#РАЖАБ_ОЙИ_ФАЗИЛАТИ
Ражаб ойи муҳаррам (уруш ҳаром қилинган) ойлар қаторига киради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир неча ояти карималарида ушбу ойда уруш бошлашни ҳаром қилган. Гарчанд бу уруш ҳақли бўлса ҳам, бу ойда жанжал қилишдан қайтарган. Лекин бирор киши ноҳақ ўлдирилаётган бўлса, уни ҳимоя қилишга рухсат берилган.
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг». Тавба,36.
Яъни бирор киши ўз биродари билан урушмасин. Чунки биродари билан уруш қилиш ўзи билан урушгани каби ҳисобланиб, бу ўзига зулм қилишдир.
Яна Аллоҳ таоло айтади:
«Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрайдилар. Сен: «Унда уруш қилиш – катта гуноҳ», деб айт». Бақара,217.
Яъни инсон инсонни ҳақ ёки ноҳақ йўл билан ўлдириши ва ушбу ойда уруш бошлаши гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир.
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг». Моида,2.
Бу каби оятлар жуда кўп.
Мен у адашган дўстларга камоли раҳмим келганидан айтаман.
Ҳой! Сизлар оғир аҳволга тушиб қолгансизлар, лекин қулай фурсат доим ҳам бўлавермайди.
Бир неча кундан сўнг Ражаб ойи кириб келади. Эртами индин янги ой ҳам кўринади. Ушбу ойга нисбатан сизнинг ёндашишингиз (позициянгиз) қандай? Сизлар Аллоҳ азза ва жаллага қаршилик кўрсатмоқчимисизлар? Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларига эътиборсизлик билан қарайсизларми? Ушбу илоҳий огоҳлантиришни оёқ ости қиласизми, нима учун бу йўлда ўйламай иш тутдингиз? Бу иш сизга нима фойда келтиради?
Йўқ! Эй дўстим, ундай қилманг!
Ушбу муборак ой бошланиши билан тўғриланиб, Аллоҳ билан ярашиб олинг. Агар ризқни деб тортишаётган бўлсангиз, ризқни Аллоҳдан изланг.
Бу каби йўл билан тирикчилик қилишингиздан кўра, Аллоҳ ўз ёрдами билан ризқ бериб, сизни тўйдиришига мен кафолат бераман.
Агар роҳатни истаётган бўлсангиз, Аллоҳ таолонинг ўзи сизни ҳозир ҳам, кейин ҳам бахтли саодатга эриштирувчи ҳалол роҳат билан икром қилади. Ҳа, шундай.
Аммо уруш қилиш ҳаром бўлган ой эканига эътибор ҳам қилмай, қотиллик алангасини пуфлаб ёқаётган, айбсиз бегуноҳ инсонлар қони тўкилишига аҳамият қилмаётган анави хоинларга қарата айтаманки, Аллоҳ билан ярашинглар. Ишонаманки, сиз билан Аллоҳ орасида ушлашга кучингиз етадиган арқонлар бор. У орқали Аллоҳ билан ҳақиқий ярашувга кела оласиз.
Сизга нима бўлдики, бегуноҳ инсонларга бундай қиласиз? Нима учун уларга уруш алангасини ёқасиз? Ўзингиз ушбу диёрнинг яқин атрофида бўла туриб, юборилаётган бойлик, тўплаётган қуролларни деб, нима учун фитна алангаларини ёқасизлар? Нима учун?
Бу ишларни қилиб нима фойда топасизлар?
Аммо бу сўзлар ҳам қалбингизга кириб бормаса, мен сизларни саҳар вақтларининг ўқлари билан огоҳлантираман.
Саҳарнинг ўқлари хато кетмайди, саҳарнинг ўқлари ўткир бўлади. Саҳарнинг ўқлари фарзандини йўқотган мазлума маҳзун йиғлаётган оғизлардан кўтарилади. Саҳардаги ўқлар каттаю кичик етимлар оғизларидан чиқади.
Тонг саҳарда – қулоғингизни яхшилаб очиб олинг – мазлумлар, жафо кўрганларнинг Аллоҳ таолога қилаётган нола ва фиғонларини эшитасиз.
Эй дўстлар, кўп ибратга эга бу сўзни ўзингизга олинг:
Бу қилаётган ишингиз билан тизим деворларини шохингиз ила сузишга сизларни кучингиз етмайди. Лекин бу ишингиз билан айбсиз қон тўкаяпсиз.
Гуноҳсиз болалар ва оналар ўлимига сабабчи бўляпсиз.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўз динига чин йўл билан қайтиш неъматини беришини сўрайман.
Аллоҳим, сенга гувоҳлик бериб айтаманки, бу сўзларни сенинг бандаларингга камоли раҳмим келганидан айтяпман. Мени шундай тарбия қилдинг. Мени шундай ўстирдинг.
Эй шараф ва камол эгаси бўлган Роббим, бизни ҳам, уларни ҳам ўзингни тўғри йўлингга бошлагин.
Ушбу сўзимни айтиб, Аллоҳдан мағфират сўрайман.
Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий хутбасидан•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫
www.islomota.uz🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA