O‘zLiDeP - Jizzax


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Jizzax viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 O'zLiDeP ва “Миллий тикланиш” парламентда кўпчилик блокини тузиш масаласини кўриб чиқмоқда

🔍Хабарингиз бор, O'zLiDeP ўз сиёсий мафкурасидан, яъни ўнг-марказ позициядан келиб чиқиб, иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур қонун лойиҳаси партия электорати бўлган тадбиркорлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.

🔍Бугунги кунда парламентда фракциялар ўртасида рақобат анча кучайганлиги ва ҳар бир фракция ўз электорати манфаатини илгари суришга ҳаракат қилаётгани боис мазкур ташаббус кескин курашлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

🔍Шу боис, O'zLiDeP бутун дунёда қўлланиладиган тажриба, парламентда кўпчилик блокини тузиш устида ишламоқда.

🔍Қонунчилик палатасидаги барча партия фракцияларининг сайловолди дастурлари чуқур таҳлил қилиниб, O'zLiDeP дастурига мос келадиган ва қарама-қарши бўлган жиҳатлари батафсил ўрганиб чиқилди.

🔍O'zLiDeP парламент қуйи палатасида депутатлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаган “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси билан блокка бирлашиш масаласини кўриб чиқмоқда.

#uzlidep #Xaitov

➖O'zLiDeP расмий канали


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Риэлторлар томонидан билдирилган таклифлар Парламентда муҳокама қилинади

🔍Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк бозори ва унинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

🔍Тадбирда “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #muhokama

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Меҳнат қадр топган юрт - давлатимиз раҳбари илғор фермер Ойимжон опанинг ишини юқори баҳолаб, муносиб тақдирлаганлари барчамиз учун қувонарли!

🔍Президентимиз Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги даласида бўлди. 
Фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова айни пайтда 73 ёшда. Қўли гул бу аёл кўчатчилик билан шуғулланаётганига қирқ йилдан ошган.

🔍Хўжаликнинг 3 гектар майдонида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади. Яна икки гектарда эса боғдорчилик қилинади. Бундан ташқари, 12 сотих иссиқхонада 40 турдаги гул кўчатлари етиштирилади. Иссиқхона замонавий сув тежамкор технологиялар билан таъминланган бўлиб, унинг ҳар бир бўлимида кўчатларнинг тури ва хусусиятидан келиб чиқиб зарур микроиқлим яратилган. 

🔍Серғайрат онахон оила аъзоларини ҳам шу ишга бошлаган. Йилига 50 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўстириб, сотилади. Уларнинг йиллик даромади бир миллиард сўмдан ортади.

🔍Эътиборли жиҳати, бу ерда етиштирилаётган кўчатлар қўшни ҳудудлар, Қозоғистон  ва Туркманистонга ҳам етказиб берилмоқда. Фидойи деҳқон бу йил тумандаги барча мактаб ва боғчаларга 2 минг дона қарағай кўчатини беғараз тарқатиб, “Яшил макон” лойиҳасига, юртимиз ободлигига ҳисса қўшди.

🔍Фермер хўжаликнинг ёндош ҳудудида ўқув маркази очилган. Унда хўжалик тажрибаси асосида хонадонлардаги самарасиз томорқадан йил давомида даромад олишга ўргатилмоқда. Натижада маҳаллаларда омилкорлик кенгайиб, оилаларга қўшимча даромад кирмоқда.

🔍Ушбу хизматлари, меҳнатсеварлиги ва ёш авлодга намуналигини инобатга олиб, Президентимиз Ойимжон Отажановани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони билан мукофотлашга қарор қилди.

🔍Хонқалик фермер онахоннинг меҳнатлари давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилгани бизни ҳам хурсанд қилди. Чунки бу эътироф фақатгина Ойимжон Отажоновага эмас, балки ҳалол меҳнат билан оила боқаётган барча фермерларнинг меҳнатига берилган юксак баҳодир.

🔍Актам Хаитов,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #xorazm

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Ўзбекистон – ШҲТ: партиялараро мулоқот кучаймоқда

🔍Жорий йилнинг 22–27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотини барқарор ривожланишига кўмаклашиш – Шанхай руҳини намоён қилиш: сиёсий партияларнинг масъулияти ва вазифалари” мавзусидаги сиёсий партиялар форуми бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари ҳам иштирок этди.

🔍Форумда ШҲТга аъзо, кузатувчи ва мулоқотчи мақомга эга 20 дан ортиқ давлатлардан 200 дан зиёд сиёсий партия ва парламент вакиллари қатнашди. Ўзбекистон делегацияси кенг қамровли ислоҳотлар, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат, инсон қадрини юксалтириш ва фуқаролар манфаати йўлидаги ҳаракатлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #forum

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: "XXI asr" | Rasmiy kanal
#Yanginashr № 17

"XXI asr" ijtimoiy-siyosiy gazetasining 2025-yil 1-may 17-sonini elektron holda havola etamiz.

O‘qish uchun havola: http://online.anyflip.com/oztmi/fczw/

Ushbu elektron gazeta tahririyat tomonidan taqdim etildi.

Sahifalarimizni kuzatib boring:

➡️ https://taplink.cc/21asr.uz


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 O‘zLiDeP делегацияси Москвада бўлиб ўтган халқаро симпозиумда иштирок этди

🔍O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Нацизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамияти. БМТнинг шаклланиш сабоқлари” мавзусидаги халқаро симпозиум ишида иштирок этиб қайтишди.

🔍Халқаро симпозиумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Якубов маъруза билан иштирок этди.

🔍Шунингдек, “Единая Россия” партияси Бош Кенгаши ташаббуси билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон делегациясининг ушбу партия Бош Кенгаши котиби В.В.Якушев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки давлат етакчи сиёсий партиялари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Иқтисодиётни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган ташаббус

#uzlidep #fraksiya_tashabbus

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Ишсиз ёшларга пайвандлаш ускуналари топширилди

🔍O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Қашқадарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари доирасида Яккабоғ туманида ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди.

#uzlidep #Xaitov #yoshlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Хусусий сектор соҳасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари такомиллаштирилмоқда

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, интеллектуал мулк обектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш, меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

🔴Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига таълим муассасаларида дарсларни ҳафтасига 5 кунлик режимга ўтказиш ҳақида петиция жойлаштирилган.

🔍Кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилинаётган мазкур масала юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мадина Баратова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси тадбиркорлар учун қонунчиликни енгиллаштирмоқчи

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

🔍Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг таклифлари ва фикрларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE

😎 Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

🔍Фракция йиғилишда “Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўриб чиқилмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилишига, ортиқча талабларнинг бартараф этилишига ҳамда қонунчиликдаги тушунчаларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

🔍Таъкидланганидек, сўнгги йилларда банк ва тўлов хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий воситалар кенг ривожланмоқда.

🔍Шу билан бирга, тўлов воситалари ва банк карталаридан фойдаланишда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ва тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тўловлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Фракция йиғилишида муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлкатимиз ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

➖«Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

➖«Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябр) ратификация қилиш ҳақида»ги;

➖«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 O'zLiDeP фракцияси аъзолари тадбиркорлар манфаатларига хизмат қиладиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракция аъзолари Ш. Шарафутдинов, А. Буриев, С. Убайдуллаева, Р. Сабиров ва Ф. Курбановлар ташаббуси билан тадбиркорлар манфаатларига хизмат қиладиган яна бир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

🔍“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

Лойиҳага кўра, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда аризани чақириб олиш жараёнида иш берувчининг иштирокини таъминлаш орқали ходимнинг масъулияти оширилади.

Шунингдек, меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра, бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш жараёнларини соддалаштириш орқали хабардор қилиш тартибига ўтказилади. Ходимнинг узоқ муддат меҳнатга қобилиятсиз бўлиши натижасида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини такомиллаштирилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларида ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёзма шаклда огоҳлантириш ва компенсация тўловлари тўлаш бекор қилинади.


🔍Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.

#uzlidep #deputatlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

17 last posts shown.