Қамаши туманида “Беш ташаббус паралимпиада” спорт мусобақаларига старт берилдиЖисмоний имконияти чекланган фуқаролар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсадида Қамаши туманида “Беш ташаббус паралимпиада” спорт мусобақалари бошланди.
Мусобақалар тумандаги 2-сонли спорт мактабида ўтказилмоқда. Тадбирда туман ҳокими
Хуршид Усмонов иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдирди ва уларга омад тилади.
Беллашувлар
пара стол тенниси, пара шахмат, пара шашка, пара бадминтон, куч синаш ва пара енгил атлетика каби спорт йўналишлари бўйича ўтказилмоқда.
#ҚамашиТумани #БешТашаббус #Паралимпиада
Qamashi24.uz |
Facebook |
Telegram |
Instagram