Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан қурилишга оид давлат дастурлари ижроси, бюджет харажатларини оптималлаштириш юзасидан қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, масъуллар Жиззах шаҳри "Оққўрғонлик" маҳалласидаги тиббиёт бирлашмаси (250 қатновли кўп тармоқли марказий поликлиника ва 270 ўринли туғруқ комплекси биносини қуриш), Жиззах давлат педагогика университетига қарашли "Сангзор" маҳалласи ҳудудида янги 600 ўринли талабалар турар жойи биносини қуриш ҳамда Ш.Рашидов тумани "Янгиобод" маҳалласидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини қуриш объектларида бўлиб, пудрат ташкилоти томнидан бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, объектлардаги ташқи ободонлаштириш ишларини тезлаштириш ва объектдаги ишчилар сонини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook