Вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг давлат тиббий суғуртаси масалаларига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда ДТС механизмлари қўлланилаётган вилоят даражасидаги муассасалар раҳбарлари, Жиззах шаҳар ва ТТБ бошлиқлари, ўринбосарлари, бош ҳисобчилари, АКТ мутахассислари, бош ҳамширалари иштирок этди.
Йиғилишни ВССБ бошлиғи М.Умаров очиб, вилоятдаги 19 та тиббиёт муассасаси 2025 йил 1 январдан давлат тиббий суғуртаси тизимида иш бошлаганини маълум қилиб, тиббиёт ташкилотларига даволаш жараёнларини ДТС механизмлари асосида ташкил этиши зарурлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, ДТС жамғармасининг Жиззах вилоятидаги бош мутахассиси И.Норбоев йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти, қарордаги вазифаларни бажарилиши бўйича батафсил маълумот бериб, ДСТ тизимини жорий этиш ишларини жадаллаштириш зарурлигини қайд этди.
ВССБ Ахборот хизмати