JIZZAX VSSB


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали Адинстратор: @Azizadmin_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Грипп қандай касаллик, у қандай йўллар билан юқади?

Касаллик профилактикасида нималарга эътибор қаратиш лозим?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорининг ижроси доирасида Пахтакор ва Дўстлик туманида бирламчи тизимдаги ҳаракатлар алгоритми ҳамда "Патронаж доянинг "Ён дафтари" бўйича семинар тренинг ўтказилди.
Унда ушбу туманлар еттилиги, оналик болалик бўйича бошлиқ ўринбосари, туғруқ комплекси бошиғи, аёллар маслаҳатхонаси бўлими мудири, лидер дояси, 3 нафар фаол патронаж доялар, ҳамда КТМП, ОП, ОШП катта ҳамширалари, иштирок этди.
Вилоят бош ҳамшираси Шаҳло Содиқова ҳамда вилоят лидер дояси Нилуфар Қулматова мавзу бўйича маъруза қилдилар.
Иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах шаҳар телевидениясида "Аҳоли орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, бу борада аҳоли хабардорлигини ошириш" мавзусида давра суҳбати намойиш этилди. Унда Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали директори Лазиз Газиев ва Марказнинг хирургия бўлими бошлиғи Ботир Қобилов иштирок этди.


САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Махмарасул Умаровнинг Бахмал туманида навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди. Унда 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ва барчаси жойида ҳал этилди.
Шунингдек, сайёр қабул муносабати билан вилоят тиббий даволаш муассасаларининг етакчи мутахассислари томонидан 303 нафар туман аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 208 нафарида турли хил касалликлар аниқланди. Аниқланган беморларнинг 5 нафарини вилоят муассасаларида, 34 нафарини туман тиббиёт бирлашмасида стационар шароитда, 169 нафарини эса амбулатор шароитда соғломлаштириш режалаштирилди.
Бундан ташқари, 11 нафар фуқаролар беғараз донорлик шиори остида қон топширдилар.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати


Forward from: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Давлат хизматида ишлашнинг ўз одоб-ахлоқ қоидалари бор, хизматчилар унга риоя қилишга мажбур

Ушбу роликда давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат фаолияти ва ишдан ташқари вақтдаги хулқ-атворининг умумий қоидалари ҳақида маълумот берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу қоидалар мажбурий.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz


Вилоят соғликни сақлаш бошқармасининг давлат тиббий суғуртаси масалаларига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда ДТС механизмлари қўлланилаётган вилоят даражасидаги муассасалар раҳбарлари, Жиззах шаҳар ва ТТБ бошлиқлари, ўринбосарлари, бош ҳисобчилари, АКТ мутахассислари, бош ҳамширалари иштирок этди.
Йиғилишни ВССБ бошлиғи М.Умаров очиб, вилоятдаги 19 та тиббиёт муассасаси 2025 йил 1 январдан давлат тиббий суғуртаси тизимида иш бошлаганини маълум қилиб, тиббиёт ташкилотларига даволаш жараёнларини ДТС механизмлари асосида ташкил этиши зарурлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, ДТС жамғармасининг Жиззах вилоятидаги бош мутахассиси И.Норбоев йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти, қарордаги вазифаларни бажарилиши бўйича батафсил маълумот бериб, ДСТ тизимини жорий этиш ишларини жадаллаштириш зарурлигини қайд этди.
ВССБ Ахборот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴🟦🟦🟦

💊 Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қандайдир касаллик билан оғриганмиз. Афсуски, бундай пайтда баъзи инсонлар ўзбошимчалик билан даволанишни маъқул кўради.


❓Хўш, бу қанчалик тўғри?

❓Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси нақадар муҳим?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволларга батафсил жавоб оласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐
@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🖥 Бугун интернет ва ахборот технологияларининг ҳаётимизга жадал кириб келиши туфайли одамлар орасида ўз-ўзини даволаш одатга айланди.


💊 Аксарият кишилар ўз дардига шифони глобал тармоқдан излаб, мустақил даволанишга уриняпти.

Хўш, бу қанчалик тўғри?

Касалликни ўзбошимчалик билан ташхислаш ва даволаш қандай асоратларни келтириб чиқаради?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеоролик орқали ушбу саволларга батафсил жавоб оласиз.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️Хитойда тарқалган вирус Ўзбекистонга аллақачон кириб келган

Бу вирус Ўзбекистонга қачон кириб келган?

Вирус қандай аломатларга эга?
Бу бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Ушбу мавзу юзасидан ССВ мутахассиси
yuz.uz га махсус интервью берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

🖥 Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.


❓ Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:

💬 — Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.


📍 Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.

🟢 Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.

🔬 Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

🩺 Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.


‼️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.

📊 Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

📌 Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

10 last posts shown.