Илон Маск демократия ҳимоячиси ва машҳур суд адвокати Марк Элиасга маънавий ҳужум қилиб, уни «цивилизацияни қўпорувчиси » деб атади ва уни масхара қилиб, «сулолавий жароҳат»дан азият чекмаяпсанми?, деб сўради.
Нихоятда зиёли ва тарбияли инсон бўлган Марк Элиас Илон Маскка шундай жавоб берди:
Хурматли Маск жаноблари,
Яқинда сиз мени ва АҚШда қонун устуворлиги ҳамда демократия учун курашадиган яна бир машҳур адвокатни танқид қилдингиз. Мен ўз касбим туфайли бундай ҳужумларга ўрганганман, айниқса, сиз эгалик қиладиган ва ҳукмронлик қиладиган платформангизда инчунун .
Илгари мен Twitter'даги фаол фойдаланувчилардан эдим, у ерда 900 000 дан ортиқ обуначим бор эди – барчаси органик, ўнг қанот ботларидан ташқари, уларнинг сони тобора ошиб бораётганга ўхшарди. Кўпчилик каби, мен ҳам бу сайтда мунтазам равишда пост жойлашни тўхтатдим, чунки сиз раҳбарлик қилганингиздан сўнг, у нафрат ва дезинформация ҳукмронлик қилувчи жаҳаннамга айланди.
Мен шунингдек, сиз ишлаб чиқарган автомобилларни сотиб олганман – аввал Model X, кейин Model S – у вақтларда сиз иқлим инқирозини ҳал қилиш ҳақида оптимистик фикр билдирган эдингиз. Ҳозирда оиламиз сиз ишлаб чиқарган ҳеч қандай машинани ишлатмайди ва келажакда ҳам ишлатиш ниятимиз умуман йўқ.
Аммо мен сизга бошқа сабаб билан ёзияпман. Сиз мени танимайсиз. Мен қандай жароҳатларни бошдан кечирганим ёки кечирмаганим ва улар қандай намоён бўлганини билмайсиз. Бу сизнинг ишингиз эмас албатта.
Шу билан бирга, мен сизнинг «сулолавий жароҳат» ҳақидаги сўнгги изоҳингизга жавоб бермоқчиман. Мен яҳудийман, гарчи сиз эгалик қиладиган сайтда кўпинча мени фақат «яҳудий» деб нафрат билан аташса ҳам. Ростини айтганда, менга бундан ҳам ёмонроқ муносабатда бўлишган, лекин сиз нима ҳақида гапираётганимни тушунасиз, деб ўйлайман. Илгари Twitter антисемитизмга қарши курашарди, аммо сиз раҳбарлик қилганингиздан кейин энг қадимий нафратни қонунийлаштиришга мойиллик пайдо бўлди.
Менинг оилам ҳам кўплаб яҳудий оилалари сингари жароҳат сабабли Америкага келган. Улар Россия империясидаги ягона яҳудийларга яшашга рухсат берилган жойдан қочиб келишган. У ерда ҳаёт оғир эди – кўпинча аянчли холатда бўлган . Оилам кичик шаҳарчада камбағал ҳолда яшаган. Бундан ташқари, улар тез-тез қатағонларга дуч келарди – яҳудийларга қарши қўзғолонлар, у ерда уларни калтаклашар, ўлдиришар ва шаҳарларидан ҳайдаб чиқаришарди.
Оилам қочган вақтга келиб, россиядаги яҳудийлар ҳаёти деярли тугаб бўлган эди. Николай II ҳукумати антисемит тарғиботини тарқатиб, русларни яҳудийларга ҳужум қилишга ва уларни ўз жамоаларига талатишга даъват қиларди. Бобом омадли бўлиб, ўша пайтда қочиб кетган. Қолганлар эса кейинчалик Гитлер армияси ҳужумида янада ёмонроқ вазиятга дуч келган.
Мана шу мен орттирган авлодий жароҳат. Ўз юртдошларинг тарафидан «бегона» деб қабул қилинганлик жароҳати. Авторитар етакчилар сизни айбдор қилиши жароҳати. Қочишга мажбур бўлганлик, бироқ миллионлаб инсонлар тизимли равишда йўқ қилинганини кузатганлик жароҳати. Ва энг ачинарлиси – қудратли одамларнинг буни ҳазил деб билиши ёки ундан ҳам ёмони буни тушунмасликлари .
Сиз ҳам муҳожир сифатида ўз ватани, оиласи, дўстлари ва қўшниларини ташлаб, АҚШга келиш нима эканини ҳис қилишингиз керак. Албатта, сизда 86 рублдан кўпроқ пул бор эди. Балки сиз тўққиз кунни кеманинг энг пастки қаторида ўтказмагансиз ёки АҚШга келганингизда исмингиз ўзгартирилмаган. Мана бу менинг оилам келган кеманинг манифести. Менинг бобом ўшанда уч ёш эди.
Муҳожирлар ҳаёти оғир бўлган. Оилам иссиқ сувсиз тор хоналарда яшаган. Улар кам ҳақ тўланадиган ишлар билан кун кечирган –худди бугунги кун муҳожирлари каби.
Кимдир шундай муҳожирларга менсимай қараши мумкин – айниқса, уларда обрўли дипломлар бўлмаса. Аммо менинг оилам ўз меҳнати билан фахрланар ва уларни қабул қилган АҚШга миннатдор эди. Улар ўз жамоаларида қўллаб-қувватландилар ва мехр топишди ва Демократик партияда сиёсий уй топишди.