#бу_қизиқ
❄️ "Тескари Қорбобо" ҳикоясиБолаликданоқ катталар Қорбобо ҳақида севимли бир образни шакллантиради: катта, меҳрибон сеҳргар, ҳар йили кутилган совғаларни олиб келувчи. Аммо, афсуски, Қорбобо либоси ортида айёр жиноятчилар ҳам яшириниши мумкин...
2006 йилда Новокуйбышевскда юз берган бир воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эсидан чиқмади. Икки нафари Қорбобо ва Қорқиз костюмларини кийиб, янги йил байрамида бойлик орттиришга қарор қилишди.
31 декабрь куни улар бир хонадон эшигини тақиллатишди ва ўзларини мутлақо текинга янги йил табригига келган меҳмонлар сифатида таништиришди. Ҳаммаси осон кечди: Қорқиз ошхонада оила аъзоларини чой ичиш билан овора қилиб турганда, Қорбобо эса хоналарни тезда кўздан кечириб, энг қимматли нарсаларни йиғиб чиқди.
Бироқ, жиноятчилар узоққа бора олмади. Уйдан чиқиш олдидан "Қорбобо" гардеробдан уй хўжайинининг қимматбаҳо шубасини олиб, кўчага ўзида кийиб чиқиб кетди. Бу эса ҳуқуқ-тартибот органлари диққатини тортиб, улар тезда айбдорларни қўлга олишди.
P.S. Қорбобо афсонаси ҳамиша эзгулик рамзи бўлиб қолиши керак. Байрамда янада эҳтиёткор ва зийрак бўлинг! 🎄
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev