"JAMIYAT va QONUN" # "ЖАМИЯТ ва ҚОНУН" RASMIY KANAL


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойларда рўй бераётган воқеа ҳодисалар ва янгиликларни "Jamiyat va Qonun" газетасининг телеграм каналида ўқиб боринг.
Тел.: +998 91 534 57 85

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


❗️Rasman: 2-yanvar ham dam olish kuni deb e’lon qilindi

Bu bo‘yicha Prezident qarori qabul qilindi.

Unga ko‘ra, besh kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kuni 4-yanvar – shanba kunidan 2-yanvar – payshanba kuniga ko‘chirildi hamda olti kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun 2-yanvar – payshanba qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilandi.

Shunday qilib, Yangi yilda olti kunlik ish haftasida ishlaydiganlar 5 kun, besh kunlik ish haftasidagilar 6 kun dam oladi:

❌✅ 28-dekabr (shanba) — 6 kunliklar uchun ish kuni, 5 kunliklar uchun dam olish kuni;

29-dekabr (yakshanba) — barcha uchun odatiy dam olish kuni;

30-dekabr (dushanba) — 6 kunliklar uchun qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 14-dekabr (shanba) kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni;

31-dekabr (seshanba) — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

1-yanvar (chorshanba) — Yangi yil bayrami.

✅ 2-yanvar (payshanba) — 6 kunliklar uchun dam olish kuni, 5 kunliklar uchun 4-yanvar (shanba) kunidan ko‘chirilgan dam olish kuni.

@jamiyatvaqonun


Forward from: Uzdiplomat | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴Жамшид Қўчқоров:"2025 йил солиқ ставкалари ўзгармайди"

2025 йилда иқтисодий солиқ турлари бўйича солиқ ставкаси ўзгаришсиз қолмоқда.

➖фойда солиғининг базавий ставкаси - 15 фоиз;

➖жисмоний шахслардан олинадиган даромад  солиғи -12 фоиз;

➖ижтимоий солиқ - 12 фоиз;

➖айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси - 4 фоиз;

➖қўшилган қиймат солиғи ставкаси - 12 фоиз;

➖юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси - 1,5 фоиз миқдорда сақлаб қолинди.

Бу ҳақида "2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни муҳокамасида Бош вазири ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


RAQAMLI DALILLAR QANDAY TARTIBDA TAQDIM ETILADI

Prezidentimiz tomonidan 21.11.2024 yilda «O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga raqamli dalillar bilan ishlash tizimini takomillashtirishga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida»gi O‘RQ-1003-son Qonun imzolandi.

Hujjat bilan Jinoyat-protsessual kodeksiga, Fuqarolik-protsessual kodeksiga, Iqtisodiy protsessual kodeksga, Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksga va Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodeksga raqamli dalillar tushunchasini, raqamli dalillarni to‘plash, taqdim etish, mustahkamlash, ko‘zdan kechirish, tekshirish va baholash, ularni saqlash, qaytarish hamda yo‘q qilish tartibini belgilovchi o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda.
Xususan, jinoyat ishi doirasida guvoh, jabrlanuvchi, gumon qilinuvchi, ayblanuvchi, sudlanuvchi va boshqa shaxslar elektron ma’lumotlarni ushbu ma’lumotlarning ko‘chirma nusxasini elektron jismdan elektron ma’lumotlar mavjud bo‘lgan boshka elektron jismga olish orqali taqdim etishga hakli.
Tergovga qadar tekshiruvni amalga oshirayotgan organning mansabdor shaxsi, surishtiruvchi, tergovchi, prokuror yoki sud taqdim etilgan elektron ma’lumotlarni mutaxassis ishtirokida qabul qilib oladi hamda elektron ma’lumotlar mavjud bo‘lgan birlamchi elektron jismlarni ko‘zdan kechiradi.
Ish uchun ahamiyatga ega bo‘lmagan elektron ma’lumotlar mavjud bo‘lgan elektron jismlar egalariga darhol qaytarib beriladi.
Ish uchun ahamiyatga ega bo‘lgan holatlar to‘g‘risidagi ma’lumotlar mavjud bo‘lgan elektron ma’lumotlar, shu jumladan elektron tarzdagi fayllar, audio-, videoyozuvlar, Internet tarmog‘ida saqlanayotgan ma’lumotlar, shuningdek boshqa elektron ma’lumotlar raqamli dalillardir.
Raqamli dalildan ko‘chirma nusxa olishga, basharti uning yaxlitligi va aynan o‘xshashligi saqlansa, yo‘l qo‘yiladi.
Raqamli dalildan ko‘chirma nusxa olishga yo‘l qo‘yilishi o‘zidan mazkur ko‘chirma nusxa olingan raqamli dalilning asli mavjudligi bilan ta’minlanadi.
Guvoh, jabrlanuvchi, gumon qilinuvchi, ayblanuvchi. sudlanuvchi va boshqa shaxslar raqamli dalillarning ko‘chirma nusxalarini qog‘ozda chop etilgan shaklda taqdim etish huquqiga ega. Bunda raqamli dalilning qog‘ozdagi shakli yozma dalil deb hisoblanishi mumkin emas.
Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, tergov va sud jarayonida tuzilgan protsessual bayonnomalarga ilova qilingan, elektron ma’lumotlar tarzida shakllantirilgan audio, videoyozuvlar ham raqamli dalillar hisoblanadi.


M.Ergashev,
Jinoyat ishlari bo‘yicha Pastdarg‘om tumani sudining raisi
@jamiyatvaqonun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗓 1992 йил 10 декабрь

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгиланган.

Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов яратган. 

@jamiyatvaqonun


9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган.

Шу тариқа 2004 йилдан буён 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эътироф этилади.

@jamiyatvaqonun


Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» ЎРҚ-997-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни, ер ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлашга ҳамда ер участкалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга ерга оид ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш зарурияти юзага келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилмоқда.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Ушбу Қонун ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга, уларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш ҳолатларининг камайишига, ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ қилмишларни содир этганлик учун қўлланиладиган таъсир чораларининг мутаносиблиги ва етарлилиги принципларини таъминлашга хизмат қилади.

М. ЭРГАШEВ
Жиноят ишлари бўйича
Пастдарғом тумани судининг раиси
@jamiyatvaqonun


«Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик”

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюсиясига кўра 25 ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача «Зўравонликка қарши 16 кун» фаол ҳаракатлар доирасида турли тадбирлар ўтказилади. Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли «Инсон қадри учун” тамойили асосида зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Қонунларимиз такомиллаштирилди, жазо чоралари қатъийлаштирилди, ушбу иллатга қарши ишлайдиган аниқ тизим — Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда ўтказилаётган «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” тадбирлари мақсади — мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, бу борада кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассислар, халқаро ташкилотлар ва бошқа шу соҳага алоқадор инсонлар фикрини ўрганиш, давлат томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида барчани бирлаштиришдан иборатдир.

Лекин қисқа муддатда амалга оширилган ишлар ва бугунги натижаларимиз — бу борада қилиниши зарур бўлган ҳақиқий фаолиятга дастлабки қадамдир. Бу йўналишда ҳали муаммолар етарлича. Бунинг учун барчамиз масъул бўлишимиз даркор. Бутун жамиятимиз зўравонликка қарши курашиш учун ягона кучга айланиши керак. Бефарқ бўлмаслик, зўравонлик аниқланиши ва тўхтатилиши учун барча имкониятларни ишга солиш орқали барбод бўлган тақдирлар, йўқолган умидларга нажот беришимиз мумкин.

М. ЭРГАШEВ
Жиноят ишлари бўйича
Пастдарғом тумани судининг раиси
@jamiyatvaqonun


КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ!

🇺🇿Ҳурматли юртдошлар!

Тинч-осуда ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

@jamiyatvaqonun


Конституция куни арафасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ 3-минтақавий ҳудуд 37-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 17 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир.

Жазодан озод этилган шахсларга асосий қонунимизни ҳаётга татбиқ этиш йўлида ғоят муҳим қадам бўлганини яна бир бор таъкидланди.

«Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади.

Инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича асосий қонунимизда муҳрлаб қўйилган устувор тамойилларни ҳаётимизга изчил татбиқ этиш борасида юртимизда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ислоҳотларни жадал давом эттириб, янгиланган Конституциямиз нормаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида тадбиркорликни ривожлантириш, шу асосда аҳоли даромадларини ошириш, оила ва маҳаллаларда ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси бундан буён ҳам давлатимиз раҳбари эътибор марказида бўлади.

Марат Эргашев
Жиноят ишлари бўйича
Пастдарғом туман судининг раиси @jamiyatvaqonun


Давоми...

Шу тариқа суд ўз хизмат вазифасидан ноқонуний фойдаланган З.га нисабатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 59, 61-моддаларига асосан суд томонидан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил кесил беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик суд томонидан белгиланар экан, жабрланувчиларга судланувчининг жиноий қилмиши оқибатида етказилган бошқа моддий ҳамда маънавий зарарларни ундириш юзасидан, фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Яхшигина даромадга эга иши бўлсада, яна мўмай даромад топиш илинжида «одам савдоси»дек жиноятига тап тортмай қўл урган З. суд томонидан унга тайинланган мазкур жазони ўташ давомида ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар эканлигини тушуниб етиши аниқ.

Марат Эргашев
жиноят ишлари бўйича
Пастдарғом туман судининг раиси


@jamiyatvaqonun


ЧАҚАЛОҚНИ 3.000 АҚШ ДОЛЛАРИГА БАҲОЛАГАН МАНСАБДОРНИНГ СЎНГГИ ПУШАЙМОНИ

Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуасида дунёга келган болакай ўз онасининг бағрида ўсиб-вояга етиши ўрнига «одам савдоси»дек жирканч жиноятнинг қурбонига айланди. Яъни онаси ундан туғилиши билан воз кечган ва ҳаттоки бошқа одамлар билан савдолашиб ҳам қўйганди. Бундан хабари бор М. И. эса Пастдарғом тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси бош мутахассиси З.Т.га синглиси Ш.га бола асраб олишида ёрдамлашишни сўраб оғзаки мурожаат қилди. Ўз ваколатидан «одам савдоси» жиноятини содир этишни енгиллатиш мақсадида фойдаланган З. эса туғруқ мажмуасидаги чақалоқни Ш.га фарзандликка асраб олиш учун беришини ва зарур ҳужжатларни ўзи тўғирлашини ваъда қилиб, ушбу хизматларини 3.000 АҚШ долларида баҳолади. Дастлаб Ш.дан туман ҳокимлиги фуқароларни қабул қилиш биносида ўзаро келишилган пул ҳисобидан бир миллион сўмни олгач, гўёки расмийлаштириш ишларини бошлаб юборди. Лекин орадан вақт ўтгач, З. Ш.га пул эвазига ваъда қилган чақалоқни бошқа шахсга бериб юборганлигини айтиб, Пастдарғом тумани ҳокимининг тегишли Қарорига асосан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида қолиш муддати тугаган ва назоратсиз қолган вояга етмаган бошқа бир болакайга нисбатан уни васий этиб белгиланганлигини маълум қилади. Унга илгари пул эвазига бола олиб бериш тўғрисида оғзаки тузилган битимни ҳам эслатиб қўяди. Шу тариқа бирор-бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз қаровсиз қолган болакайни Ш.га сотмоқчи бўлган З. бу иши жиноят эканлигини яхши билар эди. Яхшиямки, Ш. унинг хатти-ҳаракатлари устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берди. Яъни Ш.нинг аризаси юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида, бола сотиши эвазига келишилган уч минг АҚШ доллари ҳисобидан З.га берилган бир миллион сўм пул Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тегишли тартибда олиниб ҳужжатлаштирилди. Бундан ташқари, З. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига фарзанд асраб олиш учун ариза билан мурожаат қилиб навбатда турган М.М.га ҳам туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуасида туғилган чақалоқни пул эвазига унга фарзандликка асраб олиш учун беришини ва зарур ҳужжатларни ўзи тўғрилашини ваъда қилади. Туғруқ мажмуаси олдида М.дан йигирма миллион сўм миқдоридаги нақд пулни олади ва шу куниёқ чақалоқни бирор-бир ҳуқуқий ҳужжатларсиз аёлнинг ихтиёрига топшириб, болакайни сотади. З.нинг «одам савдоси» билан боғлик шу каби қилмишлари фош бўлгач, мазкур жиноий иш суд муҳокамасида кўриб чиқилар экан, у ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам Ш.га асраб олмоқчи бўлган фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувохномасини тўғрилаб бериш учун бир миллион сўм миқдоридаги пулларни олганлигини, лекин бу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига сарф қилиб юборганлигини тан олди. Шундан кейин Ш.га берган ваъдаси эсдан чиқиб, ундан бола топиб беришни илтимос қилиб холи жонига қўймаган М.га ҳам пул эвазига бола топиб берганлигини айтиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини суддан сўради. Лекин суд З.ни жиноят содир этишдаги ҳолатларига баҳо бериб, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 55-моддасига асосан жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолади. Шунингдек, суд ҳайъати, иш юзасидан ашёвий далил сифатида эътироф этилган бир миллион сўм миқдордаги пуллар тергов вақтида жабрланувчига тилхат орқали қайтарилганлигини эътиборга олиб, уни муҳокамадан қолдиришликни лозим деб топди.

@jamiyatvaqonun


Эркинжон Турдимов Президент администрациясида фаолиятини давом эттиради

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтаётган сессияда маълум қилинди.


@jamiyatvaqonun


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Турдимов Эркинжон Окбутаевич в связи с переходом на другую работу освобожден от должности хокима Самаркандской области;

- Бобоев Адиз Музафарович, занимавший должность председателя Счетной палаты, назначен исполняющим обязанности хокима Самаркандской области.

Facebook|Instagram|X


Jamiyat va qonun 11.pdf
4.9Mb
«Жамият ва Қонун» газетасининг 2024 йил 27 ноябрь кунги № 11 (211)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.


@jamiyatvaqonun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 TANLOV _ G‘OLIBI: 1-o‘rin

Samarqand shahar Ma’naviyat va ma’rifat kengashi tomonidan 18-noyabr - O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilinganligining 33 yilligi munosabati bilan o‘tkazilgan  “Sarbaland bo‘l, Vatan Bayrog‘i!” nomli, "Eng yaxshi  videorolik" tanlovi g‘olibi:

🇺🇿 1-o‘rin - Samarqand shahridagi  9-IDUM o‘qituvchisi HAYDAROVA OYNISA tomonidan tayyorlangan videorolik.

@jamiyatvaqonun


Жамият ва конун (1).pdf
4.1Mb
«Жамият ва Қонун» газетасининг 2024 йил 29 октябрь кунги № 10 (210)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.


@jamiyatvaqonun


Forward from: Zarnews.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Паст Дарғом тумани Чандиробод маҳалласида яшовчи 92 ёшли отахон Абдураҳмон бобо Абдуҳакимов ҳудуддаги 734-сайлов участкасига ўзи келиб, муҳим сиёсий жараёнда иштирок этди.

————

📹 Past Dargʻom tumani Chandirobod mahallasida yashovchi 92 yoshli otaxon Abdurahmon bobo Abduhakimov hududdagi 734-saylov uchastkasiga oʻzi kelib, muhim siyosiy jarayonda ishtirok etdi.

@Zarnews_uz


Бугун, 27 октябрь  — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни!

Овоз бериш жараёни бошланишига оз фурсат қолди.

Овоз бериш жараёни соат 8:00 дан соат 20:00 гача давом этади.

@jamiyatvaqonun


O‘zbek tili – milliy o‘zligimiz va mustaqil davlatchiligimiz timsoli!

Yuksalib borayotgan Oʻzbekistonimizni dunyoga tarannum etishda ona tilimiz ham katta hissa qoʻshmoqda.

Oʻzbek tili – milliy maʼnaviyatimizning bitmas-tuganmas bulogʻi hisoblanib, joriy yilda oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilganining 35 yillik bayrami har yilgidek mamlakatimiz miqyosida keng nishonlanishi xalqimizning milliy ruhi va gʻururini yuksaltirish bilan birga, davlat tilini hayotimizda toʻlaqonli joriy etishga xizmat qiladi.

Shunday ekan, unga munosib hurmat va ehtirom koʻrsatish barchamizning nafaqat vazifamiz, balki muqaddas insoniy burchimizdir.

Ona tilimizning yuksak maqomi doimo abadiy boʻlsin.

O'zbek tili bayrami muborak bo'lsin!

Nurbek Qodirov


@jamiyatvaqonun


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида қурилиши якунланган объектларни ишга туширди ва янгиларига старт берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

20 last posts shown.