Чимда янги бозор иш фаолияти йўлга қўйилди
Қамаши тумани Чим маҳалласи ҳудудида вилоят ҳокими томонидан йўл бўйида тадбиркорлик қилаётган фуқароларга қулай шароит яратиш ва уларнинг қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида яшил бозор ташкил қилиш топшириғи берилган эди.
Шундан келиб чиқиб, тадбиркор Ҳамза Аҳмедов томонидан лойиҳа қиймати 1.5 миллиард сўм бўлган яшил бозор қурилди.
Бугун ушбу яшил бозор фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман прокурори Бахриддин Баҳодиров, нуронийлар ва кенг жамоатчилик қатнашди.
"Ҳасанбой" яшил бозорида 54 та раста ва 12 та дўкон аҳолига хизмат кўрсатади. Бозорнинг ишга тушиши 100 нафар аҳоли бандлигини таъминлаб, даромад топиш имконини бермоқда.
Шунингдек, бозорга 20 кВтли Қуёш панеллари ўрнатилиб, келгусида 100 кВтга ошириш режалаштирилган.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram