Javohir.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Блогер Жавоҳир Холматовнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!
Мурожаат учун: @javohirmurojaatbot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Bugun, 20-avgust kuni soat 19:35 da “Milliy” telekanalida Shavkat Mirziyoyevning Saudiya Arabistoniga tashrifi hamda Umra ziyoratiga bag‘ishlangan hujjatli film namoyish etiladi. Siz ko‘rmagan yangi kadrlar bor. O‘tkazib yubormang!


Yo‘qotilgan haydovchilik guvohnomasini qayta tiklash uchun imtihon topshirish tizimi bekor qilindi — Komil Allamjonov.

👉 @javohir_xolmatov 👈


❗️Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда Президент ваколат муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартириш таклиф қилинмоқда.


2022-йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди.


Yangi yilingiz muborak boʻlsin!

С Новым годом!

Happy New Year!

@javohir_xolmatov


Талабаларнинг 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.


Шавкат Мирзиёев Асакадаги автомобиль заводи ҳеч қачон Ўзбекистон халқига фойда келтирмаганини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 август тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида Асакадаги General Motors автомобиль заводи фаолияти ҳақида гапирди.

«Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30-40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қиляпмиз деб, ғўддаяр эдик. У экспорт эмас, бало эди», — Шавкат Мирзиёев.

«Андижон машина заводи 3-4 йилдан кейин бизга керак ҳам эмас. Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2-3 та завод очяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Иқтисодиёти маъқул эмас эди», — деди давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, энди рақобат муҳитини шакллантириш натижасида завод ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиши керак бўлади.

Манба


⚡️Қўшимча тест 23 август куни ўтказилади

📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

✅ Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

1️⃣ тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар (уларнинг сони 110 нафар);

2️⃣ 16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар (уларнинг сони 1200 нафардан зиёд, лекин ҳали улар битталаб текшириб чиқилади).

❌ Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

📍 Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

📄 Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 21 августдан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

Манба


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев 20 август санасини Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилди.

Видео


👉 @javohir_xolmatov 👈


5 минг сўмлик ва 10 минг сўмлик янги купюраларнинг дизайни эълон қилинди

2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилади.


👉 @javohir_xolmatov 👈


Президент гранти учун ўтиш бали — 185,85 баллни ташкил қилди

ДТМнинг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.

Чунки қоидага биноан, 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади.

Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашди.

Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам, давлат гранти асосида ўқишади.


👉 @javohir_xolmatov 👈


Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотлар чиқарилади.

@javohir_xolmatov


⚡️ Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ариза топширганлар диққатига!

Кўплаб талабгорларнинг мурожаатларига асосан хориждан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза топширган ва аризаси қабул қилинган, лекин тест синови учун тўловни амалга оширмаган талабгорларга тўловни амалга ошириш учун қўшимча имконият берилмоқда.

2021 йил 19 август куни 18:00 га қадар тест синови учун тўловни амалга оширишлари мумкин.

❗️Бу талабгорлар учун берилаётган сўнгги имкониятдир.


Каналга уланиш:
👉 @javohir_xolmatov 👈


21 август - умумхалқ хайрия ҳашари

Ҳукумат тегишли фармойишига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Шунга кўра, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.


Каналга уланиш: @javohir_xolmatov


Нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тақдирланди

Жорий йил нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ўзбекистонлик ёшлар томонидан жами 10 та (2020 йилда 6 та) медаль қўлга киритилди. Хусусан:

— 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) 1 та 🥇олтин ва 3 та 🥉бронза (Япония);
— 62-Халқаро математика олимпиадасида (IMO) 1 та 🥈кумуш ва 1 та 🥉бронза (Россия)
— 32-Халқаро биология олимпиадасида (IBO) 2 та 🥇олтин ва 1 та 🥈кумуш (Португалия)
— 51-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO) битта 🥉бронза (Литва).

Кечаги маросимда ғолиблар ва уларнинг устозларига қуйидаги пул мукофотлари берилди:

🥇олтин медаль учун:

ўқувчига — 122,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 110,25 млн сўм.

🥈кумуш медаль учун:

ўқувчига — 73,5 млн сўм;
ўқитувчисига — 61,25 млн сўм.

🥉бронза медали учун:

ўқувчига — 49 млн сўм;
ўқитувчисига — 36,75 млн сўм.

Шунингдек, ушбу ўқувчилар имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқитувчиларига эса 200, 175, 150 фоизлик устамалар берилади.

👉 @javohirbek 👈


⚡️1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда

Бу ҳақда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фармонга кўра:

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

✅ 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

➖ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

➖болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;

➖ 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;

➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

➖ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига
440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.


👉 @Javohir_Xolmatov 👈


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз.

Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз.

Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади.

Ишончимиз комил, вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратади.

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.

Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон” Ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади.

👉 @javohir_xolmatov 👈


Шавкат Мирзиёев ҳудудларга ташрифи пайтидаги кўзбўямачиликлар ҳақида:

“Афсуски, неча бор айтишим, огоҳлантиришимга қарамасдан, жойларда фақат менинг ташрифим олдидан кўча ва майдонларни тозалаш, бир кечада бинолар олдида “майсазор” ва “гулзор”лар пайдо қилиш, умуман, ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда.

Кўзбўямачилик, одамларни қийнаш, сохта ва баландпарвоз гапларга ўчлик йиллар давомида баъзи раҳбарларнинг қон-қонига шу қадар сингиб кетган эканки, улардан қутулиш қийин бўляпти. Лекин қандай бўлмасин, бу каби иллатларга бутунлай чек қўйишимиз керак.

Чунки бундай ҳолатлар ростгўй, сохта гап ва ишни умуман қабул қилмайдиган халқимизнинг асл табиатига мутлақо ётдир”.




Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга республика тижорат банклари томонидан имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Бундай оилаларга имтиёзли таълим кредитлари бериш учун тижорат банкларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли кредит ресурслари ажратилсин.

Таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.

Кредит фоизлари кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўланади, асосий қарз эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш бошланади.

Таълим кредити, ўқиш даврини ҳисобга олган ҳолда, бакалавр учун 15 йил, магистр учун 10 йилгача бўлган муддатга берилади.

Қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиш лозим, унинг амалга оширилиши унга қўйилган асосий талаб ҳисобланади:

мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;

банкнинг кафолати;

учинчи шахснинг кафиллиги;

суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси
.

20 last posts shown.

47

subscribers
Channel statistics