JIZZAX REPORT


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Jizzax iqtisodi, biznes yangiliklari, tahlillar, xabarlar va boshqalar.
Facebook: https://www.facebook.com/jizzaxreport
Twitter: https://x.com/JizzaxReport

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


2025 йилда тадбиркорлар учун янгиликлар!

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркорлик учун амалга оширилган жуда кўплаб ислоҳотлар билан бирга келгусида (2025 йилда) амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам айтиб ўтилди:

- 2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади;

- мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келади;

- Экспортёрлар учун Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилади;

- 260 км йўлларни таъмирлаш тадбиркорларга берилади;

- Темир йўл юк ташиш муддатлари 40%га қисқаради (рақамлаштириш ҳисобига);

- солиқ ставкалари ўзгармайди;

- ер ва давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобил алоқа учун акциз солиғи (10%) бекор қилинади;

- IT Park резидентлари солиқ имтиёзлари 2040 йилгача узайтирилади;

- Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчилар учун солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади;

- “Ғишткўприк”, “Навоий”, “Довут-ота”, “Шовот” ва “Гулбаҳор” чегара постларида қўшимча коридорлар қурилади;

- тўқимачилик ва чарм соҳасида 2,5 млн.сўм ойлик тўлайдиган ва 15% ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган корхоналар фойда ва ишчи даромад солиғи 1% бўлади;

- R&D учун лаборатория ускуналар божсиз олиб кирилади;

Тадбиркорлар учун яна бошқа кўплаб имтиёзлар ва янгиликларни Президент матбуот котиби каналидан билиб олишингиз мумкин.

@jizzaxreport


Бугунги кунда Жиззах вилоятида 39 та ноқонуний чиқинди полигонлари аниқланган. Ушбу ноқонуний чиқиндихоналар майдони 30,44 гектарни ташкил этади. Уларнинг баъзилари мавжуд полигонларнинг чегарасидан ташқарига чиқиши бўлсада, лекин асосан, янги ноқонуний полигонлар ҳисобланади. Бу маълумотлар космик мониторинг натижаларига кўра аниқланган.

Полигонлар сони бўйича энг кўпи Тошкент вилояти (363 та) Қорақалпоғистон Республикаси (243 та) ва Наманган (195 та) вилоятларида. Энг кам Жиззахда. Лекин кам дегани йўқ дегани эмас. Барча чиқинди полигонлари аҳоли пунктларидан камида 500 метр узоқликда ва шаҳарлар ва аҳоли пунктлари ташқарисида ҳамда сув ёки ер ости сувларига (камида 10 метр) узоқ жойда жойлаштирилиши зарур.

@jizzaxreport


Янги йил байрами муносабати билан Жиззахдаги 26 та меҳмонхонада чегирмалар эълон қилинди.

@jizzaxreport


Forward from: davletovuz
Расман

Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Президент фармонлари


Тасдиқланмаган хабарларга кўра, 2017 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими бўлган Эргаш Алибекович Салиев ўз лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда. Ўрнига "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси Улуғбек Мустафоев тайинланиши мумкин экан.
Бундан ташқари вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

@jizzaxreport


Ўтган саккиз йилда Жиззах вилоятидаги тиббиёт муассасалр сони 175 та кўпайиб 400 тага етган. Бу жуда яхши ўсиш.
Лекин, ҳудудлар кесимида касалликларга чалинишни таҳлил қиладиган бўлсак, фарқ жуда катта? Нега Ш.Рашидов тумани энг кўп аҳолиси бўлсада, энг кам касаллар сонига эга? Жиззах шаҳрида асосий касалхоналар мавжуд, регистрация шу ерда бўлади. Лекин Пахтакор, Зомин, Зафаробод, Янгиобод туманларидаги касалликка чалинганлар сони жуда юқори. Бу кўрсаткич ҳар 100 минг кишига ҳисобланган. Демак, Жиззах шаҳри, Пахтакор, Зомин, Зафаробод туманларида тиббиёт муассасалари сони, сифатини ошириш зарур. Ш.Рашидов, Зарбдор, Дўстлик туманларида касаликка чалинишлар жуда кам.

@jizzaxreport


Forward from: JIZZAX YOSHLARI
#Tayinlov

🖋 Rahmatov Mirolim Abdug‘aniyevich - O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Jizzax viloyati Kengashi raisi lavozimiga tayinlandi.

📌 Tayinlovga qadar, Mirolim Rahmatov O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi Jizzax viloyati yoshlar ishlari boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosari lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

🔍Jizzax yoshlari nomidan Mirolim Abdug‘aniyevichni yangi mas’uliyatli vazifa bilan tabriklab, kelgusi ishlariga omad tilaymiz!

🔹Telegram sahifamiz➡️
@Jizzax_yoshlar_agentligi


#тайинлов

Нормуродова Гулнора Икромовна Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги лавозим муборак бўлсин!

@jizzaxreport


Forward from: Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
⚡️#Diqqat   🔊 #Eʼlon

⚡️Jizzax viloyati  aholisi diqqatiga!

❄️ Qish mavsumini betalofat oʻtkazish hamda bugungi kunda vujudga kelgan muammolarni oʻz vaqtida bartaraf etish maqsadida Jizzax viloyati hamda shahar va tuman hokimliklarida navbatchilik shtablari uzluksiz faoliyat olib bormoqda.

✅Hurmatli fuqarolar, oʻz murojaatlaringizni mutasaddi rahbarlardan tashkil topgan shtab aʼzolariga yetkazishingiz so‘raladi.

📍Shtabning asosiy vazifasi – aholidan kelib tushadigan murojaatlarni tezkor (operativ) ravishda bartaraf etish choralarini belgilash va amalga oshirishdan iborat. 

📞 Murojaat uchun telefonlar:

🏢 Viloyat hokimligi markaziy shtabi:
☎️ (72) 222-33-71, (72) 222-33-74 (24 soat).

Shtab rahbari – viloyat hokimining qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Hamid Hasanov, ☎️ Telefon: (72) 226-31-33, (99) 124-44-04 (mutaxassis).

Shtab kotibi – viloyat Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari Mirzasulton Bobobekov;
📱Telefon: (91) 941-40-40,
(50) 002-02-10 (masʼul xodim).

🔥“Hududgaz Jizzax” gaz taʼminoti filiali direktori Bahtiyor Obroʻyev,
📱Telefon: (90) 515-11-17,
(91) 944-94-49 (bosh muhandis),
☎️ Telefon: (72) 222-39-77 (dispetcher), 1104 (ishonch telefoni).

⚡️“Hududiy elektr tarmoqlari” AJJizzax hududiy filiali direktori Abdulla Abduvaliyev,
📱Telefon: (95) 231-00-07,
(99) 104-12-17 (bosh muhandis) (95) 464-88-90,
☎️ Telefon: (72) 222-37-55, (72) 222-20-29 (dispetcher), 1154 (call markaz).

🚰 “Jizzax suv taʼminoti” AJ direktori Raxmatulla Ibragimov,
📱Telefon: (91) 207-55-57,
(91) 025-00-78 (bosh muhandis),
☎️ Telefon: (72) 226-03-25, (72) 226-06-27 (dispetcher).

🚰 “Issiqlik manbai” DUK rahbari Baxodir Xidirov,
📱Telefon: (93) 303-78-88,
(91) 568-27-46, (94) 888-22-90 (bosh muhandis).

🏫 Viloyat Maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi boshligʻi Sanobar Suyarova,
📱Telefon: (90) 229-14-30,
(93) 292-00-66 (oʻrinbosar),
☎️ Telefon: (72) 222-86-87 (qabulxona).

🚑 Viloyat sogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi
Mamarasul Umarov,
📱Telefon: (99) 449-44-15,
(91) 207-42-45 (oʻrinbosar),
☎️ Telefon: (72) 226-06-03 (qabulxona). (72) 226-31-04 (dispetcher).

🚒 Viloyat Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi boshligʻi Ravshan Ibragimov,
📱Telefon: (98) 101-44-47
(97) 521-04-07 (oʻrinbosar),
☎️ Telefon: (72) 226-29-18 (dispetcher) 104 (ishonch telefoni) .

🚓 Viloyat IIB Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi Murodbek Sherliyev,
📱Telefon: (98) 365-27-78,
(98) 142-77-75 (oʻrinbosar),
☎️ Telefon: (55) 151-69-32 (IIB navbatchilik qismi), 102 (ishonch telefoni).
📲 Jizzax.uz sayti sahifalariga aʼzo boʼling:👇

Telegram|Facebook|YouTube|Instagram|ok.ru|@murojaat|X|


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йўлларда автомашинада эҳтиёт бўлинг.

@jizzaxreport


Жиззах дўконларида 10 дона тухумнинг ўртача нархи қанча?
Ўртача нарх - дўконлардаги ҳар хил нархларнинг ўртачаси.
Ҳозир - 2024 йил ноябрда 2021 йил январдаги нархдан арзон экан.

@jizzaxreport


Ижтимоий соҳада 2025 йилда нима ўзгаришлар бўлади?
Президентнинг бугунги йиғилишида муҳим кўрсатмалар бериб ўтди:

- Ҳар бир туманда биттадан ногиронлар учун қулай бўлган наъмунавий кўча ташкил этилади;
- Ҳар бир туманда камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган болага боғча таълими бериш хизмати очилади, боғча тўловлари тўлаб берилади;
- Камбағал оила фарзандлари IT ва касбга ўқитилади, ўқишнинг 80% давлат томонидан қопланади. Олийгоҳга грант асосида киришига ёрдам берилади;
- ногиронга қараб ўтирган оила аъзосига иш топиб, ўрнига қараб туриш хизмати ташкил қилинади;
- энди ногиронларни битта ижтимоий уйга жойлаштирмасдан, маҳалласидаги уйни ижарага олиб, ижараси тўлаб берилади;
- Битта ижтимоий карта ташкил қилиниб, бу карта пенсия, ногиронлик, талабалик каби ҳужжатларни кўтариб юриш шарт бўлмайди;
- Ногиронларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари сони 18 тадан 35 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилади;
- Ногирон ишчилар учун ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди;
- Ногиронлар мос спорт тури билан шуғулланишларига эътибор қаратилади;
- Ногирон болалар ўз оиласидан узоқда эмас, энди ҳар бир туманда биттадан боғчада ва мактабда инклюзив гуруҳлар очилади.
- ва бошқа кўплаб ўзгаришларни президент матбуот котиби каналидан билиб олишингиз мумкин.

@jizzaxreport


Forward from: ARGOS Jizzax viloyati filiali
⚡️14 декабрь, шанба — иш куни

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Сўнгги 6 йил давомида Жиззах вилоятида туризм хизматлари экспорти 2,5 бараварга ошиб, 2022 йилда 660 минг долларни ташкил этган.
Келгуси 7 йилда вилоятга келадиган хорижий сайёҳлар оқимини 15 бараварга ошириб, йиллик 190 минг чет эллик сайёҳлар келишига эришиш мақсад қилинган.
2022 йилда вилоятга 12,8 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, уларнинг сони 2016 йилга (2,5 минг нафарга) нисбатан 5,1 бараварга ошган.
“Зомин туристик-рекреацион зонаси” ҳудудида 2023–2030 йилларда қиймати 3 301 млрд сўмлик 15 та лойиҳалар ишга тушурилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар ҳисобига 740 нафар маҳаллий аҳоли янги иш ўринлари билан таъминланиши кўзда тутилган.
Жиззахда келгусида Зомин, Бахмал, Фориш, Айдаркўл қирғоқлари туризм марказлари сифатида ривожланиш имконияти мавжуд.

@jizzaxreport


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ бастакори Мутал Бурхонов мусиқаси.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси тўғрисида қонун бор. (1992 йил 10 декабрь). Унга кўра қандай пайтларда мадҳия ижро этилиши кўрсатиб ўтилган. Масалан, президент лавозимига киришишида, Олий мажлис ялпи йиғилишларида, умуммиллий байрамларда, давлат телевидениеларида, муҳим тарихий воқеаларда, ҳайкаллар очилишида, давлат байроғини кўтариш чоғида, ҳарбий маросимларда ва бошқа ҳолларда ижро этилади.

@jizzaxreport


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах вилояти саноатида қайси соҳа энг кўп? 2015-2023 йиллар

@jizzaxreport


Ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.

Ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 45-модда

@jizzaxreport


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах вилояти аҳолиси 2015-2023 йиллар

@jizzaxreport


8-DEKABR
O'zbekiston Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilingan kun muborak bo'lsin!

@jizzaxreport


Жиззах вилоятини Бахмал ва Янгиобод туманларида ёғаётган қор ерга ўрнашган. ❄️

Республиканинг кўплаб ҳудудларида ҳам майдалаб қор ёғиш ҳодисалари кузатимоқда.

Аммо, жорий қор ёғиш ҳодисалари жойларга у даражада кўп қор улашмайди. Чунки, антициклоннинг чеккаси эмас, унинг марказий қисми минтақага яқинлашмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароитида янада ҳушёр бўлинг ва Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг!

@jizzaxreport

20 last posts shown.