиги борасида.

Адолатнинг қарор топиши бу ҳолатда ўзи нима? Доимий жиноят билан шуғулланган ва яна шуғулланадиган одамнинг ўзи қилмаган ишда айбланиб қамалишими? Ёки пашшага ҳам озор бермаган, жамиятдаги зиёли қатлам вакилининг ўзи ҳам билмаган жинояти учун қамалиши? Қайси бири адолатли?

Юридик жиҳатдан суд маслаҳатчиси айбдор, тўғри. Лекин уни қамалиши жамиятга зарар келтирса келтирадики фойдаси йўқ. Чунки у қамалганлиги сабабли озодликда қолган жиноятчи ўз ишини давом этади. Виждонга қулоқ тутсак эса, жамиятнинг зиёли вакилини ўзи билмаган жинояти учун қамоққа тиққандан кўра жамиятга зарари тегаётган жиноятчини қамаш тўғрироқ бўлса керак?

Клинт Иствуд мана шу мулохазаларни томошабин ёнига қўяди. Сен қаҳрамонларни ўрнида бўлганингда қандай йўл тутардинг? Прокурор бўлганингда ўзингни карьеранг учун ҳам жамият учун ҳам фойдали қарорни қабул қилармидинг ёки иккисига ҳам тескари бориб адолатни қарор топишига эришармидинг? Бош қаҳрамон бўлганингдачи? Билмаган жиноятингни тан олиб оилангни ташлаб узоқ йилга қамоққа кетармидинг ёки шунчаки бунга кўз юмиб хомиладор хотинингни ёнига кетиб ҳаётингни давом эттирармидинг?

94 ёшли Клинт Иствуднинг бу борадаги қарашини фильм якунида билиб оламиз. Унгача ва ундан кейин эса биз ўз мулохазаларимиз билан қоламиз, уларни ўзимизча ҳимоя қиламиз.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам фильмни кўриб бир нарсага амин бўласан - адолат бу ҳақиқат дегани эмас. Олий ҳакам эса - виждон.


Другой человек (2024)

НИМА?
А24 компанияси томонидан ўзига ҳос услубда ишланган, қораюморга бой навбатдаги #драма

СЮЖЕТ?
Юзида нуқсон билан туғилган ва актёр бўлишга ҳаракат қилаётган эркак кун келиб янги дорининг синовида қатнашади. Кутилмаганда синов муваффақиятли чиқади ва у нуқсонидан қутилади. Энди кўринишим яхши, буёғига омадим келади деб ўйлаган қаҳрамонимизни истиқболда бошқа муаммолар таъқиб қила бошлайди.

КЎРИШГА САБАБ?
А24 компаниясининг инди киноларини ичида савиясиз фильм бўлмаса керак. Голливуддаги топ актёрнинг гонорарига бутун бошли фильмларни суратга олиб, сўнгги вақтларда мукофот йиғиш бўйича бемалол гегемонларга рақобат қилаётгани таҳсинга сазовор. Юқоридаги фильмда ҳам сен деярли ҳеч кимни танимайсан, режиссёрнинг ҳам катта кинодаги дебюти бу фильм билан бошлагани ҳайрон қолдиради. Фалсафий жиҳатдан жуда кўп саволларни уйғота олиш потенциалига эга мини-шедевр бу фильм. Сен экранлардан тушишни истамайсанми, демак ташқи кўринишинг муҳим бўлиши керак, агар ундай бўлмаса сенга бу бизнесда нон йўқ, деган ҳайқириқ билан бошланадиган фильм босқичма-босқич дастлабки таассуротларни 180 градусга ўзгартириб юбориши мумкин. Томошабин сифатида сен ўзингни хулосангни қилиб олаверасан ва бу сен билан бирга кинони кўрган одамникидан кескин фарқ қилиши мумкин.

Компаниянинг йўналишини, айниқса ёш ва креатив ижодкорларга пул тикишини мен доим қўллаб-қувватлайман, уларнинг фильмлари оригиналлиги жиҳатидан ҳозирда исталган компания фильмларига рақобат қила олади.

КЎР

Субстанцияни арзонроқ ва провокацион бўлмаган версиясини кўрмоқчи бўлсанг; битта фильмда кўплаб жанр қоришмаси бўлиши ёқса; келажагингни драматургияда кўраётган бўлсанг.

КЎРМА
Фалсафий жиҳатидан ўйлантирадиган фильмлар ёқмаса; кинони кўришингдан олдин кастдан таниш номларни изласанг; қораюмордан узоқроқ юришни маъқул билсанг.

8.5/10
#тақриз
@kinopub_uz


Забивание камнями Сорайи М. (2008)

НИМА?
Фрейдон Саебжан исмли француз-эронлик журналистнинг 1994 йилда ўзи гувоҳ бўлган воқеа ҳақида ёзган асари асосида суратга олинган #драма.

СЮЖЕТ?
Машинаси бузилиб қолган журналистнинг Эрондаги олис бир қишлоқда рўй бераётган воқеаларнинг гувоҳига айланиб қолиши ҳақида.

КЎРИШГА САБАБ?
Фильмнинг реал воқеаларга асосланганини ўзиёқ уни кўришга сабаб бўла олади. Ҳа, шубҳасиз бу ерда фильмни ишлаган ғарбнинг пропагандаси бор, ҳа, шубҳасиз бу ерда эронликларни варварча яшашини томошабинга сингдириш бор, лекин бирорта инсон йўқки бу фильмда содир бўлган воқеалар Эронда содир бўлганлигини инкор этадиган. Очиқ манбааларда ҳам кўриш мумкин, варварча шариат қонунлари ҳалигача Эронда, Афғонистонда ишлаб келаётганини ва бунинг ўзиёқ инсонни даҳшатга солади. Бу фильм эса ўша даҳшатнинг кўламини томошабинга етказишга ҳаракат қилган. Ижодкорлар инсоннинг асаб толаларида арфа чалишган ва буни унчалик ҳам олқишламайман, шунинг ҳисобига фильм жуда ҳам оғир чиққан. Балки шундай бўлиши ҳам керакдир, билмадим, мен учун жуда ҳам оғирлик қилди.

КЎР

Билиб-билмай шариат қонунларини қўллаб-қувватласанг; ўлим жазоси тарафдори бўлсанг; Эрон ҳақидаги тасаввурларингга янги саҳифа қўшишни истасанг.

КЎРМА
Оғир фильмларга қийналсанг; ҳодисаларни (ҳатто улар ёмон бўлса ҳам) бўрттириб талқин қилишларини ёқтирмасанг; Эронни ёмон кўриб қолишни истамасанг.

7/10
#тақриз
@kinopub_uz


Я убил свою маму (2009)

НИМА?
Ксавье Долан бош ролни ижро этган ва режиссёрликда дебютини амалга оширган кучли #драма

СЮЖЕТ?
Ўсмир йигит ва ёлғиз онанинг чигал муносабатлари тасвирланган ижтимоий ҳикоя.

КЎРИШГА САБАБ?
Режиссёр ўзининг дебют фильмида бош ролни ижро этиши бежизга эмасдек, у бу ҳиссиётларни бошқа актёрлар етказиб бера олмайди, мен нима демоқчилигимни ўргатишдан кўра кўрсата олишни яхши уддалайман деб ўйлаган шекилли ва бу қарор ўзини тўлиқ оқлаган. Актёрлар "emotional damage" саҳналарини юксак махорат билан ижро этишган, кинони кўрар экансан она ва бола ҳаётда ҳам она ва бола бўлса керак деб ўйлаб қоласан. Худдики улар ҳам ҳаётда бу муаммоларга тўқнаш келган инсонлардек рол ижро этишган. Ўзи умуман ўсмирликдаги ота-оналар билан рўй берадиган муаммоларни барча бошидан ўтказган ва бу фильмни кўриб томошабин ўз ҳаётидаги қайсидир "эпизодларни" эслаши мумкин.

КЎР

Ота-онасан; ота-онанг билан фикрларинг бир жойдан чиқмайдиган ёшсан; ўз ҳиссиётларини юксак махорат билан етказиб бериш санъатига гувоҳ бўлмоқчисан.

КЎРМА
Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги конфликталардан тўйгансан, улар ҳақида эшитишни ҳам истамайсан; фильмлардаги гомосексуал қаҳрамонлар фильмни кўришингга халақит қилади; муносабатлар ҳақидаги тушкун драмалар сенга тўғри келмаса.


8/10
#тақриз
@kinopub_uz


Сунъий интеллектдан совуқ ҳавода кўрпага ўраниб, иссиқина чой ичиб, қиш атмосферасини ҳис қилиш учун фильмлар тавсия қилишини сўрагандим, қуйидаги 9 фильмни тавсия қилди. Изоҳлар ҳам унга тегишли, мен озгина ўзгартириш киритиб ўтдим шунчаки.

1. "День сурка" (1993)
Фильм қаҳрамони қор ёғаётган совуқли битта кунни қайта-қайта яшайди. Илиқ ва кулгили комедия.

2. "Отпуск по обмену" (2006)
Икки бир-бирини танимаган аёл қишки таътилни ўтказиш учун уйларини алмаштиришади. Романтик комедия, қишки байрам кайфиятини яратади.

3. "Вечное сияние чистого разума" (2004)

Қиш манзарасини акс-эттирган романтик драма. Қор ёғаётган Нью-Йоркда севги ҳақидаги ғайриоддий ҳикоя.

4. "Послезавтра" (2004)
Глобал ҳаво ўзгариши туфайли дунё музлаб қолади. Бир гуруҳ инсонлар тирик қолиш учун ҳаракат қилишади, омон қолиш йўналишидаги фильм.

5. "Белый плен" (2006)
Антарктидадаги итлар ҳақида реал воқеаларга асосланган таъсирли фильм.

6. "Нечто" (1982)
Антарктида станциясида содир бўладиган қўрқинчли классик фильм. Совуқ иқлим ва кучли атмосфера сизни кутади.

7. "Отель «Гранд Будапешт»" (2014)
Қорли тоғлардаги меҳмонхонада содир бўладиган қизиқарли саргузашт.

8. ""Скандинавский форсаж" (2014)
Норвегия қишлоғида ўтадиган кўнгилочар пойга ҳақдиаги фильми. Қорли йўллар, тезлик ва кутилмаган бурилишларга бой комедия. Совуқ шимолий табиат манзаралари жуда чиройли тасвирланган.

9. "Холодное сердце" (2013)
Дисней анимацион фильми. Музлаган қироллик, севги ва оилавий қадриятлар ҳақида гўзал ҳикоя.

#кинорўйхат
@kinopub


Бугун биз ёмон кўрадиган лекин ҳар йили кетишни истайдиган мамлакатларда "Хэллоуин" байрами нишонланади. Ушбу байрам ҳақида ёзмоқчи эмасман, шунчаки ушбу байрамнинг бир бўлаги бўлган — қўрқинчли киноларни тавсия қилмоқчиман.

Рўйҳатда сўнгги икки йилда кўрганларимни ичида эсимда қолган ва менга жуда ёққан 9 та фильм бор. Уларни айримларини кўпчилик кўрган, киноманлар барчасини кўргандир, билмадим, лекин кўрмаганлар бўлса уларга тавсия қиламан. Байрамлар ва яхши кинолар кўпаяверсин.

Собиратель душ
— Николас Кейжни сўнгги йиллардаги энг яхши фильмларидан бири. Брат тирикчилик дардида жуда кўп сифатсиз картиналарда ўйнаганди, лекин бу сафар истисно. Фильмда детектив йўналиш ҳам муваффақиятли, шунингдек унинг қўрқинчли атмосфераси ҳақиқатдан ҳам қўрқита олгани учун уни бу рўйҳатга қўшдим. Зўр эмас, лекин хоррор жанри учун сифатли фильм.

Два, три, демон, приди! — Сўнгги йилларда чиққан хоррорлар ичида анча шов-шув кўтарганларидан бири. Фильмни жуда кўпчилик кўрган бўлиши аниқ, чунки у ҳақиқатдан ҳам яхши хоррор ва шунга яраша яхшигина пиар қилинди. Кенг аудиторияга мўлжалланган хоррор сифатида тавсия қиламан.

Битлджус Битлджус — Рўйҳатдаги ягона комедия аралашган хоррор. Бу ҳақида яқиндагина ёзганим учун кўп нарса ёзиб ўтирмайман, шунчаки қувноқроқ атмосферани ҳис қилишни истаганлар бўлса — бу айни муддао.

Субстанция — Бу боди-хоррор ҳақида ҳам яқинда ёздим. Лекин сўнгги йиллардаги жанрнинг энг олди фильмлари ҳақида гап кетганда бу фильмни эсламаслик камида фаросатсизлик ҳисобланади.

Одержимые злом — Мен учун ўтган йилнинг энг зўр хоррори. Кино ўзида хоррор жанрининг барча деталларини мужассамлаштирган, шунчаки баъзи эпизодларда башарангни буриштириб юборадиган даражада қўрқинчли хоррор.

Ужасающий 3 — Бундан олдинги фильмда баъзи жойларда башара буришиши ҳақида айтган бўлсам, бунда фильмни тўлиқ ана шундай ҳолатда кўришга мажбур бўласан. Албатта бунда қўрқувдан эмас, кўпроқ жирканишдан. Мен ҳалигача тушунмайман, қандай қилиб бунақа жирканчликни экранларда намойиш қилиш мумкинлигини. Тушунмайман, лекин қўллаб-қувватлайман:)

Варвар — Арзимаган пулга ҳам топ кино ишлаш мумкин эканлигининг ёрқин исботи. Қўрқувдан адреналин олишни ёқтирадиган жанр ихлосмандлари учун — кайф. Мен учун 2022 йилнинг энг зўр хоррори.

Чужой: Ромул — Чужой франшизасининг мухлисларини кутилмаганда ажаблантира олган фильм. Воқеалар ривожи Ридли Скот ва Кэмероннинг фильмлари ўртасида бўлади ва бу фильмни кўриш олдидан уларни кўриш шарт эмас. Фильм ушбу номлар орасида йўқолиб қолмаганини ўзи катта натижа. Чужой фильми ёқса албатта кўришни тавсия қиламан.

Улыбка — Фильмнинг иккинчи қисми ҳозир кинотеатрларда айланмоқда, уни кўришдан аввал буни кўриб қўйиш зарар қилмайди. Одамни ўтакасини ёрадиган эпизодлар керак бўлса мана шу фильмга мурожаат қилаверасизлар.

P.S. Каналда берилган кинолар рўйҳати қизиқ бўлса #кинорўйхат ушбу хештег билан излаш мумкин.
P.S.S. Канал аъзолари 4000 дан ошса ҳар ҳафта шунақа рўйҳат тузиб бораман, каналларингда реклама қиворсаларинг ҳақларингга дуо қиламан.

Савол: рўйҳатдаги нечта фильмни кўргансан ва у қайсилари?

#кинорўйхат
@kinopub

3.8k 1 61 115 2

#лайфхак

Кино кўрмоқчи бўлган лекин нимани кўришни билмаётганлар учун ажойиб лайфхак.

Сен кинотанқидчисан. Менга 5 та савол бер ва ундан сўнг 5 та фильмни тавсия қил. Саволларни интервью шаклида бер — савол берасан, жавобни кутасан ва фақат шундан кейингина кейинги саволни берасан. Фақат блокбастерларни эмас, балки менга қизиқ бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мамлакатнинг ҳар қандай фильмларини таклиф қил. Ҳар бир фильмга тавсиф ва уни кўриш учун учта сабабни қўшиб кет. Турли форматдаги фильмларни таклиф қил, менинг қизиқишларим билан турли боғлиқликларни изла.


Ушбу матнни нусха қилиб олиб исталган сунъий интеллектга (ChatGPT, Claude)жўнат ва ўзинг учун ҳақиқатдан ҳам қизиқ фильмларни топиб ол.

Шахсан ўзим текширдим ва менга ҳақиқатдан ҳам дидимга яқин фильмларни таклиф қила олди сунъий интеллект, бироқ уларнинг барчасини кўрган эканман. Энди саволни озгина ўзгартириб ўзим кўрмаган фильмларни топишга уриниб кўраман.

Исталган одам текшириб кўриб натижаларни комментда ёзиши мумкин. Шунчаки тавсия сифатида.

Ушбу лайфхакни чет элдагилар ўйлаб топишибди ва мен шунчаки матнни таржима қилганман:)

@kinopub_uz

5.7k 2 111 91 6

Битлджус Битлджус (2024)

НИМА?
Майкл Китон, Вайнона Райдер, Дженна Ортега, Моника Беллуччи, Уиллем Дефо ва Дэнни ДеВито каби топ актёрлар иштирок этган, Тим Бёртонга тегишли мистик оламнинг нечанчидир қисми бўлган #фэнтези

СЮЖЕТ?
Битлджус сўзини уч марта такрорлаш қўрқинчли ўликлар дунёсига йўл очиб қўяди. Бундан она доим ҳавотирда, лекин унинг атрофидагилар бунга ишонмасдан бу сўзни уч марта такрорлаб кўришади.

КЎРИШГА САБАБ?
Голливуднинг эски ва янги машҳурларини бирлаштиргани учун ҳам фильм аввало кўришга арзийди. Ҳақиқий маестролар томонидан ижро этилган мастер-класс томошабинга завқ бағишлайди. Тим Бёртон оламининг мистик атмосферасини мухлислари етарлича топилади. Бу сафар унга юмор кўпроқ қўшилган ва исталган одам учун ёқимли бўла олган қўшиқлар фильмни топ мюзикл бўла олишини таъминлай олган. Шубҳасиз мазза қилиб кўришли ва кайфиятни кўтарувчи картина.

КЎР

Енгил ноодатий юморни истасанг; “Уэнздей” атмосферасини ҳис қилмоқчи бўлсанг; Моника опам 🍑 Беллучини соғинган бўлсанг.

КЎРМА
Мистика бор жойда комедия бўлиши керак эмас деб ҳисобласанг; циквел, приквел, триквеллардан чарчаган бўлсанг.

8/10
#тақриз
@kinopub_uz


Озеро Каддо (2024)

НИМА?
Ҳеч ким кутмаган жойда ноунейм актёрлар билан пайдо бўлиб мияни портлатгувчи #фантастика

СЮЖЕТ?
Аҳолиси унчалик катта бўлмаган оролчада 8 ёшли қиз йўқолади. Уни қидиргани йўлга чиққан опаси ғайриоддий нарсани гувоҳига айланиб қолади.

КЎРИШГА САБАБ?
Аввалига нималар бўлаётганини англаб етмайсан лекин воқеалар ривожи сени олдинда нимадирлар кутиб турганига ишора беради. Сен ўша нимани содир бўшишини биласан ва кутганингга арзигулик бўлиб чиқишидан умид қиласан, у эса сен кутганингдан ҳам анча зўр бўлиб чиқади. Шубҳасиз ижодкорлар “Dark” сериалидан илҳомланишган. Балки “Связь” номли илмий-фантастика ҳам уларнинг севимли фильмидир. Нима бўлган тақдирда ҳам улар мини бюджетдан мукаммал фильмни яратишган. Бемалол “взрыв мозга” деб аташ мумкин, шахсан ўзим бу йилнинг ҳисобидан кўрган энг зўр фильмим шу бўлди.

P.s: Кўпроқ нарса ёзгим келдию, афсус спойлерларсиз жуда ҳам қийин бу ерда кўп нарса ёзиш.

КЎР

Вақт билан беркинмачоқ ўйнайдиган фантастикаларни ёқтирсанг; машҳур бўлмаган номлар билан ҳам зўр фильмни ишлаш мумкинлигини кўришни истасанг; бошқотирмани ечиш севимли ишинг бўлса.

КЎРМА
Тез зерикиб қолаверсанг; фиклашга, жумбоғни ечишга ундайдиган фильмларни ёқтирмасанг; “Dark” сериалини кўргансан, ёқмаган бўлса.

10/10
#тақриз
@kinopub_uz

13 last posts shown.