НАМОЗ ЭНГ УЛУҒ ИБОДАТДИР
Аввало ибодат нималигини билиб олайлик. «Ибодат» сўзи араб тилида «бўйсуниш», «ўзини паст тутиш», «итоат этиш» ва «амрни бажариш» деган маъноларни билдиради.
Шариатда: “бажарилгани учун савоб бериладиган ва ниятга боғлиқ бўлган амал «ибодат»” дейилади. Аллоҳ таолонинг амр-фармонлари ва Унинг Пайғамбари алайҳиссалом кўрсатмаларини бажариш, Парвардигорнинг розилигини топиш ва Унга бандаликни адо этиш учун буюрилган намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж қилиш, дуо ва зикрлар айтиш, яхшилик ва эҳсонлар қилиш каби тоат ва амаллар ибодатдир.
Ибодатларнинг энг асосийси, энг улуғи, энг аҳамиятлиси намоздир. Намоз арабчада «солат» дейилади, луғатда «яхшиликка дуо» деган маънони англатади. Шариатда эса, “талаб қилинган шартлар асосида такбир билан бошланиб, салом бериш билан тугайдиган ибодат намоз” дейилади.
Намоз Исро кечасида Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам ҳижратларидан (Ясриб, яъни Мадина шаҳрига кўчишларидан) бир ярим йил олдин фарз бўлган. Беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) намознинг фарзлиги Қуръон, суннат, ижмоъ билан собит (жорий) бўлган.
Намоз балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарз (мажбурий)дир. Намознинг фарзлигини инкор қилган киши кофир бўлади. Намоз - Ислом динининг иккинчи рукни, калимаи шаходатдан кейинги энг улуғ фарз саналади. Намозни масжидларда жамоат билан ўқишнинг алоҳида фазилати ва афзаллиги бор.
“Мўминнинг меърожи” китоби
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA